← Назад
Решение #757883 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 40 | — | law | |
| тисодий Процессуал Кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 228 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 234 | — | law | |
| онуннинг | 233 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а
170700, г.Кургантепа улица
Мустакиллик № 50-а
Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
4-1705-2202/1456-сонли иш
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, кредитор - Ддддднинг қарздор –
Жжжжж (СТИР:507188371)ни соддалаштирилган таомил бўйича банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризасини аризачи вакили И.Мансуров (ишончнома асосида),
иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жжжжж (Паспорт маълумотлари – АА8367954) Тадбиркорлик субъектларига
давлат хизмати кўрсатиш “Ягона дарча” марказидан 01.03.2013 йилда №86-сонли
рақам билан озиқ – овқат ва ноозиқ овқат товарларни чакана сотиш бўйича якка
тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ддддд (кейинги ўринларда матнда “Солиқ инспекцияси” деб аталади) Жжжжж
(кейинги ўринларда матнда “Қарздор” деб аталади) нинг молия хўжалик
фаолиятини тахлил қилганида, 21.10.2022 йил ҳолатига солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 26 966 001,6 сўмни
ташкил этадиган қарзи мавжудлиги, солиқ қарзини тўламасдан келаётганлиги
аниқланган.
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 1706-1701/883-сонли ҳал қилув
қарорига асосан ундирувчи Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекцияси орқали
Республика бюджетига 15 665 034 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро
ҳужжати ижро этиш учун Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлимига
юборилган. Давлат ижрочиси томонидан қарор юзасидан ижро иши юритилган ва
ижро харакатлари олиб борилиб, қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлмаган
мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ижро хужжати “Суд хужжатлари ва бошқа
органлар хужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунинг 40-моддаси 3-бандларига асосан солиқ инспекциясига қайтарилган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекцияси қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраб судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили ариза талабини қувватлаб,
қарздорлик бартараф этилмаганлигини, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Қарздор суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда
белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу боис суд ишни
қарздор иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, аризачи вакилининг
кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
материаллар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризадаги талаби асосли ва
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
“Тўловга қобилиятсиз тўғрисида” ги Қонуннинг 228-моддасига асосан агар
тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан
эътиборан уч ой ичида қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажарилмаса
ҳамда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш
миқдорининг камида икки юз бараварини ташшкил этса, қарздор якка тартибдаги
тадбиркорнинг
пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
қаноатлантириш ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини
бажариш имконияти йўқлиги қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсиз эканининг аломатлари бўлади.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза судга қарздор якка тартибдаги тадбиркор, кредитор, шунингдек
давлат солиқ хизмати органи ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши
мумкин, бундан ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш,
алиментларни ундириш ҳақидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятга эга
бошқа талаблар билдирадиган кредиторлар мустасно.
Қонуннинг 140-моддаси биринчи қисмида иқтисодий суд томонидан
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлиши белгиланган.
Қонуннинг 234-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, суднинг қарздор
якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш
ҳақидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун
давлат ижрочисига юборилади. Ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига
киритилмайдиган мол-мулкдан ташқари қуйидагилар сотилиши лозим:
қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг барча мол-мулки;
якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган қарздор жисмоний шахснинг
аввалги тадбиркорлик фаолияти натижасида олинган мол-мулки. Бунда жисмоний
шахс мол-мулкнинг, унинг аввалги тадбиркорлик фаолиятида олинган мол-мулк
жумласига тааллуқлилиги ёки аввалги тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ
эмаслиги суд томонидан белгиланади.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мулкини ёки қимматли кўчар
мол-мулкини доимий бошқариш зарур бўлганда суд мазкур мақсадлар учун тугатиш
бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бу
ҳолда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки тугатиш бошқарувчиси
томонидан сотилади.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағидаги ва банк
пластик карталаридаги пул маблағларининг қолдиғи, мол-мулкни сотишдан тушган
пул маблағлари, шунингдек нақд пул маблағлари қарздор якка тартибдаги
тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор қабул қилган суднинг депозит
ҳисобварағига киритилади.
Қонуннинг 233-моддаси иккинчи қисмига кўра суд қарздор якка тартибдаги
тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги
қарорни барча маълум кредиторларга кредиторлар томонидан талаблар тақдим
этадиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат бир ойдан ошмаслиги керак.
Суднинг ушбу қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан
амалга оширилади.
Суд томонидан қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш
тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан ушбу тадбиркорнинг якка
тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотади,
шунингдек фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун унга берилган
лицензияларнинг амал қилиши тугатилади.
Суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
ҳақидаги қарорнинг кўчирма нусхасини ушбу шахсни якка тартибдаги тадбиркор
сифатида рўйхатга олган органга ва лицензияловчи органга юборади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, қарздор уч ойдан ортиқ муддат
давомида 26 966 001,6 сўм солиқ қарзини тўламасдан келмоқда. Қарздор молмулкка эга эмаслиги сабабли қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
мажбуриятларни бажаришга қодир эмас.
Суднинг 2022 йил 5 октябрь кунги ажрими билан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизликка оид иш қўзғатилган. Суднинг шу кунги ажримига асосан
қарздорга тегишли мулкларни хатланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги сабабли ариза талабини
қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни, республика бюджетига ишни
кўриб чиқиш билан боғлиқ баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида
– 900 000 сўм давлат божи, Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни
лозим деб топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни иловасига кўра,
иқтисодий судлари банкрот деб топиш ҳақидаги аризаларидан баъзавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 140, 228, 233, 234-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодекси 118, 170, 176-179, 186, 188, 192-моддаларини қўллаб, суд,
қарор қилади:
Қўрғонтепа туман Давлат солиқ иснпекцияси киритган аризаси
қаноатлантирилсин.
Жжжжж тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Қарздор - Нуманов Исломбек Лутфулло ўғлининг 26 966 001,6
сўм
кредиторлик қарзи ундируви унинг мол-мулкига қаратилсин.
Ҳал қилув қарори ва қарздорнинг 26 966 001,6 сўм солиқ қарзи ундирувини
мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки
сотилишини амалга ошириш учун Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман
бўлимига юборилсин.
- суд ижро варақаси бўйича ижро харакатларини Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни ва “Суд хужжатлари ва бошқа
органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан олиб бориш;
- олиб борилаётган мажбурий ижро харакатлари юзасидан ахборотни
иқтисодий судга ҳар 15 кунда, ижро ҳаракатларини якуни юзасидан тегишли
ҳужжатларни 2 ой муддатда топшириш;
- фуқаро Нуманов Исломбек Лутфулло ўғлига тегишли мулкларни реализация
қилишдан тушган маблағларни Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини
таъминлаш департаменти Андижон вилоят ҳудудий бўлимининг (СТИР 207251595,
ШҒҲ: 401410860034017950100011001, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилигининг 23402000300100001010-сонли ғазна ҳисоб рақами (МФО 00014,
МБ ББ ХККМ Тошкент ш. СТИР 201122919)) тегишли депозит ҳисоб рақамига
ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
Қўрғонтпа туман Давлат солиқ инспекциясига Ўзбекистон Республикаси
“Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 54-моддасига асосан
қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги маълумотларни расмий
матбуотда эълон қилиш мажбурияти юклатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилган пайтдан эътиборан Нуманов Исломбек
Лутфулло якка тартибдаги тадбиркорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида
давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳал қилув қарори Қўрғонтепа туман Давлат хизматлари Маркази, Қўрғонтепа
туман ҳокимлиги ва барча маълум кредиторларга юборилсин.
Кредиторлар фуқаро Нуманов Исломбек Лутфулло ўғлига нисбатан ўз
талабларини 1 (икки) ой муддат ичида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига
тақдим этишлари мумкин.
Нуманов Исломбек Лутфулло ўғли ҳисобидан:
- Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи;
- Қўрғонтепа туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24000 сўм почта
харажати ундирилсин ва дарҳол ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиши мумкин.
Судья
И.Жураев