Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2238 Дата решения 21.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Агро эко фарм масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089391 Claim ID 2905545 PDF Hash a6fcd1f88dc8a2a5... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
ЕК 36-моддаси ЕК 36 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
исобидан ундиришни лозим топади ва ФК 384-моддаси исобидан ундиришни лозим топади ва ФК 384 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 21 октябрь 4-1107-2202/2238-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Тошкент вилоят прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Agroecofarm” МЧЖга нисбатан Оҳангарон туман С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги хартиасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ, 1039қ контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдони юзасидан 19.08.2021 йилдаги “ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги” 408-сонли шартномани бекор қилиш, бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва жамият ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон туман ҳокимлиги захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини Б.Бухаров (прокурор ёрдамчиси), Оҳангарон туман хокимлиги вакили Қ.Романов (ишончномага асосан), учинчи шахс Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили А.Шодиев (ишончномасиз), кадастр бўлими вакили С.Режабаев (ишончномага асосан), ветеринария бўлими вакили Қ.Асрорқулов (ишончномасиз) ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида 23.10.2019 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 890-сонли “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорнинг 2-бандига кўра, Тошкент вилоят ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида уларга чорва молларини сақлаш (фермалар), шу жумладан энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш ҳамда бошқа турдаги инфратузилма объектларини қуриш (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан) ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур бўлган ер майдонларини: тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш; замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини қуриш; лойиҳаларга ишга тушириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари ташкил этиш; чорвачилик соҳасида наслчилик-селекция ишларини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш; ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг бош сони ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш бўйича 1 мажбуриятларини белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида белгиланган тартибда ажратиб берилиши таъминлаш юклатилган. Шунингдек, қарорнинг 1-иловасига кўра, 2020-2021 йилларда 1.000 бош қорамол боқиш лойиҳаси учун “Agroecofarm” МЧЖга (жавобгар ёки МЧЖ) 1.645 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган. Шунинг учун Оҳангарон туман ҳокимининг (даъвогар ёки ҳокимлик) 05.12.2019 йилдаги 7977-сонли қарори билан туманнинг “Телов” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 1029қ контуридан 5,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар МЧЖга фермахона (молхона) қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган. Ҳокимликнинг 23.04.2020 йилдаги 1370-сонли қарори билан МЧЖга чорвачиликни олиб бориш учун дастлаб 437,20 гектар ер майдони ажратилган. Бироқ, ҳокимликнинг 28.05.2021 йилдаги 770-сонли қарори билан 244,63 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтариб олиниши муносабати билан МЧЖ ихтиёрида С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ ҳамда 1039қ контурлардаги жами 192,57 гектар, шундан 101,84 гектар суғориладиган, 50,22 гектар лалми, 31,36 гектар яйлов, 1,95 гектар сув ости ерлари, 3,10 гектар йўллар ўрни, 4,10 гектар бошқа ерлар қолдирилган. Ушбу 192,57 гектар ер майдонининг 30 йилга ижарага берилгани тўғрисида ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида ижара шартномаси тузилган, МЧЖнинг 192,57 гектар ерга нисбатан ижара ҳуқуқи кадастр органида 19.08.2021 йилда 408-рақам билан рўйхатга олинган. Бироқ, даъво аризага кўра, МЧЖ ижара шартномаси ва чорвачиликка оид бошқа қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни (вазифаларни) лозим даражада бажармаган. Хусусан, МЧЖ ўзига ижарага берилган ердан фойдаланишда Ер кодексининг 36моддаси 7-банди (ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик), 8-банди (ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига олиб келадиган усулларда фойдаланиш), 9-банди (белгиланган муддатларда ер солиғи, ижара ҳақини тўламаслик) ва 10-банди (қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланилмаганда) талабларини бузган. Шунингдек, даъво аризада МЧЖнинг асосий фаолияти чорвачилик бўлишига қарамасдан, чорваси мавжуд эмаслиги кўрсатилган ва ҳокимлик ва МЧЖ ўртасида тузилган ва 19.08.2021 йилда 408-сон билан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш, МЧЖни бутун ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқариш ва МЧЖ ихтиёридаги ер майдонларини Оҳангарон тумани давлат захирасига қайтариш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор: ҳокимлик МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун жами 192,57 гектар ер майдони ажратгани, МЧЖга берилган ер майдонлари мониторинг қилинганида қонун ҳужжатлари бузилгани аниқлангани, хусусан МЧЖ ер майдондаридан оқилона фойданланмагани, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чораларини кўрмагани, чорва молларининг йўқлиги, ферма биносининг қурилиш ишлари якунланмагани ва шунга ўхшаш бошқа важларни кўрсатиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳам шу ва шунга ўхшаш важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили 2 млрд. сўмлик фермахона қургани, 2022 йилнинг ёзи иссиқ келгани учун ҳали чорва олиб келмагани, , ерлардан 2021 йилда фойдаланиб келишини, чунки 2020 йилда ушбу ерлардан олдинги ижарачилар фойдалангани, бугунги кунда МЧЖ 110,84 гектар суғориладиган ерлардан 2 фойдаланаётгани, қолган ерларни эса туман давлат захирасига қайтариш учун ариза ёзгани, бугунги кунда 165 та наслли чорва молларини олиб келиш учун 30.08.2022 йилда Германия давлатидаги ҳамкорлар билан шартнома тузгани, бироқ ҳали тўловларни амалга оширмагани, чунки банк кредити учун таъминот (гаров мулки) топилмаётгани, шунинг учун МЧЖга 6 ой вақт беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оҳангарон туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили: МЧЖга ижарага берилган ер майдонларида мониторинг ўтказилгани, мониторингда МЧЖ чорва моллари учун озуқа экмаганини билдирди ва даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими вакили МЧЖ ҳисобида бугунги кунда молхона биноси кадастр оргаида рўйхатга олинмагани, чорвачилик учун ижарага ажратилган ерга нисбатан МЧЖнинг ҳуқуқлари рўйхатга олингани, ердан фойдаланишда МЧЖ томонидан Ер кодекси ва чорвачиликка оид бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилганини билдирди ва прокуратуранинг даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими вакили: чорвачилик МЧЖнинг асосий фаолият тури ҳисоблансада, МЧЖнинг қарамоғида чорва моллари йўқлигини, МЧЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2019 йилдаги 890-сонли қарори ижроси таъминланмаганини билдирди ва даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Олдинги суд мажлисида иштирок этган Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Оҳангарон туман бўлими раҳбари А.Хўжаяров МЧЖга ижарага берилган ерларда мониторинг ўтказилгани, МЧЖ томонидан ўзига берилган ерлардан мақсадли фойдаланмагани аниқлаганини маълум қилди ва даъво арнизани қаноатлантиришга эътирози йўқлигинги билдирган. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги материалларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабини қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. “Фермер хўжалиги тўғрисида” қонуннинг 3-моддасига кўра, фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир. Ушбу қонуннинг 5-моддаси 1-2-қисмларида фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади. Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Ер кодекси билан белгиланади, дейилган. Ер кодексининг (ЕК) 461-моддасида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик шахсларга озуқа экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) - суғориладиган ерлардан - камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан - камида 1 гектар, яйловлар ва пичанзорлардан - камида 2 гектар ўлчамларда ер участкалари ажратилади, дейилган. Қонуннинг ушбу бандида чорвачилик йўналишида фаолият олиб бораётган МЧЖ қарамоғида чорваси бўлиши зарурлиги белгиланган бироқ, Оҳангарон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими берган маълумотга кўра, МЧЖ 1.000 бош чорвани келтириши белгиланган бўлсада, бугунги кунгача чорва моллари келтирилмагани (қарамоғида чорваси йўқлиги) маълум қилинган. Бу билан МЧЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2019 йилдаги 890-сонли “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган тадбирлар бажарилмаган ҳисобланади. 3 ЕК 36-моддасида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2) ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3) юридик шахс тугатилганда; 5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2013 йилдаги 22-сонли қарори билан Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида Низом (Низом) тасдиқланган. Унинг 14-бандида фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри 4 органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Низомнинг 15-бандига мувофиқ, аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Низомнинг 16-бандида фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади. Низомнинг 17-бандида далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар. Низомнинг 18-бандида туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади. Низомнинг 19-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради. Низомнинг 20-бандида далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади. 5 Низомнинг 21-бандида туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади. Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади, дейилган. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳокимликнинг 20.07.2022 йилдаги 2710/7-сонли таклиф хатини судга тақдим этиб, ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш МЧЖга таклиф этилгани бироқ, МЧЖ таклифга ўзининг муносабатини билдирмагани шундан сўнг, ижара шартномасини бекор қилиш масаласида ҳокимлик томонидан прокуратура органи орқали судга даъво ариза киритилганини билдирди ва ушбу ҳолатларнинг барчаси суд давомида тўпланган ҳужжатлар билан ўзининг тасдиғини топди. Фуқаролик кодексининг (ФК) 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Олий хўжалик суди Пленумининг 12.03.2004 йилдаги 115-сонли “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёнилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. 6 Жавобгарнинг асосий фаолият тури чорвачилик бўлишига қарамасдан, жавобгар ҳисобида Оҳангарон туманида чорва моллари бош сони йўқлиги, шунингдек ижарага олинган ер майдонидан жавобгар оқилона фойдаланмагани ваҳоланки, ер ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалик экинлари экилганда ер ижара шартномаси бекор қилиниши мумкинлиги белгилангани учун суд даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди. Суд жавобгар вакилининг қорамол олиб келиш ишларини якунлаш учун яна олти ой муддат бериш тўғрисидаги илтимосини муҳокама этиб, бундай ҳолатлар бўйича муддат белгилаш суднинг ваколатига кирмаслиги, ер муносабатлари Ер кодексида ҳамда ижара шартномаларида белгиланиши сабабли жавобгарнинг ушбу илтимосини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд давлат божини муҳокама этиб, даъво талабларида мулкка оид бўлмаган тусдаги иккита алоҳида талаблар билдирилгани учун ҳар бир талаб бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божини ҳисоблаб, ИПКнинг 118-моддаси асосида уни тўлиқ жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади ва ФК 384-моддаси, ЕК 24, 36-моддалари, ИПК 118, 128, 176-179, 183-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Жавобгар “Agroecofarm” МЧЖ вакилининг илтимоси рад этилсин. Тошкент вилоят прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги ва “Agroecofarm” МЧЖ ўртасида тузилган ва кадастр органида 19.08.2021 йилда 408-сон билан рўйхатга олинган “ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги шартнома бекор қилинсин ва Оҳангарон тумани, С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ, 1039қ контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдони туман давлат захирасига қайтарилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига Оҳангарон тумани, С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ, 1039қ контурлардаги жами 192,57 гектар ер майдонини туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилсин. “Agroecofarm” МЧЖ Оҳангарон тумани, С.Рахимов ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 876, 879, 884, 916қ, 918, 919, 920, 920а, 921қ, 922, 922қ, 923, 924, 924қ, 977, 979, 1040, 1041, 1042, 1043, 1044, 1045, 1046, 1047, 1048, 1049, 1050, 1052қ, 1035қ, 1037қ, 1036, 1038қ, 1039қ контурларидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Жавобгар “Agroecofarm” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар Оҳангарон туман ҳокимияти фойдасига 24.000 сўм почта харажати : -республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 7