← Назад
Решение #757697 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зига ижарага берилган ердан фойдаланишда Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| исоблайди ва ишни жавобгар иштирокисиз ИПК | 128 | — | law | |
| онуннинг | 3 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 21 октябрь
4-1107-2202/2242-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси
А.Ўктамов котиблигида Тошкент вилоят прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман
ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Vector Agro Klaster” МЧЖга нисбатан Оҳангарон
туман “Телов” МФЙ ҳудуди Ўзбекистон массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
128қ контуридаги 2,05 гектар яйлов ер майдони ва Олмалиқ массивидаги қишлоқ
хўжалиги харитасининг 247, 248 ҳамда 1061қ контурларидаги 235,25 гектар ер
майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва жамият ихтиёридаги ер майдонларини
Оҳангарон туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини
Б.Бухаров (прокурор ёрдамчиси), Оҳангарон туман хокимлиги вакили Қ.Романов
(ишончномага асосан), учинчи шахс Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев
(ишончномасиз), кадастр бўлими вакили С.Режабаев (ишончномага асосан),
ветеринария бўлими вакили Қ.Асрорқулов (ишончномасиз) ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали
фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш,
замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда
аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини
кўпайтириш мақсадида 23.10.2019 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 890-сонли “Тошкент
вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул
қилинган.
Қарорнинг 2-бандига кўра, Тошкент вилоят ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия,
картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда
ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш
мақсадида уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия
манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда
бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш (қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган ерлардан) ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур бўлган
ер майдонларини:
тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш
ва уларни муҳофаза қилиш;
замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини қуриш;
лойиҳаларга ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш;
чорвачилик соҳасида наслчилик-селекция ишларини илмий асосланган ҳолда
ташкил этиш;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда
чорва молларининг бош сони ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича
1
мажбуриятларини белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг
қарорлари асосида белгиланган тартибда ажратиб берилиши таъминлаш юклатилган.
Шунингдек, қарорнинг 5-банди 4-хатбошига кўра, Тошкент вилояти ҳокими зарур
ҳолларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан
биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1 ва 2иловаларда кўрсатилган лойиҳа ташаббускорларнинг ер майдонининг белгиланган
ҳажмидан ошмаган ҳолда ушбу ташаббускорларни бошқасига ўзгартириши мумкин.
Бош вазир ўринбосари Ў.Барноев томонидан 18.04.2020 йилда тасдиқланган
“Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачилик лойиҳаларини амалга
оширилишини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилиш баёни”га кўра, 2020-2021
йилларда 1.000 бош қўйларни етиштириш лойиҳаси учун “Vector Agro Klaster” МЧЖга
(жавобгар ёки МЧЖ) 242 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган.
Шунинг учун Оҳангарон туман ҳокимининг (даъвогар ёки ҳокимлик) 20.06.2020
йилдаги 2188-сонли қарори билан туманнинг “Телов” МФЙ ҳудудидаги давлат
захирасидаги қишлоқ хўжалиги хартиасининг 128қ контуридан 2,05 гектар яйлов ер
майдони МЧЖга капитал қурилиш қурмаслик шарти билан “гидропоник иссиқхона”
ўрнатиш учун узоқ муддатли вақтинчалик фойдаланиш учун 30 йилга ижарага ажратиб
берилган.
Бундан ташқари, ҳокимликнинг 07.05.2020 йилдаги 1664-сонли қарори билан
туманнинг “Қизилой” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 1061қ
контуридан 2,0 гектар ер майдони МЧЖга ферма (молхона) қуриш учун доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган.
Шунингдек, ҳокимликнинг 02.11.2020 йилдаги 3165-сонли қарори билан МЧЖга
чорвачиликни ривожлантириш учун “Олмалиқ” массвидаги қишлоқ хўжалиги
харитасининг 247, 248 ва 1061қ контурларидаги 235,25 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи
асосида ажратиб берилган (бироқ, ушбу 235,25 гектар ер майдонининг ижарасига оид
шартнома тузилмаган ва кадастр органида рўйхатга олинмаган).
Даъво аризага кўра, МЧЖ ўзига ижарага берилган ердан фойдаланишда Ер
кодексининг 36-моддаси 7-банди (ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик), 8-банди
(ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига олиб келадиган усулларда
фойдаланиш), 9-банди (белгиланган муддатларда ер солиғи, ижара ҳақини тўламаслик)
ва 10-банди (қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил
мобайнида фойдаланилмаганда) талабларини бузган.
Шунингдек, даъво аризада МЧЖ асосий фаолияти чорвачилик бўлишига
қарамасдан, чорваси мавжуд эмаслиги ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар кўрсатилган ва
МЧЖни бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва МЧЖ ихтиёридаги ер
майдонларини Оҳангарон тумани давлат захирасига қайтариш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор: ҳокимлик МЧЖга чорвачиликни
ривожлантириш учун жами 235,25 гектар ер майдони ажратгани, МЧЖга берилган ер
майдонлари мониторинг қилинганида қонун ҳужжатлари бузилгани аниқлангани,
хусусан МЧЖ ер майдондаридан оқилона фойданланмагани, ернинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш чораларини кўрмагани, чорва молларининг йўқлиги ва шунга ўхшаш
бошқа важларни кўрсатиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳам шу ва шунга ўхшаш важларни
такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим, шунингдек суд мажлисининг
қолдирилгани ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган юридик манзилига
юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим
2
тегишли маълумот билан судга қайтарилган. Шу сабабли суд жавобгар ишнинг кўриб
чиқилиши ҳақида хабардор қилинган деб ҳисоблайди ва ишни жавобгар иштирокисиз
ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбошиси тартибида кўриб чиқади.
Суд мажлисида иштирок этган Оҳангарон туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили:
МЧЖга ижарага берилган ер майдонларида мониторинг ўтказилгани, мониторингда
МЧЖ чорва моллари учун озуқа экмагани, 14,40 гектар ер майдони ҳайдалмагани,
агротехник чора-тадбирлар кўрилмагани, қишлоқ хўжалик ерларидан 1 йил давомида
фойдаланилмаса, ер майдони давлат захирасига олинишини билдирди ва даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон
туман бўлими вакили молхона бино-иншоотлари қуриш учун 2,0 гектар ер 07.05.2020
йилда ажратилган бўлсада, ажратилган ер қисман текислангани ва ишлар тўхтатилгани,
бугунги кунда ҳеч қандай молхона биносини қуриш ишлари олиб борилмаётгани,
чорвачиликни ривожлантириш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган ер майдонларига
нисбатан МЧЖнинг ҳуқуқи кадастр органида рўйхатга олинмагани, ижара шартномаси
тузилмагани, ердан фойдаланишда МЧЖ томонидан Ер кодекси ва фермерликка оид
бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилганини билдирди ва прокуратуранинг даъво
аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими вакили: чорвачилик МЧЖнинг асосий фаолият тури бироқ,
нафақат 1.000 бош наслли қўйлар балки чорва моллари умуман келтирилмагани,
МЧЖнинг молхонаси йўқлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашининг Оҳангарон туман бўлими раҳбари А.Хўжаяров МЧЖга ижарага
берилган ерларда мониторинг ўтказилгани, МЧЖ томонидан ўзига берилган ерлардан
мақсадли фойдаланмагани маълум қилди ва даъво арнизани қаноатлантиришга эътирози
йўқлигинги билдирган.
Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагилар асосида даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
“Фермер хўжалиги тўғрисида” қонуннинг 3-моддасига кўра, фермер хўжалиги
ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан
шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир.
Ушбу қонуннинг 5-моддаси 1-2-қисмларида фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.
Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Ер кодекси
билан белгиланади, дейилган.
Ер кодексининг (ЕК) 461-моддасида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга
ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик шахсларга озуқа экинларни
етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) - суғориладиган ерлардан - камида 0,3
гектар, лалмикор ерлардан - камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан - камида 2
гектар ўлчамларда ер участкалари ажратилади, дейилган.
Қонуннинг ушбу бандида чорвачилик йўналишида фаолият олиб бораётган МЧЖ
қарамоғида чорваси бўлиши зарурлиги белгиланган бироқ, Оҳангарон туман
ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими берган маълумотга кўра, МЧЖ
қарамоғида чорва йўқ. Бу билан МЧЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2019
йилдаги 890-сонли “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни
ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ва унинг асосида Бош вазир ўринбосари
3
Ў.Барноев томонидан 18.04.2020 йилда тасдиқланган “Тошкент вилояти Оҳангарон
туманида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича
ўтказилган йиғилиш баёни”да белгиланган тадбирлар бажарилмаган ҳисобланади.Олий
хўжалик суди Пленумининг 12.03.2004 йилдаги 115-сонли “Қишлоқ хўжалигида
қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини
олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги қарорининг 11-бандида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фермер хўжалиги юритиш учун ер
участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорининг ўзигина ер участкасига бўлган ҳуқуқни
вужудга келтирмайди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида
чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга
келади, деб тушунтириш берилган.
ЕК 36-моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;
2) ер участкаси берилган муддат тугаганда;
3) юридик шахс тугатилганда;
5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид
муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган
бўлмаса;
6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;
7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан
(кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;
8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив
моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган
усуллар билан фойдаланилган тақдирда;
9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш
шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;
10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил
мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган
ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;
11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер
кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил
мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод
эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати
мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги
эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади;
12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари
раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда;
13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда.
Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг
бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин.
4
Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан Фермер
хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида
Низом (Низом) тасдиқланган.
Низомнинг 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома
мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг
аниқланиши:
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат
кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
б)
фермер
хўжалигини
шакллантириш
чоғида
фермер
хўжалиги
ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги
органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан;
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан
паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри
органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан;
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат
эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган
контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида)
бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан
мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан;
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер
хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар
бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади.
Низомнинг 15-бандига мувофиқ, аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома
тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур
ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида
кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан
имзоланади.
Низомнинг 16-бандида фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош
тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний
шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири
фермер хўжалиги раҳбарига топширилади.
Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида
кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани
далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар)
ҳокимига юборадилар.
Низомнинг 18-бандида туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва
материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига
юборади.
5
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун
мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш
натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси
ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга
юборилади.
Низомнинг 19-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган
ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида
қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га
билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.
Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган
тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни
таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш
тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу
хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман
Кенгашига юборилади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан
тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор
Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар)
ҳокимига юборилади.
Низомнинг 21-бандида туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман
Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер
майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг
хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг
хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова
қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш
тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади.
Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари
томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини,
Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни
илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш
шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади,
дейилган.
Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳокимликнинг 20.07.2022 йилдаги
2713/7-сонли таклиф хатини судга тақдим этиб, ер участкасини топшириш ҳақида
МЧЖга таклиф берилгани бироқ, МЧЖ таклифга ўзининг муносабатини билдирмагани
шундан сўнг, ҳокимлик томонидан прокуратура органи орқали судга даъво ариза
киритилганини билдирди ва ушбу ҳолатларнинг барчаси суд давомида тўпланган
ҳужжатлар билан ўзининг тасдиғини топди.
Фуқаролик кодексининг (ФК) 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
6
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда
ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Жавобгарнинг асосий фаолият тури чорвачилик бўлишига қарамасдан, жавобгар
ҳисобида Оҳангарон туманида чорва моллари бош сони йўқлиги, шунингдек ижарага
олинган ер майдонидан жавобгар оқилона фойдаланмагани учун суд даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топди.
Суд давлат божини муҳокама этиб, даъво талабларида мулкка оид бўлмаган
тусдаги битта талаб билдирилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари
миқдорида давлат божини ҳисоблаб, уни тўлиқ жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан, ФК 384-моддаси, ЕК 24, 36-моддалари, ИПК 118, 128,
176-179, 183-моддалари асосида суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Vector Agro Klaster” МЧЖ Оҳангарон тумани “Телов” МФЙ ҳудуди
Ўзбекистон массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 128қ контуридан ҳамда
Олмалиқ массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 247, 248 ҳамда 1061қ контуридан
мажбурий тартибда чиқарилсин.
Оҳангарон туман “Телов” МФЙ ҳудуди Ўзбекистон массивидаги қишлоқ хўжалиги
харитасининг 128қ контуридаги 2,05 гектар яйлов ер майдони ҳамда Олмалиқ
массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 247, 248 ҳамда 1061қ контуридаги 235,25
гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилсин.
Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига Оҳангарон туман “Телов” МФЙ ҳудуди
Ўзбекистон массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 128қ контуридаги 2,05 гектар
яйлов ер майдонини ҳамда Олмалиқ массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 247,
248 ҳамда 1061қ контуридаги 235,25 гектар ер майдонини туман давлат захирасига
қайтариш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “Vector Agro Klaster” МЧЖ ҳисобидан:
-даъвогар Оҳангарон туман ҳокимияти фойдасига 24.000 сўм почта харажати :
-республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов
7