Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1247 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Оқтепа имкон тморқа хизмати масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936651 Claim ID 2936421 PDF Hash 5621bcebd4c0bc96... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Андижон шаҳар 4-1703-2201/1247-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогарАТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- “Oqtepa imkon tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Н.Уришев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Oqtepa imkon tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 10 000 000 сўм муддати ўтган қарз, 12 172 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит тўловларини сурункали равишда келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими топшириш учун уй манзилига борилганлигини, оила аъзолари томонидан жамият раҳбари суд хукми билан озодликдан махрум этилганлигини маълум қилинганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Балиқчи филиали ва “Oqtepa imkon tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 3 мартда №29-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан минитрактор, мотокультиватор, уруғлик ва кўчат, инқуватор ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида 300 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгарга 2021 йил 30 март кунги №001, №002-сонли тўлов топшириқномалари билан шартномада келишилган 300 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига 10 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 12 172 000 сўм фоиз қарз ташкил этиши, шу сабабли барча кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундириб беришликни сўраган. Шартноманинг 5.6-бандига кўра, қарз олувчи кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, банк кредит шартномасини бир томонлама бекор қилиб, кредит ва фоизлардан қарздорликни қарз олувчининг барча, шунингдек бошқа банклардаги ҳисоб варақларидан белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда ҳамда қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 10 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 12 172 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. “Oqtepa imkon tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 10 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 12 172 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 6 243 440 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев