← Назад
Решение #757540 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 129 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 738 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| Рес ФК | 279 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| зР ФК | 384 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-3541,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1701-2201/4002-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида,
У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар чет эл капитал иштирокидаги
“Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкининг, жавобгар “GREENHILL GLORY”
хусусий корхонаси ҳисобидан 95.500.776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз,
64.611.774,22 сўм муддати ўтган фоиз, 460.517.456,39 сўм муддати келмаган
асосий қарз ва 24.308.101,62 сўм пеня ундириш, ундирувни гаровдаги қўшимча
жавобгар “ASAKA TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида жойлашган ер майдони
240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора”
биноси бириктирилган ер участкасига қаратиш ҳамда тарафлар ўртасида
тузилган 2021 йил 31 мартдаги №151-сонли кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили Ш.Ибрагимов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакилларининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар чет эл капитал иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик
тижорат банки (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “GREENHILL GLORY” хусусий
корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан
95.500.776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз, 64.611.774,22 сўм муддати ўтган
фоиз, 460.517.456,39 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 24.308.101,62 сўм
пеня ундириш, ундирувни гаровдаги қўшимча жавобгар “ASAKA TRADE GROUP”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид
кўчасида жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони
165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкасига
қаратиш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 31 мартдаги №151-сонли
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги
тайинлаш ажрим нусхаси почта орқали юборилган бўлиб, жавобгарга ажрим
нусхаси етказилган бўлсада, жавобгар суд мажлисига ўз вакилини
таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини тақдим этмади, қўшимча
жавобгар манзилда йўқ белгиси билан судга ажрим қайтарилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг
129-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз
манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд
бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги
манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у
етказиб берилган деб ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосланиб, иқтисодий ишни жавобгар ва
қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 31 март куни №151-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра банк жавобгарга “савдо дўконларини жихозлаш ва асосий воситаларни
сотиб олиш” мақсадида 22,9 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 ой имтиёзли давр
билан 36 ой муддатга 660.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб
берган.
Берилган кредитнинг таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “ASAKA
TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака тумани,
“Барака” МФЙ, Умид кўчасида жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш
майдони 165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора” биноси бириктирилган ер
участкаси гаровга қўйилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича сурункали равишда
шартнома юзасидан тўловлар тўланмаганлиги, кечиктирганлиги натижасида
95.500.776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 64.611.774,22 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлиги келиб чиққан.
Ушбу қарздорликни ундириш учун Банк томонидан жавобгарга
огоҳлантириш хатлари юборилган, аммо мазкур хатлар натижасиз
қолдирилганлиги сабабли, судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан кредит
қарздорлиги бўйича қолган барча суммани тегишли фоизлар билан бирга жами
620.630.007,22 сўм ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгарнинг гаровдаги
мол-мулкларга қаратишни сўраган.
ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур Кодекснинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг
қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда
тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз
берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари
ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз
берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва
тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
№13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги (Матнда кейинги ўринда “Пленум қарори” деб юритилади)
Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги
ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит
шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг
кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш)
мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича
фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 11.13-бандида, кредит ва унга
хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан
ортиқ муддатга кечиктирилиши, шунингдек кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни мунтазам равишда кечиктириб тўланиши, яъни ўн икки ой давомида
кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалида
қайд этилган тўлов муддатини уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиши кредит ва
унга хисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олинишига асос
бўлиши белгиланган.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 95.500.776,61 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 64.611.774,22 сўм муддати ўтган фоиз ва
460.517.456,39 сўм муддати келмаган асосий қарздорликларни жавобгардан
ундириш
ҳақидаги
талаби
асосли
эканлигини
эътиборга
олиб,
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан
жавобгардан тўлови кечиктирилган кунлар учун 0,2 фоиз миқдорда
24.308.101,62 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 9.2-бандига биноан
қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан
муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун
учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати
ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлашлигига
келишганлар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги
163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Суд даъвогарнинг тақдим этган пеня ҳисоб-китобини ўрганиб чиқиб,
даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил
15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ва лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари хақида”ги Пленум қарорида,
судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида батафсил тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини
мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа
ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 5.000.000 сўмга
камайтиришни, қолган пеня талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Шунингдек, томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
3.8-бандига кўра, кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида кредит
таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “ASAKA TRADE GROUP” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида
жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган
“Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкаси гаровга қўйилган.
Суд даъвонинг ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, Ўз.Рес ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкинлиги қайд этиб ўтилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик
суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли
қўшма Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган
низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров
билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга
олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан
қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга
бўлишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мол-мулкларга
қаратиш ҳақидаги талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
Шунингдек, суд даъвонинг даъвогар тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил
31 мартдаги №151-сонли кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор
қилишни сўраган.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, шартнома тарафлардан
бирининг талаби билан суд томонидан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки
бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун
ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор
қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ЎзР ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 11.13-бандида, кредит ва унга
хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан
ортиқ муддатга кечиктирилиши, шунингдек кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни мунтазам равишда кечиктириб тўланиши, яъни ўн икки ой давомида
кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалида
қайд этилган тўлов муддатини уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиши кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлиши белгиланган.
Жавобгар кредит шартномаси шартларини лозим даражада бажармасдан,
кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида тўлаб боришни
таъминламаган ва шартнома бандларини жиддий ва қўпол равишда бузган.
Даъвогар томонидан 01.12.2021 йил кунги №3354/13-02-70-сонли,
01.02.2022 йил кунги №414/13-02-73-сонли ва 06.05.2022 йил кунги №03-сонли
кредит шартномасини бекор қилиш тўғрисида огохлантириш хатлари ва
хабарнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан ўттиз кунлик муддатда
огохлантириш хатлари ва хабарномага жавоб берилмаган.
Юқоридагиларга кўра, даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш талаби ҳам асосли бўлиб, у
қаноатлантирилиши лозим.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, даъво талабини
мулкий талаб қисми бўйича (644.938.108,84*2%) 12.898.762,18 сўм, даъвонинг
шартноманинг бекор қилиш юзасидан номулкий талаб бўйича БҲМнинг
10 баравари миқдорида 3.000.000 сўм жами 15.898.762,18 сўм давлат божи
жавобгар хисобидан давлат бюджетига, 24.000 сўм почта ҳаражатини даъвогар
фойдасига ундиришни лозим топади.
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Мазкур модданинг олтинчи қисмига кўра, Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 236, 279, 333, 382,
744-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Чет эл капитал иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки
ва “GREENHILL GLORY” хусусий корхонаси ўртасида тузилган 2021 йил
31 мартдаги №151-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор
қилинсин.
Жавобгар “GREENHILL GLORY” хусусий корхонаси ҳисобидан:
- Даъвогар чет эл капитал иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик
тижорат банки фойдасига 95.500.776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз,
64.611.774,22 сўм муддати ўтган фоиз, 460.517.456,39 сўм муддати келмаган
асосий қарз, 5.000.000 сўм пеня ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари;
- Республика бюджетига 15.898.762,18 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув гаровдаги қўшимча жавобгар “ASAKA TRADE GROUP” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида
жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган
“Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкасига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
С.Юлдашев