Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010-2401/762 Дата решения 10.04.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375337 Claim ID 2773762 PDF Hash 99f7cfa97368f48d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 285-моддаси збекистон Республикаси ЖК 285 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
бандлари билан ЖКнинг 60-моддаси бандлари билан ЖК 60 law
куни ЖКнинг 74-моддаси куни ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – И.Сабиров 2025 йил апрель ойининг 10 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 26.02.2025 йилдаги ҳукмига кўра: Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам: 1) Самарқанд ҳарбий судининг 2019 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 285-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖК 72-моддаси қўлланилиб, 2 йил синов муддати белгиланган; 2) жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 13 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а,в” бандлари билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида, унга нисбатан 5 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 2022 йил 23 августдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 3 йил 5 ой 20 куни ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 1 ой 28 кунни ташкил қилади, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчи Ф.И.Ш томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1010-2401/762-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 26.02.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу модда билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддалари тартибида, Ф.И.Шга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 13 ноябрдаги ҳукмига кўра тайинланиб, ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 (уч) йил 03 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва жабрланувчи шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилгани эътиборга олинган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш, муқаддам ўхшаш жинояти учун судланиб ва жазони ўташ даврида, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, 2024 йил 21 август куни, соат 09:30ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори” автотураргоҳида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганини англаган ҳолда, Ш.Қаршонов билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида уни шахснинг соғлиги учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган пичоқ билан унинг чап елкасига бир марта санчиб тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 1117-Хуж-Хал-сонли хулосасига кўра, Ш.Қаршоновнинг танасида чап елка юқори учлиги орқа юзаси санчилиб кесилган яраси каби жароҳатлар аниқланиб, бу жароҳат оғирлик даражасига кўра соғлиқни қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи Ф.И.Ш апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмидан норозилигини, жиноят ишини қайта, унинг иштирокида одилона кўриб чиқишни ва унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш дастлаб берган кўрсатувлари тасдиқлаб, биринчи инстанция суди ҳукмидан норозилигини, ҳозирги кунда жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, онаси ногиронлигини, оиласида ягона боқувчи эканлигини, ушбу ҳолатларни инобатга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Алимкуловнинг ҳукмни ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати Ф.И.Шнинг содир қилинган жиноятдаги айби, терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосалари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи босқич суди судланувчи Ф.И.Шга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, ёшини, оилавий шароитини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, қасддан янги жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деган хулосага келиб, Ф.И.Шга нисбатан у айбланаётган модданинг санкцияси доирасида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483, 49716, 49718, 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: бўйича Чилонзор туман судининг 26.02.2025 йилдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов