Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1298 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олтин мато гроуп масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Абдулазиз Маннопов фермер хўжалиги
Source ID 936641 Claim ID 2936753 PDF Hash 15adcd2f4ef366bd... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
Даъвогар ИПКнинг 157-моддаси Даъвогар ИПК 157 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, 170400, обл. Андижан, р. Бустан, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пахтаобод тумани 4-1704-2201/1298-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти манфаатида жавобгар – “Абдулазиз Маннопов” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили Т.Абдумаликов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пахтаобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Абдулазиз Маннопов” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 40 711 825,59 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, хўжалик билан 2020 йил пахта хосилини топшириш юзасидан контрактация шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан хўжаликга ёқилғи мойлаш, минерал ўғит ва бошқа махсулотлар топширилганлиги ҳамда тегишли пул тўловларини амалга оширилганлигини, пахта хосили якуни бўйича хисоб-китоблар ўрганилганда жавобгар 40 711 825,59 сўм қарздорлиги аниқланганлигини, барча хужжатлар иш хужжатларига тўлиқ тақдим этилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиршни сўради. Жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар ўртасида 2019 йил 25 декабрда 205-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар даъвогарга ўзига тегишли бўлган 19,5 гектар ер майдонида Андижон-36 навли 51,7 тонна пахта хом ашёсини топшириш, даъвогар эса жавобгарга пахта хосили етиштириш учун зарур махсулотлар билан таъминлаш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. “Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 4 ноябрдаги №10-сонли йиғилиш баёни асосида Андижон шаҳар Давлат хизматлар маркази томонидан 2020 йил 6 ноябрь кунги №174/1-сонли реестр рақам билан қайта ташкил этилиб, даъвогар “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган. Даъвогар бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатномада жавобгар томонидан 227 511 669,90 сўмлик пахта хом-ашёси топширилганлиги, 268 223 495,59 сўм пул маблағлари ҳамда махсулотлар етказиб берилганлиги кўрсатилиб 40 711 825,59 сўм қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилган. Бироқ, суд ишда тақдим этилган хужжатлар асосида контрактация шартномаси асосида етказиб берилган махсулотлар ҳамда амалга оширилган тўловлар ўрганилганда 2020 йил февраль-октябрь ойларида 188 013 179 сўм тўловлар амалга оширилганлиги ҳамда 55 270 326,76 сўмлик уруғлик чигит, ёқилғи мойлаш ҳамда минерал ўғит махсулотлари етказиб берилганлиги аниқланди. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 15 771 835,86 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд банк айланмаси, ҳисоб-фактура ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 40 711 825,59 сўм асосий қарз ундириш талабини 15 771 835,86 сўмга қаноатлантиришликни лозим топади. Даъвогар низо юзасидан жавобгарга соя уруғлиги етказиб берилганлиги юзасидан хисоб-фактура тақдим этилган. Бироқ даъвогар даъво асоси сифатида тақдим этган 205-сонли контрактация шартномасида соя уруғлиги етказиб беришга келишилмаган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг соя уруғлиги етказиб берилганлиги юзасидан тақдим этган хисобварақ-фактурасини далил сифатида баҳолашни рад этишликни лозим топади. Даъвогар ИПКнинг 157-моддаси асосида даъво асосини ўзгартириш Даъвогар жавобгарга нисбатан етказиб берилган уруғлик маблағини ундириш юзасидан янгитдан даъво ариза билан мурожаат этиш ҳуқуқи мавжуд. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, тарафлардан қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Абдулазиз Маннопов” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти фойдасига 15 771 835,86 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 315 436,72 сўм давлат божи ундирилсин. “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 498 799,8 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев