← Назад
Решение #757999 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 44 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 октябрь
4-1706-2201/823-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
–
“****************”
АТБ
манфаатида,
жавобгар
–
“****************”
фермер
ҳужалиги
ҳамда
шерик жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти хисобидан
78 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 153 540 000 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 24 732 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 256 272 000 сўм кредит
қарздорликни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни
жавобгар вакили *********** (2022 йил 11 октябрь кунги 1-сонли
ишончнома асосида), шерик жавобгар вакили *********** (2022 йил 19 октябрь
кунги 102-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “****************” АТБ (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “****************” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда “Жавобгар” деб юритилади) ва “****************” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Шерик жавобгар” деб юритилади) нисбатан 78 000
000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 153 540 000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 24 732 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 256 272 000 сўм кредит
қарздорликни солидар тартибда ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар ва палата вакиллари бугунги суд мажлисига келмади. Палата
даъво аризасида иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Даъвогар вакили судга илтимоснома ва маълумотнома тақдим этиб, мазкур
иқтисодий ишни ўзининг иштирокисиз қонуний кўриб чиқишни сўраган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни даъвогар ва палата
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб,
ҳақиқатан хам банк билан кредит шартномаси тузилганлигини, унга кўра банк
томонидан кредит маблағлари ажратилганлигини, молиявий қийнчиликлар
туфайли тўлашни имконияти бўлмаганлигини, ҳозирда судга берилгандан сўнг
қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, қолган қарздорликни тўлаш
чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида шерик жавобгар вакили ўз тушунтиришида ҳақиқатан хам
кредит маблағлари олинганлигини, кредит маблағларининг қайтарилишини
таъминлаш мақсадида банк филиали, жавобгар ва жамияти ўртасида кафиллик
шартномаси тузилиб, кредит маблағининг 240 000 000 сўм қисмига кафил
бўлганлигини, карздорликни тўлаш чораларини кўрилаётганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмаган бўлса-да, 2022
йил 11 окятбрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар вакили З.Абдувалиев
даъво талабини тўлиқ қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси иловаси бўлган
графикда кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини
тўламай келаётганлигини, судга даъво ариза киритилганидан сўнг жавобгар
томонидан қисман, яъни 21 828 000 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, ушбу
тўланган маблағлар 926 000 сўм кредит мудлдати ўтган танига, 20 902 000 сўм
кредит муддати ўтган фоизига йўналтирилганлигини билдириб, тўланган суммани
чегириб, қолган қарздорликни жавобгар ва шерик жавобгарлардан солидар
тартибда ундириб беришни сўраган.
Суд жавобгар ва шерик жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, даъвогар вакилининг муқаддам берган кўрсатмалари ва тақдим этилган
маълумотларни, шунингдек, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Жалақудуқ филиали ва
жавобгар ўртасида 2020 йил 18 февраль куни 197-сонли кредит шартномаси
(бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномаси 1.1-1.4, 3.5-бандларига кўра банк филиали жавобгарга
400 000 000 сўм миқдорида, 3 йил муддатга, йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти
билан пахта хосилини юқори даражада етиштирига 20,0 га майдонга “Томчилатиб
суғориш” технологияси сотиб олиш мақсадида қарз бериш, жавобгар кредит
асосий қарзи ва фоизларини кредит шартномасида белгиланган тўлов графиги
асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига
олганлар.
Кредит шартномасининг 3.5.-3.6-бандларига асосан жавобгар кредит
шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит асосий қарз ва
фоизини 2023 йил 16 февралгача тўлаб бериши белгиланган.
Шунингдек, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида
банк филиали, жавобгар ва шерик жавобгар ўртасида 2020 йил
18 февраль куни 12-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, кафиллик шартномага
асосан “****************” масъулияти чекланган жамияти кредит шартномаси
суммасининг 240 000 000 сўм миқдорида кафиллик мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.7-бандига кўра қарз олувчи томонидан шартноманинг
3.5-3.11-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаган, шунингдек, кредитни
мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашгада, ноликвид
балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда,
берилган кердитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни
“Банк” талаб қилиш ҳуқиқига эга эканлиги белгиланган.
Даъвогар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, кредит
маблағларини тегишли ҳисобрақамларга ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, кредит
асосий қарз ва фоизларни кредит шартномаси 1-иловаси жадвалида белгиланган
миқдор ва муддатларда тўламасдан, шартнома шартларини мунтазам равишда
бузиб келиши оқибатида 2022 йил 12 сентябрь куни ҳолатига даъвогар олдида
78 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 153 540 000 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 24 732 000 сўм муддати ўтган фоиз, жами 256 272 000 сўм кредит
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан ушбу кредит маблағларини қайтариш чоралари
кўрилиб, жавобгар ва шерик жавобгарга 2022 йил 06 сентябрь куни талабнома
юборилган, жавобгар ва шерик жавобгар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит қарздорликни
ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда - ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг талаблари асосли бўлиб, жавобгарнинг
қарздорлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз
тасдиғини топган.
Бироқ, даъвогарнинг
вакилининг ўтган суд мажлисида ва жавобгар
вакилларининг берган тушунтиришлари ва даъвогарнинг 2022 йил 20
окятбрькунги тақдим этган маълумотига асосан жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги қарзи бўйича судга даъво ариза топширилганидан сўнг 2022 йил 30
сентябрь куни 21 828 000 сўм тўловлар амалга оширилган, шундан 926 000 сўм
кердит муддати ўтган асосий қарзига, 20 902 000 сўм муддати ўтган фоизига
йўналтирилганлигини аниқланланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъво ариза судга тақдим
қилинганидан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг кредит қарзини ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан тўланган маблағларни чегирган ҳолда даъвогар фойдасига
230 614 000 сўм асосий қарз, 3 830 000 сўм фоиз жами 234 444 000 сўмни
ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида кредит асосий қарз ҳамда кредит
фоизини шерик жавобгар (кафил)дан ҳам солидар тартибда ундиришни сўраган.
ИПК 44-моддаси биринчи қисмига асосан даъво бир неча даъвогар (шерик
даъвогарлар) томонидан биргаликда ёки бир неча жавобгарга (шерик
жавобгарларга) нисбатан тақдим этилиши мумкин.
Кредит таъминоти сифатида “****************” АТБ Жалақудуқ филиали
(банк)
“****************”
фермер
хўжалиги
(қарз
олувчи)
ва
“****************” масъулияти чекланган жамияти (кафил) ўртасида 2020 йил
18 февраль куни 12-сонли кафиллик шартномаси (будан буёнда матнда “Кафиллик
шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кафиллик шартномаси 1.1-бандига кўра жавобгар даъвогардан томчилаб
суғориш технологияси сотиб олиш учун 2020 йил 18 февралда тузилган 197-сонли
кредит шартномаси бўйича олинган 400 000 000 сўм миқдоридаги кредитни ўз
вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ёки лозим даражада
бажармаганда кафил даъвогарнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича
тўловлар, унга хисобланган фоизлар ва кердит мажбуриятини ўз муддатида
бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисобварағидаги маблағлари ёки ликвидли
мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбуриятини ва жавобгарлигини ўз зиммасига
олган
Берилган кафиллик суммаси келгусида кредитга ҳисобланган фоизлар
бўйича мажбуриятларни ҳам ҳисобга олган ҳолда 240 000 000 сўм этиб
белгиланган.
ФК 292-моддасига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс
ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб
беришни ўз зиммасига олади.
ФК 293-моддасига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик
5
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил
бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Шу сабабли, суд “****************” масъулияти чекланган жамиятини
кредит суммаси бўйича 230 614 000 сўм асосий қарз, 3 830 000 сўм фоиз жами
234 444 000 сўм кредит қарздорлик ҳамда даъвогар томонидан судга даъво ариза
киритиш учун тўланган 24 000 сўм почта харажати учун солидар тарзда жавобгар
деб топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 44, 68, 72, 118, 128, 170, 176-180, 185-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****************” фермер хўжалиги ва шерик жавобгар
“****************” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар
тартибда АТБ “****************” фойдасига 230 614 000 сўм асосий қарз,
3 830 000 сўм фоиз, жами 234 444 000 сўм кредит қарздорлик ҳамда 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “****************” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 5 125 440 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов