← Назад
Решение #757969 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Андижон шаҳар
4-1703-2201/1246-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- “Tovuldi nuri tomorqa xizmati” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили Н.Уришев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Андижон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Tovuldi nuri tomorqa xizmati” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан
130 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 10 000 000 сўм муддати ўтган
қарз, 11 288 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли
шартлар асосида кредит маблағи беришга келишилганлигини, жавобгарнинг
тўлов топшириқномасига асосан 140 000 000 сўм кредит маблағлари ўтказиб
берилганлигини, бироқ жавобгар кредит тўловларини сурункали равишда
келишилган жадвалга асосан амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба
тўловларни амалга ошириш юзасидан оғзаки ва ёзма равишда
огохлантирилганлигини, жавобгар жамият раҳбарига суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисидаги суд ажрими топшириш учун уй манзилига борилганлигини,
оила аъзолари томонидан жамият раҳбари бошқа вилоятга ишлаш учун
кетганлиги, ҳозирда кўрсатилган манзилда яшамаётганлигини маълум
қилинганлигини, суд кунига қарздорлик ортганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Агробанк” Балиқчи филиали ва “Tovuldi nuri tomorqa xizmati” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2022 йил март ойида рақамсиз кредит шартномаси
тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал жавобгарга йиллик 14 фоиз
устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан
минитрактор, мотокультиватор, уруғлик ва кўчат, инқуватор ҳамда айланма
маблағларни тўлдириш учун 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағи бериш
мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада кўрсатилган жадвал асосида
300 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган фоиз тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар жавобгарнинг тақдим этган тўлов топшириқномасига мувофиқ
2022 йил 7 март кунги №01-сонли тўлов топшириқномаси билан 140 000 000 сўм
тўловни амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига
10 000 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 11 288 000 сўм фоиз қарз ташкил
этиши, шу сабабли барча кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундириб
беришликни сўраган бўлиб, мавжуд қарздорлик ўрганилганда даъвогар
300 000 000 сўмга нисбатан муддати ўтган асосий қарздорлик ҳисоблаб
хатоликка йўл қўйган. Жавобгарнинг 2022 йил 30 сентябрь ҳолатига муддати
ўтган асосий қарздорлиги 3 888 888 сўмни ташкил этган, муддати келмаган
кредит қарз 136 111 112 сўмни, фоиз қарздорлик 11 288 000 сўмни ташкил
этганлиги аниқланди.
Шартноманинг 5.6-бандига кўра, қарз олувчи кредитни қайтариш
графигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни
мақсадга номувофиқ ишлатганда, банк кредит шартномасини бир томонлама
бекор қилиб, кредит ва фоизлардан қарздорликни қарз олувчининг барча,
шунингдек бошқа банклардаги ҳисоб варақларидан белгиланган тартибда
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда ҳамда
қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини
муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги
кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 3 888 888 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 136 111 112 сўм муддати келмаган кредит қарз, 11 288 000 сўм фоиз
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар
ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қаноатлантирилсин.
“Tovuldi nuri tomorqa xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- АТБ “Агробанк” фойдасига 3 888 888 сўм муддати ўтган кредит қарз,
136 111 112 сўм муддати келмаган кредит қарз, 11 288 000 сўм фоиз қарз ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 3 025 760 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев