← Назад
Решение #758127 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Пахтаобод туман
4-1704-2201/1301-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Oltin mato group”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар- “Чиртак сойбўйи”
фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили
Т.Абдумаликов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пахтаобод туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши биносида очиқ
сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Oltin mato group”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб
аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
“Чиртак сойбўйи” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб
аталади)дан 16 477 451,93 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган контрактация шартномасига асосан пул маблағи, минерал
ўғит, ёқилғи мойлаш махсулотлари билан таъминланганлигини, бироқ
жавобгар томонидан шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда пахта
хосили топширилмаганлиги сабабли амалга оширилган тўловларни қоплаш
имкони бўлмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмасини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Oltin mato teks” масъулияти чекланган
жамияти билан жавобгар ўртасида 2019 йил 25 декабрда 91-сонли “Пахта хом
ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси”
тузилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар даъвогарга ўзига тегишли
бўлган 24,20 гектар ер майдонида Андижон-37 навли 75,10 тонна пахта хом
ашёсини топшириш, даъвогар эса жавобгарга пахта хосили етиштириш учун
зарур махсулотлар билан таъминлаш ҳамда тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
“Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти “Oltin mato teks”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 4 ноябрдаги
№10-сонли йиғилиш баёни асосида Андижон шаҳар Давлат хизматлар маркази
томонидан 2020 йил 6 ноябрь кунги №174/1-сонли реестр рақам билан қайта
ташкил этилиб, даъвогар “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамиятининг
ҳуқуқий вориси этиб белгиланган.
Даъвогар шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажарган бўлиб,
жавобгар томонидан белгиланган маждбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги
сабабли 16 477 451,93 сўм қарздорлик вужудга келганлиги важи билдирилган.
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 сентябрь кунги 41704-2201/1071-сонли ҳал қилув қарори билан “Чиртак сойбўйи” фермер
хўжалиги тўловга қобилятсиз деб топилиб, уни тугатишга нисбатан иш юритиш
очилган.
Ушбу ҳолатда суд жавобгарга нисбатан мазкур талаб қонун ҳужжатларига
мувофиқ тўловга қобилятсизлик доирасида кўрилиши лозим деб баҳолайди.
Зеро, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра, жавобгарга
нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан
тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида
кўрилиши лозим бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни,
давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 170, 195-моддаларига асосланиб,
а ж р и м қ и л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Чиртак
сойбўйи” фермер хўжалигидан 16 477 451,93 сўм асосий қарз ундиришни
ҳақидаги 2022 йил 29 сентябрь кунги ЮБ1/AN-26433-сонли даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
“Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 329 549,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Oltin mato group”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев