← Назад
Решение #757924 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 384 | — | law | |
| онун | 81 | — | law | |
| збекистон Республикаси иктисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| Шунингдек ИПРК | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
ANDIJON
REGIONAL COURT
170100, Andijon sh., Navoiyshox k., 15
170100, Andijon city, Navoiy street, 15
Тel: (74)223-49-21 Fax: (74)228-39-72
Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзил: i.andijon@sud.uz
ҚАРОР
Андижон шаҳри
2022 йил 20 октябрь
4-1705-2202/1277-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья И.Жўраев
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд раиси
Ш.Мирзаев раислигида, судьялар Д.Убайдуллаев ва А.Абдурахмановлардан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Долимовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар вакили З.Алоқулов (шахсини тасдиқловчи ҳужжат
асосида), даъвогар вакили Б.Абдувоситов (ордер, ишончнома асосида), жавобгар
вакили З.Ахунов, Б.Назиров (ишончнома асосида), хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддинов,
унинг вакили З.Расулов,
У.Хошимовалар, гувохлар А.Эргашев, Ж.Мамажонов, Г.Режаповалар иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
“Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси манфаатида жавобгар – АТБ
“Ўзсаноатқурилишбанк” ва АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиалига
нисбатан 2020 йил 3 август кунги гаров шартномасининг 2-бандига киритилган
ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув
қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан ҳамда шу кунги суднинг хусусий
ажримдан норози бўлиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
А.Зайнобиддинов томонидан киритилган апелляция шикоятлари Андижон
вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва АТБ
“Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиалига нисбатан 2020 йил 3 август кунги
гаров шартномасининг 2-бандига киритилган ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан ариза талаби қаноатлантирилиб, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва
“Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси ўртасидаги 2020 йил 3 август
куни нотариус ҳузурида тузилган, “Н.А.А.Т” га 202001441000846-сонли рақам
билан қайд этилган ипотека гаров шартномасининг 2-бандига нотариус
томонидан киритилган ўзгартириш ҳақиқий эмас деб топилган. Даъвонинг АТБ
“Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиалига нисбатан қисми иш юритишдан
тугатилган.
Бундан
ташқари
гаров
шартномасини
расмийлаштиришда
масъулиятсизликка ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун хусусий амалиёт
билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддиновга нисбатан интизомий
жавобгарликка тортиш учун Андижон вилоят адлия бошқармасига хусусий
ажрим чиқарилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, киритилган апелляция
шикоятида даъво аризага жавобгар этиб, жисмоний шахс хусусий нотариус
кўрсатилганлиги, даъво талабида “гаров” шартномаси дейилган бўлсада ҳал
қилув қарорда “ипотека” шартномаси деб, даъво талабида “ўзгартириш”
дейилган бўлсада қарорда “тузатиш” деб даъво талабидан четга чиқилганлиги
сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорни бекор қилиб, даъвони
рад этишни ёки иш юритишни тугатишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар банк вакили шикоятни қувватлаб, жавобгар
томонидан киритилган апелляция шикоятида, гаровга қўйилган мулк
ҳақиқатдан хам 708 000 000 сўмга баҳоланганлиги, бу тўғрисида тарафлар
ўртасида далолатнома тузилганлиги ҳамда гаров реестрига тегишли ёзув
киритилганлиги, нотариус техник хатога йўл қўйиб, 1 809 996 000 сўм деб,
шартноманинг асосий матнига киритган бўлсада кейинчалик гаров
шартномасига тузатиш киритиб, 708 000 000 сўм деб тўғрилаб қўйганлиги, қарз
олувчи шахсан ўзи тузатиш киритишни сўраб нотариусга олиб борганлигини
баён этиб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга
нисбатан эътироз билдириб, шикоятда келтирилган важлар асоссизлигини, АТБ
“Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиалидан 1 100 000 000 сўм кредит маблағи
олганлигини, кредит таъминоти сифатида даъвогарга тегишли кўчмас мулклар
1 809 996 000 сўмга баҳоланиб гаровга кўйилганлигини, бироқ кейинчалик
нотариусга тақдим қилинган кўчмас мулкларни 708 000 000 сўмга
баҳоланганлиги тўғрисидаги баҳолаш далолатномасидаги имзо ўзиники
эмаслигини,
имзо
сохталаштирилганлигини,
кредит
ҳужжатларини
расмийлаштиришда банк ходимларига бўш бланкаларга оилавий корхона
муҳрини босиб берганлигини билдириб, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ва
“Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 3 август куни
нотариус ҳузурида тузилган гаров шартномасининг 2-бандига
нотариус
томонидан киритилган ўзгартиришни ҳақиқий эмас деб тўғри топилганлигини
баён этиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида нотариус вакиллари гаров шартномаси ва унги киритилган
тузатишлар қонун доирасида расмийлаштирилганлиги, тузатиш киритишни
сўраб қарздор вакили шахсан ўзи келиб, илтимос қилганлиги боис суд
томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни ҳамда хусусий ажримни бекор
қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида кўрсатма берган гувоҳ А.Эргашев низоли гаров шартномаси
тузилган даврда банкнинг Хонобод филиалида баҳолаш комиссияси раиси
лавозимида фаолият юритганлиги, 2020 йил 27 июль куни расмийлаштирилган
гаров мулкини баҳолаш далолатномасида мулкнинг ўзаро келишилган баҳоси
780 000 000 сўм деб белгиланганлиги, ушбу мулкни 1 809 996 000 сўм деб
баҳолаш тўғрисидаги далолатномадаги имзо унга тегишли эмаслигини баён
этди.
