Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/825 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый JALAQUDUQ BAXOR LOLASI фермер хўжалиги
Source ID 936784 Claim ID 2924749 PDF Hash b6b7eb5b7720d829... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПК 44-моддаси ИПК 44 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 октябрь 4-1706-2201/825-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “*************” АТБ манфаатида, жавобгар – “*************” фермер ҳужалиги ҳамда шерик жавобгар “*************” акциядорлик жамияти хисобидан 66 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22 215 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 88 215 000 сўм кредит қарздорликни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни шерик жавобгар вакили ************* (2022 йил 19 октябрь кунги 42-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “*************” АТБ (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ва “*************” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “Шерик жавобгар” деб юритилади) нисбатан 66 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22 215 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 88 215 000 сўм қарздорликни солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва палата вакиллари бугунги суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Даъвогар вакили судга илтимоснома ва маълумотнома тақдим этиб, мазкур иқтисодий ишни иштирокисиз қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни даъвогар, жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмаган бўлса-да, 2022 йил 11 окятбрь кунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили З.Абдувалиев даъво талабини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан тузилган кредит шартномаси бўйича “МТЗ-80Х” чопик трактори сотиб олиш мақсадида 116 000 000 сўм кредит маблағлари ажратилганлигини, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва шерик жавобгар кафиллик шартномаси тақдим этилганлигини, кредит қарздорликни жавобгар ва шерик жавобгардан солидар тартибда ундириб бериш ҳақида судга даъво аризаси кииритлганлигини, кредит шартномаси иловаси бўлган графикда кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини тўламай келаётганлигини, судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, кредит қарздорликни жавобгар ва шерик жавобгарлардан солидар тартибда ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида шерик жавобгар вакили ўз тушунтиришида ҳақиқатан хам кредит маблағлари олинганлигини, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва жамияти ўртасида кафиллик шартномаси тузилиб, кредит маблағининг 116 000 000 сўм қисмига кафил бўлганлигини, карздорликни тўлаш чораларини кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд шерик жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогар вакилининг ўтган суд мажлисида берган тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Жалақудуқ филиали ва жавобгар ўртасида 2018 йил 17 арель куни 123-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кредит шартномаси 1.1-1.4, 3.5-бандларига кўра банк филиали жавобгарга 116 000 000 сўм миқдорида, 3 йил муддатга, йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан “МТЗ-80Х” чопик трактори сотиб олиш мақсадида қарз бериш, жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олганлар. Кредит шартномасининг 3.5.-3.6-бандларига асосан жавобгар кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит асосий қарз ва фоизини 2020 йил 15 апрелгача тўлаб бериши белгиланган. Шунингдек, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва шерик жавобгар ўртасида 2018 йил 17 апрель куни 10-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномага асосан “*************” масъулияти чекланган жамияти кредит шартномаси суммасининг 116 000 000 сўм миқдорида кафиллик мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.7-бандига кўра қарз олувчи томонидан шартноманинг 3.5-3.11-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашгада, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, берилган кердитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни “Банк” талаб қилиш ҳуқиқига эга эканлиги белгиланган. Даъвогар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, кредит маблағларини тегишли ҳисобрақамларга ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, кредит асосий қарз ва фоизларни кредит шартномаси 1-иловаси жадвалида белгиланган миқдор ва муддатларда тўламасдан, шартнома шартларини мунтазам равишда бузиб келиши оқибатида жавобгарнинг 2022 йил 12 сентябрь куни ҳолатига даъвогар олдида 66 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22 215 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 88 215 000 сўм кредит қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан ушбу кредит маблағларини қайтариш чоралари кўрилиб, жавобгар ва шерик жавобгарга 2022 йил 06 сентябрь куни талабнома юборилган, жавобгар ва шерик жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит қарздорликни ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда - ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг талаблари асосли бўлиб, жавобгарнинг қарздорлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг кредит қарзини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 66 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22 215 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 88 215 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида кредит асосий қарз ҳамда кредит фоизини шерик жавобгар (кафил)дан солидар тартибда ундиришни сўраган. ИПК 44-моддаси биринчи қисмига асосан даъво бир неча даъвогар (шерик даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик жавобгарларга) нисбатан тақдим этилиши мумкин. Кредит таъминоти сифатида “*************” АТБ Жалақудуқ филиали (банк) “*************” фермер хўжалиги (қарз олувчи) ва “*************” масъулияти чекланган жамияти (кафил) ўртасида 2018 йил 17 февраль куни 10- сонли кафиллик шартномаси (будан буёнда матнда “Кафиллик шартномаси” деб юритилади) тузилган. Кафиллик шартномаси 1.1-бандига кўра жавобгар даъвогардан “МТЗ-80Х” чопик трактори сотиб олиш учун 2018 йил 17 апрелда тузилган 123-сонли кредит шартномаси бўйича олинган 116 000 000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кафил даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга хисобланган фоизлар ва кердит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисобварағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбуриятини ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган Берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 116 000 000 сўм этиб белгиланган. ФК 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФК 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Шу сабабли, суд “*************” масъулияти чекланган жамиятини кредит суммаси бўйича 66 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22 215 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 88 215 000 сўм кредит қарздорлик ҳамда даъвогарнинг 24 000 сўм почта харажи учун қилинган суд харажати доирасида солидар тарзда жавобгар деб топди. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 44, 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 185-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. 5 Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ва шерик жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда АТБ “*************” фойдасига 66 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 22 215 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 88 215 000 сўм кредит қарздорлиги ҳамда 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 764 300 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ж.К.Абидов