Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1554 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QISHLOQ QURILISH BANK" ATB акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "MIRAZIZHOJI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936671 Claim ID 2929820 PDF Hash 7141f527f18bb758... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 октябрь 4-1103-2201/1554-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXX Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси XXXXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан 10.251.122 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаровдаги XXXXXXXXXXга тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, XXXXXXXX, 2-бўлимида жойлашган дала шийпонига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар XXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX (2022 йил 08 августдаги 01/28сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXXX Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси XXXXXXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан 10.251.122 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаровдаги XXXXXXXXXXга тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, XXXXXXXX, 2-бўлимида жойлашган дала шийпонига қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар XXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни XXXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар XXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга қарздорлик юзасидан ѐзма маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан жавобгарга айланма пул маблағларини тўлдириш мақсадида 550.000.000 сўм миқдорда кредит ажратилганлигини, жавобгар томонидан тўлов жадвалига риоя қилинмаганлиги сабабли, кредит қарздорлиги вужудга келганлигини, бир неча бор огохлантирилган бўлса-да, қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, бугунги кун ҳолатига жавобгар томонидан кредит қарздорлиги қопланганлигини билдирди. Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришдан ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, XXXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Кредитор" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 февралда 7/21сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.6-бандларига мувофиқ, "Кредитор" кредит комиссиясининг 2021 йил 17 февралдаги 7/21-сонли мажлис баѐнига асосан "Қарз олувчи"га 550.000.000 сўм миқдорида кредитни мазкур шартноманинг 2.7-банди бажарилганидан сўнг ажратиши, кредит 12 ой муддатга яъни 22.02.2021 йилдан 21.02.2022 йилгача ажратилиши, асосий қарз тўловини бошлашга 4 ойлик имтиѐзли давр белгиланиши, бунда, асосий қарз тўлови бўйича имтиѐзли муддатнинг бошланиши кредит ажратилган санадан ҳисобланиши, кредит учун фоиз ставкаси йиллик 24 фоиз қилиб белгиланиши, кредит айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бўлими 2.7-бандига асосан кредит таъминотига мажбуриятни таъминлаш усули сифатида "Қарз олувчи" қуйидаги таъминот(лар)ни тақдим қилиши ва кредит маблағлари босқичмабосқич ажратилиши: 1-босқичда: XXXXXXXXXXга тегишли кўчатлар томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш усунаси, бегона ўтларни кесувчи машина, 2 тонннали дори сепиш ускуналари тақдим этилганда 275.00.000 сўм ажратилиши; 2-босқичда: XXXXXXXXXXга тегишли Тошкент вилояти,Оққўрғон тумани С.Сегизбоев массиви Хосилдор МФЙ 2-бўлим ҳудудида жойлашган дала шийпонини навбатдаги гаров сифатида тақдим этилгандан сўнг кредитнинг қолган 275.000.000 сўм ажратилиши ўзаро белгиланган. Шунингдек, тарафлар XXXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Кредитор" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 февралда тузилган 7/21сонли кредит шартномасига ўзгартириш киритиш юзасидан 2022 йил 29 апрелда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, кредитни қайтариш муддати 2023 йил 24 февралга қадар узайтирилиб, тўловлар жадвалига тегишли ўзгаритишлар киритилган. Тарафлар XXXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади), XXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Ипотекага-қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 19 мартда Тошкент шаҳар Олмазор туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариал идораси, нотариус XXXXXX томонидан гаров-ипотека шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага қўювчи" XXXXXXXXXXга тегишли Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, XXXXXXXX, 2-бўлимида жойлашган дала шийпони (нотурар жой биноси)ни кредит шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, XXXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб юритилади), XXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Гаровга-қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 24 февралда Тошкент шаҳар Олмазор туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариал идораси, нотариус XXXXXX томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилиб, XXXXXXXXXXга тегишли кўчатлар томчилатиб суғориш тизими, дори сепиш усунаси, бегона ўтларни кесувчи машина, 2 тонннали дори сепиш ускуналари гаровга қўйилган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида 2022 йил 20 сентябрь ҳолатига кредитнинг қолдиф қисмидан 169.459.212 сўм, муддати ўтган фоиз қисмидан қарздорлиги 10.251.122 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда тутилган. "Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз олувчи"га 2022 йил 24 августда 01/10-2149-сонли талабнома хати юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати "Қарз олувчи" томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида XXXXX томонидан 2022 йил 18 октябрь ҳолатига тақдим қилинган 04/05-2590-сонли маълумотномага мувофиқ жавобгар XXXXXXXXXXнинг даъво талаби бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали, маълумотнома ҳамда ишдаги бошқа хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаби бўйича қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXX фойдасига 24.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS