Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1255 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзагролизинг акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Хошимжон оиласи фермер хўжалиги
Source ID 938719 Claim ID 2939870 PDF Hash 9898fb0404f65431... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онунинг 32-моддаси онунинг 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1255-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар – “Хошимжон оиласи” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Тешабоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Хошимжон оиласи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 11 760 707 сўм асосий қарз, 5 880 354 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари шартнома иловасида келишилган муддатларда амалга оширилмаганлигини, бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, суд ажрими жавобгарга топшилиганлигини, суд кунига қадарли тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришликни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “”ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан “Хошимжон оиласи” фермер хўжалиги ўртасидаги 2021 йил 6 май куни №21/02-4-255УФ-сонли бир дона Трицикл-200СС русумли юк мотоцикл етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга бир дона юк мотоциклини етказиб бериш, жавобгар эса шартнома иловасига асосан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 27 июлдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида бир дона Трицикл-200 СС русумли юк мотоцикли техник соз холда топширилган. Шартноманинг 4.3-бандларида ҳар чоракда лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган кундан бошлаб, ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланади ва лизинг тўловлари мазкур жадвал асосида лизинг олувчи томонидан ҳар чоракда охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб берилишлигига келишилган. Жавобгарнинг 2022 йил 15 сентябрь ҳолатига жами 11 760 707 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга 2022 йил 17 августь куни муддати ўтган қарздорликларни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабномаси почта алоқа хизмати орқали юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учин тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 11 760 707 сўм ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз муддатида тўланмаганлиги сабабли шартномаларнинг 8.3-банди ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йил кунги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунинг 32-моддасига асосан 5 880 354 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни талаб қилган. Даъвогар жавобгардан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб 2 650 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Хошимжон оиласи” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 11 760 707 сўм асосий қарз, 2 650 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 352 821,22 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев