← Назад
Решение #758078 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 71 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пахтаобод тумани 4-1704-2201/1295-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “Oltin mato
group” масъулияти чеклангана жамияти манфаатида жавобгар – “Shaxboz
Maxliyo” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар
вакили Т.Абдумаликов (ишончнома асосида), жавобгар хўжалик иш юритувчиси
Т.Ибрагимовларнинг иштирокида, Пахтаобод туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши биносида очиқ сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Oltin mato group” масъулияти
чеклангана жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади)
манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Shaxboz
Maxliyo” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади)дан 7 500 838,24 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, хўжалик билан 2020 йил
пахта
хосилини
топшириш
юзасидан
контрактация
шартномаси
тузилганлигини, шартномага асосан хўжаликга ёқилғи мойлаш, минерал ўғит ва
бошқа махсулотлар топширилганлиги ҳамда тегишли пул тўловларини амалга
оширилганлигини, пахта хосили якуни бўйича хисоб-китоблар ўрганилганда
жавобгар 7 500 838,24 сўм қарздорлиги аниқланганлигини, барча хужжатлар иш
хужжатларига
тўлиқ
тақдим
этилганлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиршни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, 2020 йил пахта хосили
бўйича пахта хом-ашёси топширилганлигини, даъвогар томонидан амалга
оширилган тўловлар ҳамда етказиб берилган махсулотлар юзасидан қарздорлик
мавжуд эмаслигини, жамиятдан соя махсулотлари олинмаганлигини билдириб,
даъвони рад этишликни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони рад
этишликни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Oltin mato teks” масъулияти чекланган
жамияти билан жавобгар ўртасида 2019 йил 25 декабрда 168-сонли “Пахта хом
ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси”
тузилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар даъвогарга ўзига тегишли
бўлган 24,40 гектар ер майдонида Андижон-37 навли 80,50 тонна пахта хом
ашёсини топшириш, даъвогар эса жавобгарга аванс тўловлари ҳамда пахта
хосили етиштириш учун зарур махсулотлар билан таъминлаш мажбуриятини
олган.
“Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти “Oltin mato teks”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 4 ноябрдаги
№10-сонли йиғилиш баёни асосида Андижон шаҳар Давлат хизматлар маркази
томонидан 2020 йил 6 ноябрь кунги №174/1-сонли реестр рақам билан қайта
ташкил этилиб, даъвогар “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамиятининг
ҳуқуқий вориси этиб белгиланган.
Даъвогар бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномада
жавобгар томонидан 338 082 876,48 сўмлик пахта хом-ашёси топширилганлиги,
345 663 714,72 сўм пул маблағлари ҳамда махсулотлар етказиб берилганлиги
кўрсатилиб 7 580 838,24 сўм қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилган.
Бироқ, суд ишда тақдим этилган хужжатлар асосида контрактация
шартномаси асосида етказиб берилган махсулотлар ҳамда амалга оширилган
тўловлар ўрганилганда 2020 йил 28 февралдан 2020 йил 20 октябрь кунига
қадарли 221 893 815 сўм тўловлар амалга оширилганлиги ҳамда 97 020 873,84
сўмлик уруғлик чигит, ёқилғи мойлаш ҳамда минерал ўғит махсулотлари
етказиб берилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
кейин матнда “ИПК” деб юритилади) 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
Даъвогар низо юзасидан жавобгарга соя уруғлиги етказиб берилганлиги
юзасидан хисоб-фактура тақдим этилган. Бироқ даъвогар даъво асоси сифатида
тақдим этган 168-сонли контрактация шартномасида соя уруғлиги етказиб
беришга келишилмаган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг соя уруғлиги етказиб
берилганлиги юзасидан тақдим этган хисобварақ-фактурасини далил сифатида
баҳолашни рад этишликни лозим топади.
Даъвогар ИПКнинг 157-моддаси асосида даъво асосини ўзгартириш
юзасидан қўшимча ариза тақдим этмади.
Даъвогар жавобгарга нисбатан етказиб берилган уруғлик маблағини
ундириш юзасидан янгитдан даъво ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқи мавжуд.
ИПКнинг 71-моддаси кўра кўра, фақат ишга алоқадор бўлган далилларни
қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор
бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида
рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилишлиги белгиланган.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари
ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишлиги
белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 71, 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қилди:
Даъво рад этилсин.
“Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Oltin mato group”
масъулияти чеклангана жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев