← Назад
Решение #757500 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 132 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
ANDIJON VILOYAT
QORG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a
Тел (0-374) 723-11-49, 723-11-46
170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик,50-а
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида)
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2202/1432-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “Дддддд”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар –“ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 44 950 000 сўм асосий қарз, 22 450 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Б.Хайдаров(ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари У.Исроилов(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар - “Дддддд” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 44 950 000 сўм асосий қарз, 22 450 000 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар 2022 йил 17 октябрь кунги келишув
битимини судга тақдим қилиб, уни тасдиқлаб беришни сўрашди.
Суд, тараф вакиларининг тушунтиришларини тинглаб, келишув битимини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра уни тасдиқлашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 131-моддаси учинчи
қисмига кўра, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиш
мумкин.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида келишув битими у суд томонидан
тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 132-моддаси биринчи
қисмида келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган
шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан келишув битимида тарафлар
томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари
ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида қуйидагилар кўрсатилган:
- жавобгар мазкур келишув битими бўйича 44 950 000 сўм асосий қарзни 2022
йил 30 ноябрь кунига қадар даъвогарга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
- даъвогар ўз навбатида даъво аризасида кўрсатилган 22 450 000 сўм пенядан
воз кечган, давлат божи ва почта харажатини жавобгар ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 157-моддаси иккинчи
қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Суд, тарафлар томонидан тузилган келишув битими
шартлари қонун
ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни
ҳамда келишув битими шартига кўра почта харажати ва давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг
7-бандига асосан, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса,
суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлари томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун
нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги 2009 йил 18
декабрдаги 204-сонли қарорининг 17-бандида, “Судлар шуни эътиборга олишлари
керакки, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги суд ажримининг хулоса
қисмида унинг барча шартлари баён этилиши лозим” - деб белгиланган.
Мазкур Пленум қарорининг 20-бандига асосан келишув битими тарафлар
томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим. Келишув битимининг унда
белгиланган тартиб ва муддатларда ижро этилмаслиги суд томонидан манфаатдор
тарафнинг аризаси бўйича ижро варақаси бериш учун асос бўлади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 131-133,157, 110 ва 195-моддаларини қўллаб,
суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Тарафлар томонидан 2022 йил 17 октябрда тузилган келишув битими жавобгар
мазкур келишув битими бўйича 2022 йил 30 ноябрь кунига қадар даъвогарга
44 950 000 сўм асосий қарзни тўлиқ тўлаш, даъвогар ўз навбатида даъво аризасида
кўрсатилган 22 450 000 сўм пенядан воз кечиши, давлат божи ва почта харажатини
жавобгар ўз зиммасига олиш шартлари асосида тасдиқлансин.
Низо бўйича иш юритиш тугатилсин.
Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган
муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг
аризаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ундирилсин.
Даъвогар - “Дддддд” акциядорлик жамияти жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “ЖЖЖЖЖ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 348 000 сўм давлат божи ундирилсин ва ижро варақа берилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти берилиши(протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
И.Жураев