Суд мажлисида кўрсатма берган гувоҳ Ж.Мамажонов низоли гаров
шартномаси тузилган даврда банкнинг Хонобод филиалида баҳолаш
комиссияси аъзоси лавозимида фаолият юритганлиги, 2020 йил 27 июль куни
расмийлаштирилган гаров мулкини баҳолаш далолатномасида мулкнинг ўзаро
келишилган баҳоси 780 000 000 сўм деб белгиланганлигини маълум қилди.
Суд мажлисида кўрсатма берган гувоҳ Г.Режапова низоли гаров
шартномаси тузилган даврда банкнинг Хонобод филиалида баҳолаш
комиссияси аъзоси ва айни вақтда кредит бўлими раҳбари лавозимида фаолият
юритганлиги, 2020 йил 27 июль куни расмийлаштирилган гаров мулкини
баҳолаш далолатномасида мулкнинг ўзаро келишилган баҳоси 780 000 000 сўм
деб белгиланганлигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни лозим топди.
Аниқланишича, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Хонобод филиали билан
“Қорасув истиқлол жилоси” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 3 август куни
564-сонли 1 200 000 000 сўм кредит шартномаси тузилган.
Кредит таъминотига оилавий корхонага тегишли Қорасув шаҳар Қорасув
кўчасидаги 0.0188 га ер майдонида жойлашган “0001” ифода билан 3 қаватли
савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси умумий майдони 96.0 кв.метр,
фойдаланиш майдони 216.3 кв.метр, “0002” ифодали ёрдамчи 2 хонали бино
умумий майдони 92.0 кв.метр, фойдаланиш майдони 60.24 кв.метрдан иборат
бино иншоотларни гаровга қўйган.
Гаров шартномаси Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Мустақиллик
кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Зайнобиддинов Аброржон Абдували ўғли ҳузурида 2020 йил 3 август куни
тузилиб, “Н.А.А.Т” га 202001441000846-сонли рақам билан қайд этилиб,
тасдиқланган.
Ипотека гаров шартномасининг 2-бандида “Томонлар иштирокида 2020
йил 27 июль куни тузилган баҳолаш далолатномасига асосан гаровга
қўйилаётган кўчмас мулк 1 809 996 000 (бир миллиард саккиз юз тўққиз
миллион тўққиз юз тўқсон олти минг) сўмга баҳоланган” –деб кўрсатилган.
Бироқ, изоҳ сифатида “шартноманинг 2-бандида гаровга қўйилаётган
кўчмас мулк 780 000 000 сўмга баҳоланган деб тўғри ўқилсин.”– деган қўшимча
ёзув киритилиб, нотариус А.Зайнобиддинов томонидан имзо, муҳр билан
тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда ФК
деб юритилади) 382-моддаси биринчи қисмига асосан агар ушбу Кодекс, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
ФК 384-моддаси биринчи қисмида шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай
шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.-деб белгилаб ўтилган.
Ушбу қонун нормаси талабларидан келиб чиқиб, тарафлар ипотека гаров
шартномасининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида қўшимча алоҳида
нотариал тартибда тасдиқланган келишув тузишлари лозим эди. Бироқ гаров
шартномасига ўзгартириш киритишда ушбу қонун нормаси талабига риоя
қилинмаган кўринади.
ФК 116-моддасига кўра қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларга атайин
қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида” ги қарорнинг 4-банди иккинчи, бешинчи
хатбошисида суд томонидан битимнинг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво ҳам кўрилиши мумкин. Битимнинг бир қисми у ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслиги ёхуд низоли бўлганлиги сабабли ҳақиқий бўлмаслиги
мумкин. – деб тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарорнинг 11-банди биринчи хатбошисида агар қонун
ҳужжатлари талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у
нотариал тасдиқланиши ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши
мумкин.-деб тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига асосланиб,
даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Гарчанд, суд мажлисида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
А.Зайнобиддинов Адлия вазирлигидан 2019 йил 4 январда 3113-сон билан
рўйхатдан ўтган “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга
ошириш тартиби тўғрисида” ги йўриқноманинг 14-банди талабидан келиб
чиқиб, ипотека гаров шартномасига тузатиш киритганлигини важ қилиб
келтирса-да, мазкур Йўриқноманинг 14-бандида нотариал тасдиқланган
ҳужжатдаги қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (битим
иштирокчиларининг ҳамда битимни, аризани ва бошқа ҳужжатларни имзолаган
бошқа шахсларнинг) имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг
охирида нотариуснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, нотариуснинг
имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар
нотариуснинг имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан
тасдиқланиши керак. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган
барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
Нотариус томонидан ҳужжатнинг нусхасини шаҳодатлантиришда, ҳужжат
нотўғри ёки имло хатолари билан ёзилган бўлса ёхуд унда изоҳ берилмаган
тузатишлар мавжуд бўлса ёки ҳужжатнинг реквизитлари тўлиқ ёзилмаган
бўлса, нотариус мурожаат қилган шахсга ҳужжатдаги камчиликларни тузатиб
келишни ёки ҳужжатни такроран олишни тавсия қилади.
Нотариус ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига
кўра нотариал тасдиқлаб берилган ҳужжатнинг барча нусхаларига унинг
моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки унинг аниқ
арифметик хатоларинигина тузатиши мумкин.-деб кўрсатиб ўтилган.
Бироқ, нотариус А.Зайнобиддинов 2020 йил 3 август кунги ипотека гаров
шартномасининг 2-бандига гаровга қўйилаётган кўчмас мулк 780 000 000 сўмга
баҳоланган деб тўғри ўқилсин.” – деган изоҳли ёзув киритиб, ипотека гаров
шартномасининг 2-бандидаги шартларни моҳиятини мутлақ ўзгартириб
юборган. Қолаверса ўзгартиришни киритишда тарафларнинг розилиги ёхуд
иштироки таъминлаганлигини асослантирувчи бирорта асосли далил тақдим
этмади.
Зеро, ФК 271-моддаси биринчи қисмига кўра гаров тўғрисидаги
шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган
мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати ёхуд гаров нарсасини
ҳамда гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун
етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади.
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга
келганлиги боис
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
А.Зайнобиддиновга нисбатан интизомий жавобгарликка тортиш учун Андижон
вилоят адлия бошқармасига чиқарилган хусусий ажримни ўзгартиришсиз
қолдириш лозим бўлади.
Зеро нотариус томонидан тарафлар иштирокисиз ва уларнинг ёзма
мурожаати бўлмаган ҳолда гаров шартномасига ўзгартириш киритиш
ўзбошимчалик деб баҳоланиб, ушбу ҳаракат шартноманинг моҳиятини
ўзгартирган ва тарафлар ўртасида низо келтириб чиқарган.
Жавобгар апелляция шикоятида ишга мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учини шахс сифатида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус А.Зайнобиддинов жалб қилиниши ишни фуқаролик суди судловига
тааллуқли қилиб қўйиши ва бунинг натижасида биринчи инстанция суди иш
юритишни тугатиш лозим деган важ келтирган.
Нотариат тўғрисидаги Қонун 81-моддаси биринчи қисмига кўра хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ўз
идорасига эга бўлишга, банк ҳисобварағи ва бошқа шахсий ҳисобварақлар
очишга, мулкий ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлишга ҳамда
мажбуриятларни
ўз
зиммасига
олишга,
ходимлар
билан
меҳнат
шартномаларини тузиш ва бекор қилишга, судда ўз номидан иштирок этишга
ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга оширишга
ҳақли.
Бинобарин судлов ҳайъати гаров шартномасининг тарафлари юридик шахс
эканлиги ва нотариус ушбу шартномани расмийлаштиришда қонунбузилишига
йўл қўйганлигини эътиборга олиб, жавобгарнинг ушбу важи билан келишмайди
ва иш иқтисодий судга таалуқли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иктисодий процессуал кодекси 278-моддаси
биринчи қисми 1-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Шунингдек ИПРК 281-моддаси учинчи қисми 1
бандига кўра Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ажрими устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ажримни
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққизинчи қисмларига биноан, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган
ҳал қилув қарори ва хусусий ажрим қабул қилган деб ҳисоблаб, уларни
ўзгаришсиз, апелляция шикоятларини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
аризачилар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатларини ва банк
томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 500 000 сўм
давлат божини зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382, 116,
271,384-моддаси ИПКнинг 118, 278, 280, 281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикоятларини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ҳамда шу кунги хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилсин.
АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан тўланган 24 000 сўм почта
харажати ва ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 500 000 сўм
давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Зайнобиддинов
томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил
ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Мирзаев
Ҳайъат аъзолари
Д.Убайдуллаев
А.Абдурахманов