Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/842 Дата решения 21.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халк банки Ответчик / Подсудимый QORAG`UNON GULSHANI фермер хўжалиги
Source ID 938052 Claim ID 2928121 PDF Hash 54e2670dfc30434f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
онунинг 26-моддаси онунинг 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
моддасига асосан ФК 280-моддаси моддасига асосан ФК 280 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 21 октябрь 4-1706-2201/842-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар – АТ “Ҳалқ банки” манфаатини кўзлаб, жавобгар – “.........................” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар - “.........................” фермер хўжалигига нисбатан 254 899 994 сўм асосий қарз, 31 106 555 сўм фоиз, жами 286 006 549 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган “T.........................” МЧЖга тегишли “Ошхона” бино-иншоотларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилаган иқтисодий ишни даъвогар вакили ................... (2022 йил 06 июль кунги 11/25-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ...................... (2022 йил 21 сентябрь кунги 01-сонли ишочнома асосида), шерик ва қўшимча жавобгарлар вакили ............................ (рахбар, паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТ “.........................” (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.........................” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ва “.........................” фермер ҳўжалиги (бундан буён матнда “Шерик жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 31 106 555 сўм муддати ўтган асосий қарз, 218 749 991 сўм муддати келмаган асосий қарз, 31 106 555 сўм фоиз, жами 286 006 549 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган “T.........................” МЧЖ (бундан буён матнда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)га тегишли “Ошхона” бино-иншоотларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан тузилган кредит шартномаси бўйича 500 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлигини, кредит шартномаси иловаси бўлган тўлов графикда кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини тўламай келаётганлигини, муддатда кечиктириб келганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганлиги, жавобгар судга даъво ариза берилганидан кейин ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини, тарафлар томонидан келишувга эришилмаганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар, шерик ва қўшимча жавобгарлар вакили даъво талабини тан олиб, ҳақиқатан ҳам даъво талабида кўрсатилган қарздорлик мавжудлигини, молиявий қийинчиликлар туфайли кредит тўловларини ўз муддатида тўлашни имконияти бўлмаганлигини, ушбу қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини, мазкур қарздорликни тез кунларда тўлиқ тўлаб беришини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар, шерик ва қўшимча жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарнинг Жалақудуқ туман филиали ва жавобгар ўртасида 2018 йил 25 октябрь куни 41-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномасининг 1.1.-2-6-банддарига кўра даъвогар жавобгарга АТ “.........................” Қўрғонтепа туман филиали ҳисобида бўлган “Класс Доминатор-150 дон ўриш комбайини ва қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олиш” учун 60 ой муддатга, 12 ойлик имтиёзли давр билан 16 фоиз устама тўлаш шарти билан 500 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш, жавобгар олинган пул маблағларини белгиланган муддатда ва миқдорда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан тарафлар ўртасида 2020 йил 01 март куни 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Қўшимча келишувга кўра имтиёзли давр муддати узайтирилиб, кредит маблағларини қайтариш муддати 2024 йил 22 апрелгача ўзайтирилган. Шунингдек, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва шерик жавобгар ўртасида 2018 йил 25 октябрь куни 41-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномага асосан “.........................” фермер ҳўжалиги кредит шартномаси суммасининг 500 000 000 сўм миқдорида кафиллик мажбуриятини олган. Бундан ташқари, кредит шартномаси таъминоти сифатида 2018 йил 26 октябрь куни нотариал тартибда расмийлаштирилган навбатдаги гаров шартномасига кўра қўшимча жавобгар “T.........................” МЧЖга тегишли “Ошхона” бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Кредит шартномаси 5.1.4-бандига кўра қарз олувчи кредит асосий қарзи ва фоиз тўловларини 30 кундан ортиқ муддатда тўламаганда, даъвогар жавобгардан кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 15 санасигача тўлаб бериши белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз мажбуриятларини бажарган. Жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан, мунтазам равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни кечиктириб, даъвогар олдида 2022 йил 29 июль ҳолатига 31 106 555 сўм муддати ўтган асосий қарз, 31 106 555 сўм муддати ўтган фоиз, 218 749 991 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 286 006 549 сўм кредит қарздорликка йўл қўйган. Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасида даъвогарнинг 2022 йил 15 август, 2022 йил 15 сентябрь кунлари жавобгар, шерик ва қўшимча жавобгарларга юборилган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Жавобгар кредит шартномасига илова тўлов графигида белгиланган кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган, бу тарафларнинг тушунтиришлари ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шунга кўра, суд даъвогарнинг кредит қарзини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 254 899 994 сўм асосий қарз, 31 106 555 сўм фоиз, жами 286 006 549 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида кредит асосий қарз ҳамда кредит фоизини “.........................” фермер ҳўжалигидан солидар тартибда ундиришни сўраган. Кредит таъминоти сифатида даъвогарнинг Қўрғонтепа туман филиали (банк) жавобгар (қарз олувчи) ва “.........................” фермер ҳўжалиги (кафил) ўртасида 2018 йил 25 октябрь куни 41-сонли кафиллик шартномаси (бундан буён матнда “Кафиллик шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кафиллик шартномаси 1.1-2.1-бандларига кўра жавобгар даъвогардан тикув дастгохларини сотиб олиш учун 2018 йил 25 октябрь куни 41-сонли кредит шартномаси бўйича олинган кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кафил жавобгар билан барча мол-мулклари билан солидар тартибда бир ҳил хажмда жавобгар бўлиши, асосий қарзни тўлаш, кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш, устама, неустойка ва комиссиялар, қарзни ундириш бўйича суд харажатларини ва бошқа зарарларни қоплаш мажбуриятини олган. Берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 500 000 000 сўм этиб белгиланган. ФКнинг 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Юқоридагиларга кўра суд жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли шерик жавобгар “.........................” фермер хўжалигини кредит қарздорлик ҳамда даъвогар томонидан қилинган суд чиқимлари бўйича 254 899 994 сўм асосий қарз, 31 106 555 сўм фоиз, жами 286 006 549 сўм кредит қарзи ва 24 000 сўм почта харажати доирасида солидар тарзда жавобгар деб топди. Шунингдек, даъво аризада даъвогар ундирувни гаров мулки бўлган бино-иншоотларига қаратиш сўралган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2018 йил 26 октябрь нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров шартномасига кўра қўшимча жавобгар “T.........................” МЧЖ тегишли бўлган Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Ойим ШФЙ, Олмазор МФЙ ҳудудида жами 240,0 кв.метр ер майдони жойлашган, 10 (ун) хонали, фойдаланиш майдони 175,84 кв.метр, қурилиш майдони 148,83 кв.метр бўлган “Ошхона” бино иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги гаровга қўйилган. Мазкур гаров мулклари томонлар ўртасидаги баҳолаш келишув далолатномасига асосан жами 300 000 000 сўмга баҳоланган. Даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 21 октябрь кунги маълумотномага асосан, даъвогар ва шерик жавобгар “T.........................” МЧЖ ўртасида 2018 йил 7 июнь куни тузилган кредит шартномасига асосан мазкур гаров мулклари гаровга қўйилган. 2019 йил 5 декабрь куни шерик жавобгар кредит қарздорлигини тўлиқ сўндиргани сабабли, дастлабки гаров бўйича мажбуриятлари бекор бўлган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Шунингдек, ФКнинг 280-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қарори 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган. Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва фоизларини қайтариш бўйича шартнома шартларига риоя қилинмаган. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунида кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-181-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “.........................” фермер хўжалиги ва “.........................” фермер ҳўжаликлари ҳисобидан солидар тартибда АТ “Халқ банки” фойдасига 254 899 994 сўм асосий қарз, 31 106 555 сўм фоиз, жами 286 006 549 сўм кредит қарздорлик ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. 6 Ундирув 2018 йил 26 октябрь нотариал тартибда расмийлаштирилган гаров (ипотека) шартномасига кўра “T.........................” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Ойим ШФЙ, Олмазор МФЙ ҳудудида жами 240,0 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш режасига кўра 10 (ун) хонали, фойдаланиш майдони 175,84 кв.метр, қурилиш майдони 148,83 кв.метр қурилишлардан иборат “Ошхона” бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. “.........................” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 5 720 130,98 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ж.К.Абидов