← Назад
Решение #75813 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
18
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| йилда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 206 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | 4 | law | |
| аришни ва ЖПК | 83 | — | law | |
| ЖПКнинг | 463 | — | law | |
| шимча равишда ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| биринчи инстанция суди томонидан ЖК | 168 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми билан ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | 6 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | 4 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи: судья – А.Икромов
Биринчи инстанция судининг
судьяси – С.Мамадиев
2025 йил апрель ойининг 10 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: З.Камолов, ҳайъат
судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Ш ва
унинг ҳимоячиси адвокат Қ.Рахимовнинг иштирокида, жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман судининг 16.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра;
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам
судланмаган, оилали, икки нафар вояга етмаган
фарзандлари бор, маълумоти ўрта-махсус, Сергели
туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи собиқ
раҳбари,
15.07.2024
йилда
ЖПКнинг
224-моддаси тартибида ушланган, 16.07.2024
йилда озод этилган, 16.07.2024 йилда ЖПКнинг
227-моддаси тартибида ушланиб, 17.07.2024 йилда
иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га
нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчининг адвокатлари
Қ.Рахимов, Х.Рустамов ва А.Хидоевлар томонидан келтирилган
апелляция шикоятларига асосан 1-1011-2408/518-сонли жиноят ишини
апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
16.01.2025 йилдаги ҳукмига кўра, Ф.И.Шни Ўзбекистон Республикаси ЖК
206-моддаси
2-қисми
“а”
банди,
170-моддаси 2-қисми “в” банди билан айблаш ҳақидаги қисми, унинг
ҳаракатларида жиноят аломати мавжуд бўлмаганлиги сабабли,
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан
тугатилиб, реабилитация қилинган.
Ф.И.Ш, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “а,б,в”
бандлари, 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган
жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖК 168-моддаси 3қисми “а,б,в” бандлари билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат
фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси, ЖК 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан, ЖК 45моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муддатга давлат тасарруфидаги
органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 (беш) йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ўзбекистон Республикаси
ЖК 59, 61-моддалари тартибида, унга жиноятлар мажмуи тариқасида,
тайинланган турли хилдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узилкесил 2 (икки) йил муддатга давлат тасарруфидаги органларида ишлаш
ҳуқуқидан
маҳрум
қилинган
ҳолда
5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, иш бўйича етказилган моддий
зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси депозит
ҳисоб-рақамига Ф.И.Ш томонидан топширилган 15.200 АҚШ доллари пул
маблағлари
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
211-моддасининг 4-қисми тартибида пора предмети сифатида давлат
эгалигига ўтказиш белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг пора предмети сифатида
берилиб, қайтариб олинган 800 АҚШ доллари З.Байметовдан давлат
фойдасига ҳукм чиқарилган кундаги миллий валютага нисбатан
қийматида 10.369.607 (ўн миллион уч юз олтмиш тўққиз минг олти юз
етти) сўм ундириш белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, Ф.И.Шнинг автоуловидан
олинган ва АИТБ “Ипак йўли” банки Чилонзор филиалига топширилган
600 АҚШ доллари пул маблағлари Ф.И.Шнинг яқин қариндошларига
қайтарилган.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, бир дона телефон аппарати
Ф.И.Шнинг яқин қариндошларига қайтарилган.
Суҳбатлар ва ёзишмалар стенограммалари ҳамда CDдиск жиноят
иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилган.
Манфаатдор томонларга етказилган моддий ва маънавий
зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан
бирга фуқаролик тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилган.
Мазкур ҳукм билан Ф.И.Ш ҳам судланган бўлиб, унга нисбатан
протест ва шикоят келтирилмаганлиги сабабли, унга оид қисми
муҳокама қилинмайди.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш Сергели тумани
ҳокимининг 2022 йил 4 февралдаги 13-14-201-F/22-сонли Фармойишига
асосан 2022 йил 4 февралдан Сергели туман ҳокимлиги ташкилийкадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган
лавозимига кўра тумандаги ер майдонлари билан боғлиқ масалаларни
ҳал этиш ваколатига эга бўлмаса-да, Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Муниципал активларни бошқариш маркази «Турар жойларни ҳисобга
олиш ва туманлар билан ишлаш бўлими» етакчи мутахассиси лавозимида
ишлаб келган Ф.И.Ш билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан
талон-торож қилиш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб,
бевосита Ш.Тошпулатов З.Байметовга у томонидан тегишли
ҳужжатларсиз савдо дўкони қурилган Сергели тумани, Қўйлиқ-5 мавзеси,
Янги Қўйлиқ кўчаси манзилида жойлашган 2,2 сотихдан иборат бўлган
ер майдонига туман ҳокимияти, Тошкент шаҳар Қурилиш бош
бошқармасининг Сергели тумани қурилиш бўлими бошлиғи Қуролов
Абдулазиз Ҳамидулла ўғли, Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар
бошқармаси Сергели тумани бўлими бош инспектори Азимов Нодир
Махмуд ўғли каби мансабдор шахслар, қолаверса бевосита туман ҳокими
ва бошқа мансабдор шахслар дастлаб 15.000 АҚШ долларини пора
тариқасида беришга далолатчилик қилиб, сўнгра 14.000 АҚШ долларига
келишиб, 2022 йил октябрь ойи ўрталарида Ф.И.Ш ўзининг Сергели
тумани ҳокимияти биносида жойлашган хизмат хонасида З.Байметовдан
келишилган пуллардан 10.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси
миллий валютасига нисбатан қиймати 111.082.500 сўмни ташкил
қилади) олиб, ушбу пуллардан 8.000 АҚШ долларини Ф.И.Шга бериб,
қолган 2.000 АҚШ долларини эса ўзининг улушининг бир қисми
сифатида олиб қолиб, орадан 2-3 кун ўтгач, З.Байметовга ер масаласини
ҳал қилиш эвазига келишилган пулларнинг қолган 4.000 АҚШ доллари
қисмини ҳам беришини айтиб, шу куннинг ўзида З.Байметов чет элда
бўлгани сабабли, унинг қариндоши А.Комилов орқали туман
ҳокимиятининг 2-қаватида жойлашган хизмат хонасида, 4.000 АҚШ
доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан
қиймати 44.433.000 сўмни ташкил қилади)ни олиб, пулларни Ф.И.Ш
билан ўзаро тақсимлаб олишиб, ваъдаларини бажармасдан, пулларни
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Бундан ташқари, Ф.И.Ш, Ф.И.Шлар ўзларининг жиноий
ҳаракатларини давом эттириб, 2022 йил октябрь ойидан 2024 йилнинг
бошига қадар З.Байметовга ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқини
белгилаб беришни ваъда қилган ҳолда алдаб келиб, бевосита Ф.И.Ш
З.Байметовга гўёки унга ваъда қилинган Сергели тумани, Қўйлиқ-5
мавзеси, Янги Қўйлиқ кўчаси манзилида жойлашган 2,2 сотихдан иборат
бўлган ер майдонига расмийлаштирилаётган ҳужжатлар тайёр бўлиб
қолганини ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг Сергели
тумани қурилиш бўлими бошлиғи Қуролов Абдулазиз Ҳамидулла ўғлига
қўшимча равишда 2.000 АҚШ доллари бериш лозимлигини айтиб, уни
мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, шу куннинг ўзида
З.Байметов Тошкент шаҳрида бўлмагани сабабли, такроран, унинг
қариндоши А.Комилов орқали туман ҳокимиятини 2-қаватида
жойлашган хизмат хонасида 2.000 АҚШ доллари (Ўзбекистон
Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 24.832.000 сўмни
ташкил қилади)ни олиб, пулларни ўзаро тақсимлаб олиб, ваъдаларини
бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.
Адвокат Қ.Рахимов апелляция шикоятида, туман судининг
ҳукмидан норозилигини, яъни жиноят иши бўйича ҳимояси остидаги
Ф.И.Ш 16.000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга тушмаганлигини,
ёхуд олганлиги тўғрисида тилхат ёки бошқа ёзма далил билан
исботланмаганлигини, иккинчидан Ф.И.Ш ва Ф.И.Шлар аризачи
З.Байметовдан олинган жами 16.000 АҚШ долларини бирор-бир
мансабдор шахсга пора сифатида бераётганда қўлга тушмаганлигини, иш
бўйича пора олган ёки олиши мумкин бўлган учинчи шахс қўлга
олинмаганлигини, учинчидан Ф.И.Шнинг кўрсатувларига кўра, 16 минг
АҚШ доллари 2,2 сотих ерни З.Байметов номига расмийлаштириб бериш
учун ҳуқуқшуносларнинг маслаҳатига кўра, АПЗ ва ген-планни
ўзгартириш учун 120 млн. сўм атрофида қонуний харажатлар қилиниши
лозимлигини, аслида олинган 16 минг АҚШ доллари миқдоридаги
пуллар мазкур харажатлар учун олинганлигини, бешинчидан иш бўйича
гувоҳлар тўлиқ сўроқ қилинмаганлигини, олтинчидан Ф.И.Ш
З.Байметовга пулларини қайтариб олиши ҳақида бир неча маротаба
мурожаат қилган бўлса-да, у пулларини қайтариб олмаганлиги, бу
ҳолатда Ф.И.Шнинг ҳаракатлари жиноятдан ихтиёрий қайтиш сифатида
баҳоланишини, юқоридагилардан келиб чиқиб Ф.И.Шнинг ҳаракатлари
ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ортиқча
малакаланганлигини, шунга асосан Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган
ҳукмни
ўзгартириб,
унинг
айбловидан
ЖКнинг
28,211-моддасини чиқаришни ва ЖПК 83-моддасининг 2-банди билан
тугатишни сўраган.
Адвокат Х.Рустамов ва А.Хидоев апелляция шикоятида, туман
судининг ҳукмидан норозилигини, яъни биринчидан суд ҳукмида қайд
этилган А.Қуролов ва Н.Азимовларнинг бирор-бири Тошкент шаҳрида ер
масаласини ҳал қилиш ваколати йўқлигини, “Ер масаласини ҳал қилиш”
номли суд томонидан ишлатилган ибора нотўғри қўлланилганлигини,
яъни уни айблаш учун қўлланилганлигини, ЖПКнинг 463-моддаси
1-қисмига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин
эмаслигини, иккинчидан айбловда Ф.И.Ш мансабдор шахсга пул бериш
орқали ерни З.Байметовнинг номига расмийлаштириб беришга
ишонтириб, ундан пул олганлиги таъкидланган бўлса-да, бироқ суд
ҳукмида Ф.И.Ш қайси мансабдор шахсларга пул таклиф қилганлиги ҳам
аниқ очиб берилмаганлигини, учинчидан Ф.И.Шнинг олинган пулларини
еб юбориш бўлганида, барча пулларни Ф.И.Шга бермаган бўлишини,
биринчи инстанция суди Ф.И.Шдан ЖКнинг 28,211-моддаси бўйича
айбловни олиб ташлаш учун унинг З.Байметовга айтган сўзларини асос
қилганлиги, лекин унинг Ф.И.Шга ҳам айнан шу сўзларни, яъни адвокат
ва ҳужжатлар (топохарита, АПЗ)га харажат қилиш орқали
ҳужжатлаштириш
мумкинлигини
айтганлиги
инобатга
олинмаганлигини, тўртинчидан Ф.И.Шнинг З.Байметовни алдаш ва
ишончини суиистеъмол қилиш бўлганида, уни пулларини қайтариб
бериш мақсадида унга мурожаат қилмаслигини, Ф.И.Ш унга пулларини
қайтариб беришини ҳақида бир неча маротаба айтганлигини, бироқ
З.Байметов пулларини олмаганлигини, бешинчидан Ф.И.Ш З.Байметовга
пора беришни таклиф ҳам қилмаганлигини, ҳатто З.Байметов ҳам ўз
кўрсатувида Ф.И.Ш уни пора беришга далолат ҳам қилмаганлигини
маълум қилганлигини, З.Байметов ўз кўрсатувларида Ф.И.Ш унга ерни
аукцион орқали олиб бериш ҳақида гапириб келганлигини,
юқоридагиларга асосан Ф.И.Шга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор
қилишни ва унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Апелляция инстанциясида судланувчи Ф.И.Ш, қуйидагиларни, яъни
биринчи инстанция судида берган кўрсатмаларини қисман тасдиқлаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, 2020
йилда ҳокимият соҳасида иш бошлаганлигини, 2022 йилдан эса Сергели
туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлимида ишлаганлигини, шу
пайтда уни З.Байметов билан Бахтиёр ака деган таниши таништириб
қўйганлигини, 2022 йилнинг апрель ойида унинг ёнига З.Байметов
келиб, дўкони борлигини ва ушбу дўконнинг ёнида бўш ётган ер майдони
борлигини айтиб, ушбу ер майдонини унга ажратиб беришга ёрдам
беришни сўраганлигини, шунда З.Байметовга ер майдони ажратиш туман
ҳокимлиги ваколатларига кирмаслигини айтганлиги, сўнг 2022 йил
октябрь ойида З.Байметов унинг ёнига яна келганлигини, шунда у
аукцион орқали ер олиши мумкинлигини, у учун давлат божи тўлашини
маълум қилганлигини, сўнг З.Байметов қанча миқдорда тўлов бўлишини
сўраганида, у Ф.И.Ш билан гаплашиб, яъни давлат божи, ген-план,
тапасёмка, апз учун тахминан 15 минг АҚШ доллари миқдорида
тўловлари борлигини билдирганлигини, шунда З.Байметов аввало 10
минг, кейин 4 минг ташлаб кетганлигини, бироқ мазкур пулларни
бировга пора бериши учун деб айтмаганлигини, чунки ҳаммаси қонуний
қилиши лозимлигини, иш битмагандан сўнг пулларини қайтариб бериш
мақсадида З.Байметовни чақирганлигини, аммо унинг ўзи пулларини
олиб кетмаганлигини, бировни алдаш ёки пора бериш мақсади ҳам
бўлмаганлигини, мазкур ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан
адолатли қарор чиқаришни сўради.
Апелляция инстанциясида гувоҳ З.Байметов, қуйидагиларни, яъни
дастлабки берган кўрсатувларини тасдиқлаб, 2020 йилнинг декабрь
ойида Хайдаров Бахтиёр орқали Ф.И.Ш билан танишганлигини, кейин
2021 йилнинг февраль ойида кўришганлигини, ер ажратиш бўйича Ф.И.Ш
билан алоқада бўлганлигини, ерни унга Б.Хайдаров маслаҳат берган
ҳокимият орқали олинади деб айтганлигини, бироқ ҳеч ким ҳокимият
ваколатига кирмайди деб айтмаганлигини, ерни расмийлаштириш учун
жами 14 минг АҚШ доллари берганлигини, биринчи 10 минг АҚШ
доллари, кейин 4 минг АҚШ доллар берганлигини, унга 14 минг АҚШ
доллари берса кадастр ҳужжати ва қарори берилишини айтганлигини,
орадан ярим йил вақт ўтиб Ф.И.Ш унга кадастр ходимлари учун ерни
бўлишга деб 2 минг АҚШ доллари сўраганлигини, 2021 йилнинг февраль
ойида ерни бўшатиб беришганлигини, ерни қизил чизиққа тушиб
қолганлиги бўйича унга айтишмаганлигини, ундан олишган пулларини
қайтаришмаганлигини, ҳозирги кунда Ф.И.Шга нисбатан ҳеч қандай
моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, унга нисбатан озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни ва енгиллик
беришни сўраб, кўрсатув берди.
Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини
ўзгартириб, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантириш
ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат
Қ.Рахимовнинг
ҳукмни
ўзгартириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга
тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб,
қуйидагиларга асосан биринчи босқич судининг ҳукмини ўзгартириб,
апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати Ф.И.Шнинг содир қилинган жиноятдаги айби,
дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари давомида тўпланган
ҳужжатлар, яъни З.Байметовнинг аризаси, З.Байметов ва Ф.И.Шларнинг
телеграм ёзишмалари, сўзлашувларини эшитиш ва стенограмма тузиш
ҳақидаги баённомаси, етказилган пулларни депозитга қўйиш
тўғрисидаги квитанцияси, Х.Сулаймонова номидаги экспертиза
марказининг 11.09.2024 йилдаги фоноскопик экспертиза хулосалари,
юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа
далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг «а,б,в» бандлари
билан тўғри квалификация қилинган бўлса-да, унинг ҳаракатларини ЖК
28,211-моддаси 2-қисмининг «а,б» бандлари билан нотўғри
квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 23.05.2014
йилдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 07-сонли қарорининг 5-банди
2-хатбошида “Судлар ҳукми ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига
биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида
ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга
олишлари керак”лиги назарда тутилган.
Апелляция инстанциясида аниқланган ҳолатларга кўра, иш
ҳужжатларига илова қилинган З.Байметов ўз аризасида (1-жилд и.в.7)
Ф.И.Ш ва бошқаларга аукцион учун деб 16 минг АҚШ доллари
берганлигини ва Ф.И.Ш ер ҳужжатларини ўз вақтида қилиб бермаганлиги
ҳақидаги мурожаати, шунингдек З.Байметовнинг дастлаб ёзган
тушунтириш хатида, яъни Ф.И.Ш Ф.И.Ш билан биргалик унга ерни Еаукционда иштирок этиб, ерни ютиб беришини, ҳужжатларни
расмийлаштириш учун 14 минг АҚШ доллари кераклигини, қурилиш
ишлари бошлашини, тез кунларда аукциондан ерни ютиб беришини,
шунда у Ф.И.Шга аввало 10 минг, кейин 4 минг АҚШ доллари
берганлигини, шундан сўнг қурилиш ишларини бошлаб дўкон
қурганлигини, 2024 йилнинг бошларида Ф.И.Ш унга қўнғироқ қилиб,
яхши янгилиги борлигини, яъни “Нодир” исмли кадастр агентлиги
ходимига ерни бўлиш учун 2 минг АҚШ доллари бериши кераклигини,
шунда укаси орқали унга 2 минг АҚШ доллари етказганлигини,
кейинчалик билса Ф.И.Ш аукционда ҳам иштирок этмасдан уни алдаб
келганлигини (1-жилд и.в.10-12), бундан ташқари З.Байметов ўз
кўрсатувларида Ф.И.Ш ундан 14 минг АҚШ долларини бировга пора
тариқасида берилади деб айтмаганлигини, ушбу пулларни аукционда
иштирок этиш учун деб айтганлигини, фақат 2 минг АҚШ долларини
ерни бўлиш учун кадастр ходимларига деб олганлигини (1-жилд и.в.9194), шу билан бирга Ф.И.Ш дастлаб берган кўрсатувларида унинг ёнига
З.Байметов келганлигини ва ерни расмийлаштириб бериш таклифи
билан мурожаат қилганлигини, шунда у ерни корректировка қилиш ва
ҳужжатларни расмийлаштириш учун деб 14 минг АҚШ доллари
олганлигини, мазкур пулларни у давлат божи, ген-план ва апз учун деб
олганлигини, 2 минг АҚШ долларини эса кадастр ҳужжатларини
расмийлаштириш
учун
деб
олганлигини
(1-жилд
и.в.
114-115) билдириб ўтган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 23.06.2023
йилдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
17-сонли Қарорининг 24-бандига мувофиқ, “Мансабдор шахс томонидан
у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана
олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат
(ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий
қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга
нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозим. Агар шахс (шу жумладан мансаб
ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги
туфайли муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира
олмайдиган мансабдор шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида
бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай
нияти бўлмасдан, уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида
квалификация қилиниши лозим. Агар қимматликларни эгаллаш
мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат
этилган бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора
беришга далолат этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши
лозим. Қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора
беришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак. Агар пора
бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай
ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида
квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖК 211-моддаси билан
квалификация қилишни талаб этмайди” деб тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан кўринишича, судланувчи Ф.И.Ш 16 минг АҚШ
долларидан 14 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан гўёки
аукцион орқали ерни ютиб бериш учун деб қўлга киритган, 2 минг АҚШ
долларини эса кадастр ходимларига пора бериш учун деб олганлигидан
далолат бермоқда.
Шу боис судлов ҳайъати, юқорида қайд этилган Қонун ва Пленум
қарори талабларидан келиб чиқиб, судланувчи Ф.И.Шнинг жиноий
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 28, 211-моддаси
2-қисмининг “а,б” бандларидан ЖК 28, 211-моддасининг 1-қисмига қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Апелляция инстанцияси, судланувчи Ф.И.Шнинг адвокатлари
томонидан келтирилган апелляция шикоятидаги, яъни Ф.И.Шнинг
бировга пора бермаганлиги ва пулларини қайтариб бериб жиноят содир
қилишдан ихтиёрий қайтганлиги ҳамда айби йўқлиги тўғрисидаги
важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини
талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар
томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларини тўла
ишончга сазовор эмас деб, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички
ишонч бўйича далилларга баҳо бериб танқидий баҳолаб, судни чалғитиш
ва жавобгарликдан қутулиш ёки енгиллаштириш мақсадида
келтирилган деб, ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган
ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади.
Апелляция инстанцияси, судланувчи Ф.И.Шга жазо тайинлашда,
унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини, қарамоғида икки
нафар фарзандлари борлигини, жиноят иши бўйича моддий зарар
мавжуд эмаслигини, аризачининг даъвоси йўқлигини ва енгиллик
беришни сўраб берган фикрлари жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар
деб топиб, жиноят ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини
жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб эътироф этиб, жиноятнинг
ижтимоий хавфлилик даражасини, шу билан бирга ЖКнинг 7, 8моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда
ахлоқан тузатиш мумкин деган хулосага келиб, биринчи инстанция суди
томонидан ЖК 168-моддаси 3-қисми “а,б,в” бандлари билан тайинланган
жазони аслича қолдиришни, ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми билан
ЖКнинг 45-моддаси тартибида давлат тасарруфидаги органларида
ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда ушбу модда санкциясида
назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек судлов ҳайъати, иш бўйича етказилган моддий зарарни
қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисобрақамига Ф.И.Ш томонидан топширилган 15.200 (ўн беш минг икки юз)
АҚШ доллари пул маблағларидан 2000 (икки минг) АҚШ долларини
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасининг 4-қисми тартибида
пора предмети сифатида давлат эгалигига ўтказишни, Тошкент шаҳар
прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига Ф.И.Ш томонидан топширилган
13.200 (ўн уч минг икки юз) АҚШ доллари пул маблағларини Байметов
Зохид Аминжановичга қайтаришни, пора предмети сифатида берилиб,
қайтариб олинган 800 (саккиз юз) АҚШ долларини З.Байметовдан давлат
фойдасига ундириш қисмини бекор қилишни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириб,
келтирилган апелляция шикоятларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716, 49718, 49726
49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 16.01.2025
йилдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин.
Ф.И.Шнинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211моддаси
2-қисмининг
“а,б”
бандларидан
ЖК
28,211-моддасининг 1-қисмига қайта малакалансин.
Ф.И.Шга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
168-моддаси
3-қисмининг “а,б,в” бандлари билан тайинланган жазо аслича
қолдирилсин.
Унга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
28,211-моддасининг
1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 (икки) йил муддатга
давлат тасарруфидаги органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган
ҳолда 3 (уч) йилу 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59, 61-моддалари тартибида, Ф.И.Шга
жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган турли хилдаги жазоларни
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йил муддатга давлат
тасарруфидаги органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4
(тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида, Ф.И.Шни
2024 йил 15 июлдан 2025 йил 10 апрель кунига қадар (жами 270 кун)
қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир
кунига тенглаштириб ҳисоблаб, Ф.И.Шга узил-кесил ўташ учун 2 (икки)
йил муддатга давлат тасарруфидаги органларида ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум
қилинган
ҳолда
3 (уч) йил 3 (уч) ой 4 (тўрт) кун муддатга озодликни чеклаш жазоси
қолдирилсин.
ЖК 61-моддасининг 2-қисмига асосан жазолар алоҳида-алоҳида
ижро этилсин.
Озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани,
Кох-ота кўчаси, 84-уйда соат 22:00дан 07:00га қадар ўташ белгилансин.
Ф.И.Шга қуйидаги чекловлар белгилансин:
1) Назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва
(ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан яъни,
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарига чиқмаслик;
2) Кўнгилочар жойлар, ресторанлар, кафе ва барларга бормаслик;
3) Алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик;
4) Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБга рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда
1 марта, яъни ойнинг 25 санасида келиш мажбурияти белгилансин.
Жазо ижросини назорат қилиш яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ
Пробация бўлинмаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Жазони ўташ муддати Ф.И.Шнинг жазоларни ижро этиш
инспекциясида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ф.И.Шга Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
481-моддасининг
6-қисмига асосан, агар маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз
зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд
озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа
турдаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Ф.И.Шга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси бекор қилинсин ва у суд залидан қамоқдан озод этилсин.
Иш бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида Тошкент
шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига Ф.И.Ш томонидан
топширилган 15.200 (ўн беш минг икки юз) АҚШ доллари пул
маблағларидан 2000 (икки минг) АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси
ЖПК 211-моддасининг 4-қисми тартибида пора предмети сифатида
давлат эгалигига ўтказилсин.
Тошкент шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб-рақамига Ф.И.Ш
томонидан топширилган 13.200 (ўн уч минг икки юз) АҚШ доллари пул
маблағлари Байметов Зохид Аминжановичга қайтарилсин.
11
Пора предмети сифатида берилиб, қайтариб олинган 800 (саккиз
юз) АҚШ доллари З.Байметовдан давлат фойдасига ундириш қисми бекор
қилинсин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов
Кўчирма аслига тўғри;