← Назад
Решение #757988 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ланади ФК | 341 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 октябрь
4-1706-2201/815-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
А.Алиқуловнинг котиблигида,
Ўзбекистон
савдо-саноат
палатаси
Тошкент
шахар
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “******************” акциядорлик жамияти
манфаатини кўзлаб,
жавобгар – “******************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 188 522 222 сўм асосий қарз ва 94 261 111 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
жавобгар вакили ********** (2022 йил 10 октябрь кунги ишончнома
асосида), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс “******************” МЧЖ вакили ************
(2022 йил 20 октябрь кунги 01/10-93-сонли ишончнома асосида) Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “******************”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “******************” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 188 522 222 сўм асосий қарз
ҳамда 94 261 111 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 11 октябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “******************” МЧЖ (бундан буён матнда “учинчи шахс” деб
юритилади) жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва палаталан вакиллар бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни
даъвогар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига эътироз
билдириб, судга ёзма фикр тақдим қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 01 апрель
куни 1-сонли уч томонлама олди-сотди шартномаси тузилганлигини,
шартноманинг 2.1., 2.2-бандларида назарда тутилган тўловларни 5 йил мобайнида
ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача тўлаб боришга
келишилганлигини, шартнома бўйича 2021 йил 3 майда 2206-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 200 000 000 сўм, 2021 йил 11 майда 2251-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 200 000 000 сўм, 2022 йил 11 августда 889-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 70 000 000 сўм, 2021 йил 26 августда 3767-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 118 852 222 сўм жами 588 852 222 сўм тўловлар амалга
оширилганлигини, даъвогар судга мурожаат қилишда процессуал муддатларга ва
шартнома бўйича юзага келган қарздорлик юзасидан жавобгар томонидан тўлаб
берилган вақтда ва қарздорликни йўқлигига аҳамият бермаганлигини, даъвогар
қарздорликни ундириш ҳақидаги 2022 йил 24 август кунги палатининг даъво
аризаси 2022 йил 9 сентябрь куни почта орқали юборганлиги, даъво ариза судга
2022 йил 20 сентябрь куни келиб тушганлиги, судга даъво юборилган вақтда
қарздорлик бўлмаганлиги, даъвогар пенянининг ҳисоб-китобини судга тақдим
этмаганлиги ва исботлаб бермаганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, даъво талабларини рад қилишни сўради.
Учинчи шахс вакили ўз тушунтиришида даъво ариза судга юборилган
вақтда жавобгар қарздорликни тўлиқ бартараф қилиб, 59 852 222 сўм олдиндан
тўловга ўтганлигини, даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза киритмоқчи
бўлганида бу ҳақда уларга тўлов ҳужжатларини тақдим қилиб, қарздорлик
қолмаганлигини маълум қилганлигини, лекин барибир, судга даъво ариза
киритишганлигини маълум қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўради.
Даъвогар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмаган бўлсада, 2022 йил
11 октябрь кунги суд мажлисида Қарши туманлараро маъмурий суди биносидан
видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этган вакили Т.Аноркулов даъвони
тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво ариза берилгандан кейин тўловлар амалга
оширилган ёки оширилмаганлиги тўғрисида ҳамда сўралган пенянинг
ҳисоб-китобини тақдим қилиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни
сўраган. Бироқ, даъвогардан вакил бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда
судга қўшимча ҳужжатларни тақдим этмади.
Суд ишда иштирок этган жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатлар ва суд аниқлаган ҳолатлардан кўринишича, даъвогар
(сотувчи) ва жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 01 апрель куни
“Жалақудуқ Агросервис МТП” МЧЖ устав фонди (капитали)даги улушини
сотиш” тўғрисида уч томонлама 1-сонли шартнома (бундан буён матнда
“Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 04 апрелдаги “Аграр секторни қишлоқ хўжалиги
техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПК-4268-сонли қарорининг 7-бандига асосан “Жалақудуқ
Агросервис МТП” МЧЖ устав фонди (капитал)даги 100 фоиз улушини жавобгарга
эгалик ҳуқуқи асосида топшириши, жавобгар эса ушбу улушни қабул қилиш ва
улар учун шартномага мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан жавобгар “Жалақудуқ Агросервис МТП”
МЧЖ устав фонди (капитал)даги 100 фоиз улушига 2 150 000 000 сўм тўлашни
таклиф қилган ва аввалдан биринчи тўловни 2021 йил 3 март куни савдони ташкил
қилувчи “Андижон Мулк Маркази” МЧЖ ҳисобига улушнинг умумий
қийматининг 5 фоизи миқдорида 104 875 483 сўм тўлаб берган.
Шартноманинг 2.1-банди асосан жавобгар “Жалақудуқ Агросервис МТП”
МЧЖ устав фонди (капитал)даги 100 фоиз улушининг таклиф қилинган
2 150 000 000 сўм қийматининг 30 фоизи 645 000 000 сўм миқдоридан қолган
540 124 517 сўмнинг 322 000 000 сўмини (олди-сотдидан даромад солиғи,
жамиятнинг собиқ иштирокчилари билан ҳисоб китоб қилиш, бошқа
қарздорликларни сўндириш учун) “Жалақудуқ Агросервис МТП” МЧЖ ҳисоб
рақамига, 218 124 517 сўмни “Ўзагросервис” АЖ ҳузуридаги “Қишлоқ хўжалик
техникасига сервис хизмати кўрсатувчи ташкилотларни ривожлантириш,
реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармаси”нинг махсус ҳисоб
рақамига тушириб бергандан сўнг, қолган 70 фоизи миқдори, яъни
1 505 000 000 сўмни 5 йил давомида хар чорак якуни билан кейинги ойининг
5-санасига 72 250 000 сўмдан юқорида қайд қилинган жамғарманинг махсус
ҳисобрақамига тушуриб боришга келишилган.
Шартноманинг 3.1.2-банида кўра, шартнома имзоланган кунидан бошлаб
даъвогар “******************” МЧЖ жавобгарга улушга эгалик хуқуқини
бериши, яъни “Жалақудуқ Агросервис МТП” МЧЖ устав фонди (капитал)даги
100 фоиз улушини тўла бошқариш ваколатини берувчи ишончнома бериши,
шартноманинг 2.1-бандида белгиланган қолган тўловларни жавобгар томонидан
улушнинг хар ўн фоизи амалга оширилган санадан бошлаб ушбу улушни тасарруф
этиш ҳуқуқи билан “Жалақудуқ Агросервис МТП” МЧЖнинг уставига иштирокчи
сифатида киритилиб, улуши оширилиб борилаши, 100 фоиз улуш учун тўлов тўла
амалга оширилгандан сўнг “******************” МЧЖ иштирокчиликдан
чиқарилиши кўрсатилган.
Палата даъвогар манфаатида жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган
тўлов графигига риоя қилмасдан 2022 йил 29 июнь ҳолатига даъвогар олдида
қарздорликка йўл қўйганлиги ва унга пеня ҳисоблаб, жавобгардан
188 522 222 асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган 94 261 111 сўм пеня ундириш
ҳақида 2022 йил 24 август куни 35184/09-01-рақам билан расмийлаштирилган
даъво аризасини, 2022 йил 9 сентябрь куни Хўжаобод туманлараро иқтисодий
судига юбориш учун почта алоқа тармоғига топширган. Даъво аризаси Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди девонхонасида 2022 йил 20 сентябрь куни 877-сонли
рақам билан кирим қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд қуйидагиларга асосан даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Шартномага асосан жавобгар 1 505 000 000 сўмни 5 йил давомида хар чорак
якуни билан кейинги ойининг 5-санасига 72 250 000 сўмдан даъвогар махсус
ҳисобрақамига тушуриб бориши белгиланган.
Жавобгар 2022 йил 16 июнь куни ҳолатига шартнома бўйича даъвогар
олдида 188 522 222 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар 2022 йил 29 июнь куни жавобгарга асосий қарз ва унга
ҳисобланган пеняни ихтиёрий тўлаш ҳақида талабнома юборган.
Мазкур талабномага асосан жавобгар томонидан 2022 йил 11 агуст кунги
899-сонли тўлов топшириқномаси орқали 70 000 000 сўм, 2022 йил 28 август кунги
3767-сонли тўлов топшириқномаси орқали 118 852 222 сўм, жами 188 852 222 сўм
маблағларини ўтказиб, қарздорликни тўлиқ бартараф этган.
Лекин, даъвогар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилган
бўлсада, асоссиз равишда палатанинг даъвогар манфаатида жавобгардан
188 522 222 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 94 261 111 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги 2022 йил 24 август кунги 35184/09-01-сонли даъво аризасини
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига юбориш учун 2022 йил 9 сентябрь куни
почта алоқа тармоғига топширган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларини
қўллашнинг
айрим
масалалари
ҳақида”
2015
йил
19 июнь кунги 282-сонли Қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб
юритилади) 13.2-бандида даъво аризаси судга тақдим этилган ёки алоқа
ташкилотига топширилган, ёхуд электрон шаклда юборилган кун даъво аризаси
тақдим этилган кун ҳисобланади ва шу кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши
узилади деб тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан шартномадада назарда
тутилган мажбурият бўйича қарздорлик, даъвогар томонидан судга даъво тақдим
этилган кун, яъни 2022 йил 09 сентябрь кунига қадар тўлиқ бартараф этилган деб
ҳисоблайди. Булар жавобгар ва учинчи шахс томонидан тақдим этилган тўлов
топшириқномалари, солиштирма далолатнома, тушунтиришлар, ёзма фикр, даъво
ариза юборилганлиги ҳақидаги почта алоқа тармоғининг RG 101106694UZ штрих
кодли конверти ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади
ФКнинг 341-моддасига асосан мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг 188 522 222 сўм асосий қарз ундириш
қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятлар жавобгар
томонидан бажарилмаганлиги учун ундан 94 261 111 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Бироқ, даъво аризасида ёки судга тақдим қилинган иш ҳужжатларида
пенянинг ҳисоб-китоби тақдим этилмаган. Шунингдек, даъвогар вакилига 2022
йил 11 октябрь куни ўтказилган суд мажлисида пенянинг ҳисоб-китобини тақдим
этиш таклиф этилган, бироқ, даъвогар судга ушбу маълумотларни тақдим этмаган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари даъво
аризаси судга тақдим этилгунга қадар тўлиқ бартараф этилиб, унинг мажбурияти
қолмаганлиги сабабли суд асосий қарз ундириш талабини асоссиз деб топиб,
қаноатлантиришни рад қилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвонинг 94 261 111 сўм пеня ундириш
талабини ҳам асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари
кўзланиб
даъво
тақдим
этилган
шахслардан
даъво
талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Суд, юқоридагиларга кўра даъво талаблари асоссиз бўлганлиги сабабли рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, даъвогардан республика бюджетига 5 655 666,66 сўм давлат
божи, Ўзбекистон республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни, тўланган
24 000 почта харажатани ўз зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПК 68, 72, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
“******************” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўлаб
чиқилган 24 000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
“******************” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 5 655 666,66 сўм давлат божи ундирилсин.
“******************” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов