Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/807 Дата решения 21.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O`ZAGROLIZING акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый O`KTAMXON O`RIKZOR YERI фермер хўжалиги
Source ID 938059 Claim ID 2923102 PDF Hash 301e0d2c342aba98... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 2-моддаси онуни 2 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 590-моддаси ФКнинг 590 law
онунининг 22-моддаси онуни 22 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
ФКнинг 551-моддаси ФКнинг 551 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 октябрь 4-1706-2201/807-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “.......................” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – “.......................” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 26 май кунги 20/02-4-12-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда лизинг объект бўлган “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнини соз ва бут ҳолатда қайтариш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили .............. (2022 йил 10 январь куни берилган 11-06/11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ...................... (рахбар, паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “.......................” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.......................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 26 май кунги 20/02-4-12-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда лизинг объекти бўлган “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнини соз ва бут ҳолатда қайтаришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларини такрорлаб, жавобгар томомонидан мунтаразам равишда лизинг шартномаси тўлов графигида кўрсатилган тўловларни олти мартадан ортиқ муддатда бузиб тўловларни тўламаганлиги натижасида 2022 йил 19 сентябрь куни ҳолатига 514 733 615 сўм лизинг тўловларидан қарздорлиги вужудга келганлигини, судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 107 900 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, лекин 406 833 615 сўм қарздорлиги тўланмаганлигини, жавобгар билан келишувга эришилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан хам молиявий қийинчиликлар туфайли қарздорлик вужудга келганлигини, судга даъво киритилганидан сўнг 107 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини қолган қарздорликни ҳам тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, даъвогар билан келишувга эришишни имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 2-моддасига кўра лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. ФКнинг 587-моддасига кўра лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасига мувофиқ лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Андижон вилоят филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 26 май куни 20/02-4-12-сонли лизинг шартномаси (бундан буён матнда “Лизинг шартнома” деб юритилади) тузилган. Лизинг шартномасининг 1-бандига кўра даъвогар (лизинг берувчи) “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайни (лизинг объекти)ни жавобгар (лизинг олувчи)нинг буюртмаси асосида “ЎзКЛАССагро” ҚК (сотувчи)дан лизинг берувчининг ўз маблағлари ва тижорат банкларидан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобидан ўз мулки этиб сотиб олиб, лизинг олувчига лизингга бериши, лизинг олувчи эса лизинг объектидан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорда тўлаш мажбуриятини олган. Лизинг шартномаси 3.1-3.2-бандига кўра лизинг объектининг нархи 1 228 200 000 сўмни ташкил этиши, умумий пул суммаси лизинг берувчининг лизинг объектини сотувчидан сотиб олиш учун амалга оширган жами харажати суммаси ва унга хисобаланган лизинг фоизининг йиғиндисидан иборат бўлиши ҳамда шартноманинг 1-иловасида (лизинг тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш жавдвали)да кўрсатилиши белгиланган. Мазкур лизинг шартномаси юзасидан тарафлар ўртасида 2020 йил 01 июль куни 20/02-4-78-қ-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра лизинг шартномасининг 3.3 бандига лизинг фоизи 7,5 фоиздан 18 фоизга, 3.4-бандига лизинг муддати 10 йилдан 5 йил муддага ўзгартириш киритишга, шартноманинг қолган бандлари ўз кучини сақлаб қолишга келишилган. Лизинг шартномасининг 4.3-бандига асосан лизинг тўловлари шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулда ҳисобланиши ва лизинг объекти лизинг олувчига топширилган кундан бошлаб ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб борилиши белгиланган. Лизинг шартномасининг 1-иловасига мувофиқ лизинг объектининг қиймати 1 228 200 000 сўм, олдиндан аванс тўлови 245 640 000 сўм, асосий қарз суммаси 982 560 000 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоизлар (маржа) суммаси 463 730 483 сўмни, жами лизинг тўловлари 1 446 290 483 сўмни ташкил этиши, тўловларни ҳар чорак ойининг охирги санасида амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогар лизинг шартномаси бўйича 2020 йил 28 июлдаги топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг объекти бўлган бир дона “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнини жавобгарга топшириб, ўз мажбуриятларини бажарган. Бироқ, жавобгар белгиланган муддатларда лизинг тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли, 2022 йил 19 сентябрь куни ҳолатига даъвогар олдида жами 514 733 615 сўм қарздорлиги юзага келган. Шунингдек, муқаддам жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги ҳолати бўйича Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2101/83-сонли иш бўйича 2021 йил 08 апрель кунги ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 127 578 480 сўм асосий қарз, 5 600 000 сўм пеня ва 19 600 сўм почта харажати ундирилиб, ижро варақаси берилган. Низони судгача ҳал қилиш мақсадида даъвогар томонидан 30 кунлик муддат берилган ҳолда қарздорликни бартараф қилиш ва шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда лизинг объекти бўлган “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнини соз ва бут ҳолатда қайтариш тўғрисида 2022 йил 11 август кунги 04-08-12/29-сонли талабнома ва 04-08-12/29-сонли таклиф хати ва келишув лойихаси юборилган, бироқ жавобгар томонидан мазкур талабнома ва таклиф хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш тўғрисида 2022 йил 19 сентябрь куни Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Лизинг шартномасининг 12.2-бандида лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида кетмакет икки марта ва ундан ортиқ муддат мобайнида бузилишига йўл қўйган тақдирда, даъвогар жавобгарни ёзма равишда расмий огохлантиргани ҳолда унга ўз мажбуриятини бажариш учун 30 кунлик муддат берганидан кейин ҳам мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, шартномани муддатидан олдин бир тарафлама бекор қилиб, жавобгардан лизинг объектини қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлиши, агарда жавобгар лизинг объектини ихтиёрий топширмаса, даъвогар лизинг объектини соз ва бут ҳолатда қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли деб белгиланган. Лизинг шартномасининг 13.2-бандига кўра лизинг тўловлари лизинг олувчи томонидан шартномада белгиланган график бўйича кетма-кет икки марта ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўланмаса, лизинг объекти лизинг олувчи ҳисобидан жорий таъмирланмаса, ундан фойдаланиш ва сақлаш бўйича шартноманинг 6.3 ва 7.2 бандлари шартлари бузилган бўлса, бу ҳолатлардан исталган бири шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиши назарда тутилган. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига мувофиқ, лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. ФКнинг 597-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарори (бундан буён матнда 289-сонли Пленум қарори деб юритилади)нинг 6-бандида “Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, лизинг берувчига у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказилиши, лизинг шартномасини лизинг олувчи томонидан жиддий тарзда бузиш деб тушунилади. Шунингдек, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг объектини шартнома шартларини бузган ҳолда сақлаганлиги, лизинг олувчи лизинг объектини суғурталамаганлиги, лизинг тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирламаганлиги ҳам лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш ҳисобланади. Бунда лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасининг жиддий тарзда бузилганлиги ҳолатини исботлаш мажбурияти лизинг берувчининг зиммасига юклатилади. Судларга тушунтирилсинки, лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш, ҳам гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.” деб тушунтириш берилган. ФКнинг 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2022 йил 21 октябрь кунги маълумотномасига асосан судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан 107 900 000 сўм тўлов амалга оширилган. Ушбу ҳолатда жавобгар лизинг тўловларидан 406 833 615 сўм муддати ўтган қарздорлигига йўл қўйиб, тўлов графигида белгиланган тўловларни кетма-кет беш ва ундан ортиқ муддатда тўламаган. Мазкур ҳолатда суд жавобгар томонидан лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графигида белгиланган тўловларни кетма-кет икки ва ундан ортиқ муддатда тўланмай келинганлигини жавобгар томонидан шартнома шартларини жиддий бузиш деб ҳисоблайди ва даъвогарнинг 2020 йил 26 май куни тузилган 20/02-4-12-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талабини асосли деб топади. Булар, иш ҳужжатларидаги шартноманинг 1-сонли иловаси бўлган тўлов графиги, маълумотномалар, қарздорликнинг кенгайтирилган ҳисоб-китоби, суд ижро варақаси ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъвонинг тарафлар ўртасида 2020 йил 26 май куни тузилган 20/02-4-12-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида лизинг обекти бўлган “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнини соз ва бут ҳолатда қайтаришни сўраган. ФК 597-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг шартномаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга мажбур. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар шартнома шартларини жиддий равишда бузганлиги, тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлиги сабабли лизинг объектини қайтариб олиш ҳақидаги талабни ҳам асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 289-сонли Пленум Қарорининг 8.1-бандида лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади деб тушунтириш берилган. Юқоридаги асосларга кўра, суд даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, 1 та номулкий тусдаги даъво талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 000 000 сўм, лизинг объектини қайтариш талаби бўйича лизинг объкти баҳоси(1 228 200 000 сўм)нинг 2 фоизи миқдорида 24 564 000 сўм жами, 27 564 000 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 176-179, 181, 183 -моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “.......................” фермер хўжалиги ва “.......................” акциядорлик жамияти ўртасида 2020 йил 26 май куни тузилган 20/02-4-12-сонли лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. “.......................” фермер хўжалигидаги лизинг объекти ҳисобланган шасси рақами С1401037, двигатель рақами PU82524R024972E бўлган бир дона “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайни соз ва бут ҳолатда даъвогар “.......................” акциядорлик жамиятига қайтарилсин. “.......................” фермер хўжалиги ҳисобидан “.......................” акциядорлик жамияти фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. “.......................” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 27 564 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов