Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1552 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Хал демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши Ответчик / Подсудимый Оққўрғон туман ҳокимлиги
Source ID 936658 Claim ID 2925922 PDF Hash 7092f2a8da975b4e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 15-моддаси онунинг 15 law
онунинг 1-моддаси онунинг 1 law
онуниннг 7-моддаси онуниннг 7 law
онунинг 16-моддаси онунинг 16 law
аролик кодексининг 164-моддаси аролик кодекси 164 code_article
амда ушбу кодекснинг 166-моддаси амда ушбу кодекс 166 code_article
бандида ФК 538-моддаси бандида ФК 538 law
тисодий процессуал Кодекс 66-моддаси тисодий процессуал Кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
мазкур кодекснинг 68-моддаси мазкур кодекс 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 октябрь 4-1103-2201/1552-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судья SSSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXга нисбатан Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган 142.14 кв.метр кўчмас мулк объектидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXX ишончли вакиллари XXXXXXXXX, XXXXXXXX (2022 йил 28 сентябрдаги 148/01-04-сонли (2022 йил 05 октябрдаги152/01-04-сонли) ишончнома асосида), учинчи шахс XXXXXXX Тошкент вилоят бошқармаси XXXXXX ишончли вакили XXXX (2022 йил 08 февралдаги 08-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXга нисбатан Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган 142.14 кв.метр кўчмас мулк объектидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2022 йил 10 октябрдаги ажримига асосан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида XXXXXXX Тошкент вилоят бошқармаси XXXXXX жалб қилинган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXXXX ишончли вакиллари XXXXXXXXX, XXXXXXXXлар даъво аризадаги важларни такрорлаб, Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган 142.14 кв.метр кўчмас мулк 11:07:11:01:01:0561-сонли кадастр хужжатига асосан уларга мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини, XXXXXXXXXXX ушбу бинодан 2021 йил 11 мартда тузилган 14-сонли ижара шартномаси асосида 2021 йил ижарачи сифатида фойдаланиб келаѐтганлигини, 2022 йил учун ижара шартнома тузилмаганлигини билдириб, жавобгарни уларга тегнишли бўлган Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган 142.14 кв.метр кўчмас мулк объектидан мажбурий тартибда чиқаришни сўради. Дастлабки суд муҳокамаси сўралган жавобгар XXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXX даъвони қисман тан олиб, ўзининг эътирозларини билдирган. Шунингдек, судда сўралган учинчи шахс XXXXXXX Тошкент вилоят бошқармаси XXXXXX ишончли вакили XXXX низоли Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган 142.14 кв.метр кўчмас мулк 11:07:11:01:01:0561-сонли кадастр хужжатига ва туман ҳокимининг қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оққўрғон туман Кенгашига тегишлилигини билдирди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича Ўзбекистон Коммунистик партиясининг 1991 йил 14 сентябрдаги 23-съезди қарори ҳамда Оққўрғон туман ҳокимининг 2014 йил 09 июлдаги 376-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 1991 йил 14 сентябрдаги резолюцияси асосида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурлари, геодезия, картография ва давлат кадастри Қўмитаси Тошкент вилоят Оққўрғон тумани хўжалик ҳисобидаги "Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр" хизмати Давлат унитар корхонаси томонидан 2014 йил 01 августда "Бинолар, иншоотлар ва кўп йилликдарахталрга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида" ТО 0015099-сонли гувоҳнома берилган. Мазкур гувоҳномага асосан Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уй, 142.14 кв.метр жойлашган кўчмас мулк 11:07:11:01:01:0561-сонли кадастр хужжатига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оққўрғон туман Кенгашига мулк ҳуқуқи асосида тегишли. Ўзбекистон Республикасининг "Сиѐсий партиялар тўғрисида"ги Қонунинг 15-моддасида бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, нашриѐтлар, транспорт воситалари, шунингдек уставида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бошқа мол-мулк сиѐсий партияларнинг мулки бўлиши мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида"ги Қонунинг 1-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида мулкий ҳуқуқ тан олинади ва қонун билан муҳофаза этилиши, мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиѐрига кўра эгалик қилиши, ундан фойдаланши ва уни тасарруф этиши, мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қилишга ҳақлилиги, у мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ѐки бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкинлиги, мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлилиги, Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳолларда, мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкинлиги, мулкдор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар ва доира чегарасида ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақлилиги ушбу Қонуниннг 7-моддасига асосан хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборатлиги, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидалиги ва мулкдор ўз мулкидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина маҳрум этилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оққўрғон туман Кенгаши (бундан буѐн матнда-"Ижарага берувчи" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXXX (бундан буѐн матнда-"Ижарага олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил учун 2021 йил 11 март куни "Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уй, 142.14 кв.метр жойлашган кўчмас мулк" объектидан ижачи сифатида фойдаланиш юзасидан 45-ижара шартнома тузилган. Бироқ, тарафлар ўртасида 2022 йил учун ижара шартномаси тузилмаган бўлиб, даъвогар томонидан ижара шартномаси тузиш юзасидан қилинган мурожаатлар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида "ги Қонунинг 16-моддасида жамоат бирлашмалари (сиѐсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, шу жумладан халқ фронтлари, касаба уюшмалари, хотинқизлар, ветеранлар, ѐшлар ва болалар ташкилотлари, кўнгилли жамиятлар, ижодий иттифоқлар, фондлар, уюшмалар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари)нинг мулкида улар уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий жиҳатдан таъминлаш учун зарур бўлган бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, асбоб-ускуналар, маданий маърифий ва соғломлаштириш мақсадларига хизмат қиладиган мол-мулк, пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва мол-мулк бўлиши мумкинлиги, жамоат бирлашмалари мулкида, шу бирлашмалар маблағлари ҳисобидан уларнинг уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ вужудга келтириладиган корхоналар ҳам бўлиши мумкинлиги, жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари аъзо бўлиш ва аъзолик бадалларидан, ихтиѐрий бадаллар, хайрэҳсонлар; ўтказилган лотереялардан тушган маблағлар; ишлаб чиқариш-хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинган даромадлар; қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилиши, уюшмалар ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг шу уюшмаларга қарашли мол-мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш соҳасидаги ваколатлари уюшмалар ва бирлашмаларнинг уставлари билан белгиланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсизлиги ҳамда ушбу кодекснинг 166-моддасига асосан мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланиши, мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатлиги, мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 01 декабрдаги "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун хужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 234-сонли Қарорининг 5-бандида ФК 538-моддасининг мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ѐхуд қонун ѐки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчининг мулкдор эканлиги масаласини аниқлашда судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозимлиги юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, мазкур кодекснинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, 2014 йил 01 августдаги ТО 0015099сонли гувоҳнома асосан Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уй, 142.14 кв.метр жойлашган кўчмас мулк 11:07:11:01:01:0561-сонли кадастр хужжатига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оққўрғон туман Кенгашига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини, 2022 йил учун тарафлар ўртасида ижара шартнома тузилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар XXXXXXXXXXXни Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган 142.14 кв.метр кўчмас мулк объектидан мажбурий тартибда чиқаришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатлари (давлат божива почта харажати)ни даъво унинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 164, 166-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодекси 66, 68, 72, 118, 176-179, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXX Оққўрғон тумани, Оққўрғон шаҳри XXXXXXXXXX 1-уйда жойлашган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Оққўрғон туман Кенгашига тегишли бўлган 142.14 кв.метр кўчмас мулк объектидан мажбурий тартибда чиқарилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXX ҳисобидан XXXXXXXXXXXX фойдасига 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почтахаражати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSSS