Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1256 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Иномжон Файз хусусий корхонаси
Source ID 938715 Claim ID 2939831 PDF Hash 0185dd907581d990... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онунинг 32-моддаси онунинг 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1256-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “Иномжон файз” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Тешабоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Рахимов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Иномжон файз” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 43 914 969 сўм асосий қарз, 15 079 659 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар суд кунига қадарли асосий қарздорликни тўлиқ амалга оширганлигини, суд кунига асосий қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони пеня ундириш талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво ариза юзасидан эътирози йўқлигини, белгиланган жадвал асосида тўловларни амалга ошириш имкони бўлмаганлигини, суд кунига қадарли муддати ўтган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони рад этишликни сўради. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан “Иномжон файз” фермер хўжалиги ўртасидаги 2020 йил 27 май куни №20/02-4-17-сонли бир дона Доминатор-130 русумли ғалла ўриш комбайни етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга бир дона комбайнни етказиб бериш, жавобгар эса шартнома иловасига асосан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 12 июнь куни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосида бир дона Доминатор-130 русумли ғалла ўриш комбайни техник соз холда топширилган. Шартноманинг 4.3-бандларида ҳар чоракда лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган кундан бошлаб, ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулда ҳисобланади ва лизинг тўловлари мазкур жадвал асосида лизинг олувчи томонидан ҳар чоракда охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилишлигига келишилган. Жавобгарнинг 2022 йил 15 сентябрь ҳолатига жами 43 914 969 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 17 августь куни муддати ўтган қарздорликларни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учин тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар 2022 йил 21 октябрь кунги№67-сонли тўлов топшириқномаси билан 44 000 000 тўловларини амалга ошириб, мавжуд 43 914 969 сўм қарздорликни тўлиқ бартараф этган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 43 914 969 сўм асосий қарздорлик ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз муддатида тўланмаганлиги сабабли шартномаларнинг 8.3-банди ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йил кунги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг 32-моддасига асосан 15 079 659 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни талаб қилган. Даъвогар жавобгардан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб 3 020 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180 моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Иномжон файз” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 3 020 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 1 179 892,56 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев