Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1081 Дата решения 21.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Ўзсаноатқурилишбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ривож масъулияти чекланган жамияти
Source ID 937868 Claim ID 2881755 PDF Hash 2f16829691edf80a... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Рес ИПКнинг 170-моддаси Рес ИПК 170 law
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 744-моддаси зР ФК 744 law
Мазкур Кодекснинг 738-моддаси Мазкур Кодекс 738 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
Рес ФКнинг 279-моддаси Рес ФК 279 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
Рес ФКнинг 115-моддаси Рес ФК 115 law
мазкур кодекснинг 116-моддаси мазкур кодекс 116 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1703-2201/1081-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг палата аъзоси “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида, жавобгар “RIVOJ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 583.333 АҚШ доллари асосий қарз, 12.438,75 АҚШ доллари фоиз қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ва қўшимча жавобгар “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятининг нотариус Г.Х.Киргизбаев томонидан 2020 йил 17 июль кунги реестрга 202001413000987-сонли рақам билан рўйхатга олинган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида қарши даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар банк вакили Х.Солиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Курбанов (ишончнома ва ордер асосида), қўшимча жавобгар вакили И.Расулов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси вакилининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади) “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “RIVOJ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 583.333 АҚШ доллари асосий қарз, 12.438,75 АҚШ доллари фоиз қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Қўшимча жавобгар” деб аталади)га тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотларига қаратишни сўраган. Шунингдек, қўшимча жавобгар иқтисодий судга қарши даъво ариза билан мурожаат қилиб, нотариус Г.Х.Киргизбаев томонидан 2020 йил 17 июль кунги реестрга 202001413000987-сонли рақам билан рўйхатга олинган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 13 октябрь кунги ажрими билан қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган. Суднинг 2022 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга нотариус Г.Х.Киргизбаев гувоҳ тариқасида ҳамда қўшимча жавобгар таъсисчилари Хамдамов Алишер, Позилов Дилшодбек, Мирзаев Рустамжон, Ташматов Саибжон, Холмирзаев Абдурасул, Абдуллаев Расулжон, Джавхаров Мунсуржон, Қўзибоев Сотволди, Содиқова Муаззамхон, Хожиматов Шухратбек, Султонов Ойбек, Саримсақов Джамолдин, Зохидов Нўмонжон ҳамда “Узагроэкспорт” АЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, суд якунига қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги асосий қарздан 3.000,12 АҚШ доллари миқдорида, фоиз қарздорликдан 5.624,73 АҚШ доллари қисмини тўлаганлигини билдириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 580.332,88 АҚШ доллари асосий қарз ва 6.814,02 АҚШ доллари фоиз қарздорликларни ундириб беришни ҳамда ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгарга тегишли мулкларга қаратишни, қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризасини рад қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатувлар бериб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича фуқаро Отахонов Комилжон Алихонович ҳам кафил бўлганлиги, фуқаро К.Отахонов ҳам мазкур иқтисодий иш бўйича қўшимча жавобгар бўлишлигини инобатга олиб, иш фуқаролик судлари судловига тааллуқли бўлганлиги сабабли мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили кўрсатувлар бериб, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўрталарида нотариус Г.Х.Киргизбаев томонидан 2020 йил 17 июль кунги реестрга 202001413000987-сонли рақам билан рўйхатга олинган гаров шартномаси тузилган бўлиб, мулкни гаровга қўйишда гаров шартномасига гаровга қўювчи сифатида қўшича жавобгар номидан 2020 йил июль ойида берилган 23-сонли ишончномага асосан У.Л.Мирзаевга имзолатилгани, бироқ У.Л.Мирзаевга жамият таъсисчилари томонидан йирик битимларни имзолаш ваколати берилмагани, бундай ваколат қўшимча жавобгарнинг энг йирик таъсисчиси Х.Бабаметовга тегишли бўлгани, лекин нотариус томонидан йўриқнома талабларига риоя этмаган ҳолда йирик битим тузиш учун У.Л.Мирзаевга йиғилиш қарори билан ваколат берилмаганлиги ва ишончномада аниқ қандай битим тузиши мумкинлиги кўрсатилмаганлигига қарамасдан қонунчилик талабларига зид равишда гаров шартномасини тасдиқлаганини билдириб, нотариус Г.Х.Киргизбаев томонидан 2020 йил 17 июль кунги реестрга 202001413000987-сонли рақам билан рўйхатга олинган гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда асосий даъвони ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш ҳақидаги қисмини рад этишни сўради. Гувоҳ нотариус Г.Х.Киргизбаев суд мажлисида, даъвогар, жавобгар ва “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖ ўрталарида 2020 йил 17 июль кунги реестрга 202001413000987-сонли рақам билан рўйхатга олинган гаров шартномаси у томонидан тузилган бўлиб, мазкур гаров шартномасига кўра, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича кредит ва унинг фоизларини қайтариш ҳақидаги мажбуриятларининг тўла бажарилишини таъминлаш мақсадида “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖга тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотлари гаровга қўйилгани, гаров шартномасини тузиш давомида “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖ номидан МЧЖ директори Т.Бабаметовнинг 17.07.2020 йил кунги №23-сонли ишончномаси асосида У.Л.Мирзаев иштирок этиб, гаров шартномасини имзолаб бергани, ушбу гаров шартномаси қонуний асосда тузилгани, чунки Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖ таъсисчиларининг 27.12.2019 йил кунги йиғилиш баёнига кўра, жамият директори Т.Бабаметовга жамият номидан йирик битимларни тузиш, имзолаш ваколати берилгани ва ўз навбатида Т.Бабаметовнинг 17.07.2020 йил кунги №23-сонли ишончномаси билан У.Л.Мирзаевга жамият номидан битимлар тузиш, гаровга қўйиш, имзо чекиш ва шу билан боғлиқ бўлган барча нотариал харакатларни амалга оширишга ишонч билдирилганини баён қилди. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган қўшимча жавобгар таъсисчилари Хамдамов Алишер, Позилов Дилшодбек, Мирзаев Рустамжон, Ташматов Саибжон, Холмирзаев Абдурасул, Абдуллаев Расулжон, Джавхаров Мунсуржон, Қўзибоев Сотволди, Содиқова Муаззамхон, Хожиматов Шухратбек, Султонов Ойбек, Саримсақов Джамолдин, Зохидов Нўмонжон ҳамда “Узагроэкспорт” АЖга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини тақдим этмади. Ўз.Рес ИПКнинг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни учинчи шахслар вакилллари иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафларнинг, гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар банк билан жавобгар ўртасида 2020 йил 16 июль куни 862-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк жавобгарга “бўёқ ишлаб чиқариш ускунаси ва дастгохларини сотиб олиш” мақсадида дастлабки ўн икки ой кредит танига нисбатан имтиёзли давр билан 60 ой муддатга жами 700.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратиб берган. Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича сурункали равишда шартнома юзасидан тўловлар тўланмаганлиги, кечиктирганлиги натижасида 116.667 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз ва 12.438,75 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарздорлиги келиб чиққан. Ушбу қарздорликни ундириш учун Банк томонидан жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, аммо мазкур хатлар натижасиз қолдирилганлиги сабабли, Палата банк манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлиги бўйича қолган барча суммани тегишли фоизлар билан бирга жами 595.771,75 АҚШ доллари ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарнинг гаровдаги мол-мулклар ҳисобидан қаратишни сўраган. ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги (Матнда кейинги ўринда “Пленум қарори” деб юритилади) Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 8.01-бандига кўра, қарздор томонидан шартнома шартлари бузилган деб топилган тақдирда банк кредит бўйича фоизлар ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд кредит шартномасининг муддати тугамаганлигини, лекин қарздор томонидан шартнома шартларига асосан асосий қарз ва фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти олинганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби маълумоти, даъвогар вакилининг суддаги кўрсатмалари билан тўлиқ ўз исботини топади. Бироқ, жавобгар томонидан суд якунига қадар даъво талабидаги асосий қарздан 3.000,12 АҚШ доллари, фоиз қарздорликдан 5.624,73 АҚШ доллари қисми тўлаб берилгани, ушбу тўлов ҳисоб-китоби банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 580.332,88 АҚШ доллари асосий қарз ва 6.814,02 АҚШ доллари фоиз қарздорлик ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси кўра, кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида кредит таъминоти сифатида 17.07.2020 йилда нотариус Г.Киргизбаев томонидан 202001413000987-сонли рақам билан реестрга қайд этилиб рўйхатга олинган гаров шартномаси бўйича қўшимча жавобгарга тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Ўз.Рес ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, суд қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Ўз.Рес ФКнинг 115-моддасига кўра, битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлиши; - мазкур кодекснинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2014 йил 28 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 269-сонли Пленум қарори 12-бандида, ФК 116-моддасига кўра ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, бунда судлар назарда тутишлари лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖ ўрталарида 2020 йил 17 июль куни гаров шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шу куни нотариус Г.Киргизбаев томонидан 202001413000987-сонли рақам билан реестрга қайд этилиб рўйхатга олинган. Гаров шартномасига кўра, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича кредит ва унинг фоизларини қайтариш ҳақидаги мажбуриятларининг тўла бажарилишини таъминлаш мақсадида “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖга тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси биноиншоотлари гаровга қўйилган. Гаров шартномасини тузиш давомида “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖ номидан МЧЖ директори Т.Бабаметовнинг 17.07.2020 йил кунги №23-сонли ишончномаси асосида У.Л.Мирзаев иштирок этиб, гаров шартномасини имзолаб берган. Ваҳоланки, Андижон маданий хўжалик моллари базаси” МЧЖ таъсисчиларининг 27.12.2019 йил кунги йиғилиш баёнига кўра, жамият директори Т.Бабаметовга жамият номидан йирик битимларни тузиш, имзолаш ваколати берилган ва ўз навбатида Т.Бабаметовнинг 17.07.2020 йил кунги №23-сонли ишончномаси билан У.Л.Мирзаевга жамият номидан битимлар тузиш, гаровга қўйиш, имзо чекиш ва шу билан боғлиқ бўлган барча нотариал харакатларни амалга оширишга ишонч билдирилган. Юқоридагилардан кўринадики, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 17 июль кунги гаров шартномасида қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда ёки ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилганлик ҳолатлари мавжуд эмаслиги сабабли мазкур шартномани ҳақиқий эмас деб топиб бўлмайди. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризасини рад қилишни лозим топади. Шунингдек, қўшимча жавобгар вакили суд мажлисида ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича фуқаро Отахонов Комилжон Алихонович ҳам кафил бўлганлиги, фуқаро К.Отахонов ҳам мазкур иқтисодий иш бўйича қўшимча жавобгар бўлишлигини инобатга олиб, иш фуқаролик судлари судловига тааллуқли бўлганлиги сабабли мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни сўраган. Суд қўшимча жавобгарнинг ушбу аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келди. Ўз.Рес ИПКнинг 25-модда 1-қисми 1-бандида, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир, деб белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар банк билан жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 16 июль кунги 862-сонли кредит шартномаси юридик шахслар ўртасида тузилган ва тарафлар ўртасида мажбуриятни вужудга келтирган. Бироқ, ушбу кредит шартномада фуқаро Отахонов Комилжон Алихонович ҳеч қандай кафиллик мажбуриятини олмаган. Жавобгар аризасида даъвогар, жавобгар ва фуқаро Отахонов Комилжон Алихоновичлар ўртасида 14.06.2022 йил кунги 01-сонли кафиллик шартномаси тузилганлигини билдирсада, бироқ мазкур кафиллик шартномаси даъвогар, жавобгар ва ЯТТ “Шаропов Рустам” ўртасида тузилган, шунингдек, даъвогарнинг даъво талабидан кредит шартномаси бўйича қарздорлик фуқаро К.А.Отахоновдан ундириш билдирилмаган. Мазкур ҳолатда низо иқтисодий судга тааллуқли ҳисобланади ва шу сабабли суд жавобгарнинг низо бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисидаги аризасини рад қилишни лозим топади. Суд иш бўйича суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг судга даъво тақдим этилган санага 16.08.2022 йил куни ҳолатига 1 АҚШ доллари чет эл валютасининг сўмга нисбатан қиймати 10.937,14 сўмни ташкил этишини эътиборга олиб 130.320.780,75 (595.771,75 АҚШ доллари*10.937,14 сўм=6.516.039.037,79 сўм*2%=130.320.780,75 сўм) сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни, қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризаси рад этилганлигини инобатга олиб, олдиндан тўлаб чиқилган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражатларини зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайти (cbu.uz/uzc/section/rates/16.08.2022)дан олинган маълумотдан аниқланишича, даъво ариза берилган санага, яъни 2022 йил 16 август ҳолатига 1 АҚШ доллари хорижий валютасининг сўмга нисбатан қиймати 10.937,14 сўмни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 236, 279, 738, 744-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Қўшимча жавобгарнинг иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “RIVOJ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 580.332,88 АҚШ доллари асосий қарз, 6.814,02 АҚШ доллари фоиз ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 130.320.780,75 сўм давлат божи ундирилсин. Ундирув гаровдаги қўшимча жавобгар “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон шаҳар, “Пахтакор” МФЙ, А.Юлдашев кўчаси, 55-манзилда 18357,91 кв.метр ер майдонида жойлашган, 0026-ифода билан белгиланган, 58 хонадан иборат умумий қурилиш майдони 9095,74 кв.метр, фойдаланиш майдони 6580,23 кв.метр бўлган хўжалик моллари базаси бино-иншоотларига қаратилсин. Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин. Қўшича жавобгарнинг қарши даъво аризаси рад қилинсин. Қўшимча жавобгар “Андижон маданий хўжалик моллари базаси” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ҳамда 24.000 сўм почта ҳаражатлари зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев