Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1254 Дата решения 24.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзтўқимачиликсаноат Ответчик / Подсудимый Водий саноат фахри масъулияти чекланган жамияти
Source ID 923587 Claim ID 2939817 PDF Hash 6a34942afed4f183... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон тумани 2022 йил 24 октябрь 4-1703-2201/1254-сонли иш даъвогар- “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг, жавобгар “Vodiy sanoat faxri” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризасини Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси (бундан кейин матнда “Даъвогар” деб аталади) ва “Vodiy sanoat faxri” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда “Жавобгар” деб аталади) ўртасида 2018 йил 9 февралда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 545-сонли шартнома тузилган, шартномага асосан, жавобгар ҳар чоракда маҳсулот сотишдан тушган соф тушумидан 0,20 фоиз ажратмани уюшманинг марказлаштирилган фондига ўтказиб беришни ўз зиммасига олган, жавобгар томонидан 2019 йил 2-ярим йиллик молиявий натижалари бўйича корхонанинг соф тушумидан 0,20 фоиз миқдорида, яъни 11 896 645,06 сўмлик ажратмани қолдиқ 2 230 000 сўм қисмини даъвогарга тўлаб берилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2 230 000 сўм қарзни ва 1 035 612 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 2018 йил 9 февралда даъвогар ва жавобгар ўртасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва унинг таркибига кирувчилар ўртасидаги муносабатлар тўғрисида 545-сонли шартнома имзоланган. Шартномага кўра, шартнома предмети бўлиб тарафларнинг тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасидаги ўзаро муносабатлари, шунингдек ўзаро манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилишдаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади. Шартноманинг 4.2.5-бандига асосан, жавобгарнинг молиявий ҳисоботларга асосан маҳсулот сотишдан тушган тушумлар ҳажми 50 млрд сўмгача бўлганда, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини сотишдан тушган соф тушум суммасининг 0,20 фоизи миқдорида, маҳсулот сотишдан тушган тушумлар ҳажми 50 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлганда, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини сотишдан тушган соф тушум суммасининг 0,15 фоизи миқдорида, 100 млрд сўмдан зиёд соф тушумдан 0,10 фоиз миқдорида ажратмаларни марказлаштирилган фондга ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан ўтказиб беришни жавобгар ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан кейин матнда “ФК” деб аталади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан тақдим қилинган бухгалтерия ҳисоботлари, тўлаб берилган ажратма маблағлари ва бошқа ҳужжатларга асосан даъвогар томонидан 2019 йил 2-ярим йиллиги учун 11 896 645,06 сўм ажратма ҳисобланиб, жавобгарга ажратма маблағларини қолдиқ 2 230 000 сўмни тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган. Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганидан сўнг, даъвогар ҳисобланган ажратмани ундириш тўғрисида судга мурожаат қилган. Жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2.2-бандига асосан чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботлари ҳамда статистик ҳисоботлар нусхаларини даъвогарга тақдим қилиб бориши, шартноманинг 4.2.5бандига асосан эса, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини сотишдан тушган соф тушум суммасининг тегишлича 0,20%, 0,15% ва 0,10% миқдорида ажратмани даъвогарнинг марказлаштирилган фондига тўлаб бориши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан шартноманинг 4.2.5-банди талабини тўлиқ бажармасдан, қисман тўловни амалга ошириш, қолдиқ 2 230 000 сўм тўловларни амалга оширмаган. 2 230 000 сўм асосий қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд хужжатлар билан ўзтасдиғини топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли 1 035 612 сўм фоиз ундиришни сўраган. Суд даъвогарнинг 1 035 612 сўм фоиз тўловларини ундириш талабини мухокама этиб, фоиз тўловлари тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак; фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Юқоридагиларга асосан суд жавобгардан даъвогар фойдасига 1 035 612 сўм фоиз тўловини ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 2035-моддаларига асосланиб, суд “Vodiy sanoat faxri” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фойдасига 2 230 000 сўм асосий қарз, 1 035 612 сўм банк фоизи, олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев