Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1551 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение S T R O Y M I R масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "CTROYMET-LYUKS" хусусий корхонаси
Source ID 938705 Claim ID 2929145 PDF Hash abfb840feadaec21... Загружено 09.04.2026 13:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 128-моддаси онунинг 128 law
онуннинг 101-моддаси онуннинг 101 law
онуннинг 102-моддаси онуннинг 102 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 октябрь 4-1103-2201/1551-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXX тугатиш (суд) бошқарувчисининг жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан 370.680.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXX тугатиш (суд) бошқарувчиси XXXXXXX иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXX тугатиш (суд) бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан 370.680.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXX тугатиш (суд) бошқарувчиси XXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб,тарафлар ўртасида 2020 йил 10 ноябрда тузилган шартномага асосан қурилиш материаллари учун жами 372.750.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, XXXXXXXX томонидан фақатгина 1.000 дона 2.070.000 сўмлик шлакаблок маҳсулот етказиб берилганлигини, етказиб берилмаган маҳсулот ҳақидан жавобгар 370.680.000 сўм қарз бўлиб қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича Боёвут туманлараро иқтисодий судининг XXXXXX-сонли иқтисодий иши юзасидан 2022 йил 14 мартда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан XXXXXXXXX банкрот деб эътироф этилиб, корхона тугатиш бошқарувчиси этиб, XXXXXXX тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелдаги “Банкротлик тўғрисида”ги 474-II-сонли Қонунинг 128-моддасида тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар унинг зиммасига ўтиши, қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 101-моддасига мувофиқ тасарруф этиш, ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш қарздорнинг шартномаларини бажаришдан ушбу Қонуннинг 102-моддасида белгиланган тартибда бош тортиш, тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни молиялаштириш учун кредиторлар йиғилиши билан келишувга мувофиқ кредитлар олиш, қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этиш, қарздорни банкротликка олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўладиган учинчи шахсларга нисбатан талаблар қўйиш. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қондириш учун ушбу Қонуннинг 133, 134 ва 169моддаларида белгиланган навбат тартибида фойдаланилиши мумкинлиги, тугатиш бошқарувчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин, тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши, кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши, қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши, қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиш, кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш, кредиторнинг талабига кўра қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўн кунлик муддатда тақдим этиши, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши, қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши шартлиги, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш, мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилса, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлиши назарда тутилган. Тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкни ҳамда дебиторларини аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлари натижасида қарздор XXXXXXXXXга хизмат кўрсатувчи XXXXX Мирзо Улуғбек филиали томонидан тақдим этилган банк айланма маблағларнни ҳақидаги маълумотномага асосан XXXXXXXXX ҳамда XXXXXXXX ўртасида 2020 йил 10 ноябрда тузилган 12170-сонли шартномага асосан XXXXXXXXX томонидан: 2020 йил 10 ноябрдаги 801-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 1.150.000 сўм; 2020 йил 10 ноябрдаги 800-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 5.650.000 сўм; 2020 йил 11 ноябрдаги 805-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 10.350.000 сўм; 2020 йил 23 ноябрдаги 852-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 3.000.000 сўм; 2021 йил 04 январдаги 947-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 339.600.000 сўм; 2021 йил 06 январдаги 949-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 13.000.000 сўм, жами 372.750.000 сўм пул маблағлари қурилиш метариаллари учун ўтказиб берилган. XXXXXXXX томонидан 2020 йил 20 ноябрдаги 1059-сонли ҳисоб фактурага асосан 1.000 дона қиймати 2.070.000 сўмлик шлакаблок етказиб берилган ҳамда етказиб берилмаган маҳсулот ҳақидан 370.680.000 сўм қарз бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот ҳақидан бўлган 370.680.000 сўм қарздорликни тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 22 августда 11 сонли ва 22-сонли талабномалар билан мурожжат қилган бўлса-да, мазкур талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатлари шунингдек, тасдиқланган банк айланма маблағлари кўчирма нусҳаси асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 370.680.000 сўм пул маблағларини ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлнтирилсин. Жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXXXXXX фойдасига 370.680.000 сўм пул маблағлари; Республика бджетига 7.413.600 сўм давлат божи; Олий суд депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS