← Назад
Решение #75814 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
24
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| исми ва | 209 | — | law | |
| зига нисбатан МЖтК | 1981 | — | law | |
| онунинг | 37 | — | law | |
| Явкочдиевга нисбатан МЖтК | 198-1 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| олда уни ЖК | 241 | — | law | |
| ра ЖК | 167 | — | law | |
| банди ва | 209 | — | law | |
| Искандаров ЖК | 167 | — | law | |
| бандлари ва | 209 | — | law | |
| Пулатов ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 209 | — | law | |
| аракатлари билан ЖК | 167 | — | law | |
| аракатлари билан ЖК | 209 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 205 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| унга нисбатан ЖК | 33 | — | law | |
| олда ЖК | 167 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 205 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 61 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 10 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, «2-Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида,
раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман
прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи З.Хушнудова ва унинг
ҳимоячиси адвокат Х.Худайбергеновнинг иштирокида, Хушнудова Зулфия
Рустамбой қизига нисбатан 1-1006-2504/230-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Хушнудова Зулфия Рустамбой қизи (Xushnudova Zulfiya
Rustamboy qizi), 19.03.1995 йилда Хоразм вилоятида
туғилган, маълумот ўрта-махсус, муқаддам судланмаган,
ажрашган, бир нафар фарзанди бор, Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси 2-туманлараро
бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаган, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 10-даҳа,
33-уй, 4-хонадонда яшовчи, “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги
тилхат”
тарзидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 27.01.2025 йилда
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а,б,в,г» бандлари,
167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 209-моддаси
1-қисми ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Хушнудова Зулфия Рустамбой қизи Бош прокуратура
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимида, хусусан, 27.12.2017 йилдан
13.10.2020 йилга қадар Бюронинг Тошкент шаҳар Сергели туман бўлимида
13.10.2020 йилдан 17.08.2021 йилга қадар Бюронинг Мирзо Улуғбек туман
бўлимида, 17.08.2021 йилдан 04.05.2023 йилга қадар Бюронинг Яккасарой
туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб келиб, давлат органи
мансабдор шахси бўла туриб, ноқонуний даромад топиш мақсадида, мансаб
мавқеини суиистеъмол қилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Қонунини ҳамда Бюро директорининг буйруқлари талабларига кўра, унга суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларни ижросини қонунда белгиланган
ижро иши юритиш талабларига мувофиқ амалга ошириш, судлар ва бошқа
ижро органлари томонидан юборилган ижро ҳужжатларини қонун талабларига
мувофиқ расмийлаштирилганлигини ўрганиш юзасидан бўлим бошлиғига
таклиф киритиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг номида бўлган
мол-мулкларни аниқлаш ва уларни хатлаш, хатланган мол-мулкни олиб
қўйиш, сақлашга топшириш ва реализация қилишни амалга ошириш,
ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва даромаднинг
бошқа турларига, шунингдек бошқа шахсларда бўлган мол-мулк ва пул
маблағларига қаратиш, ижро ҳаракатларини қонунда белгиланган муддатда
ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказиш, фуқаролар, юридик шахслар ва
давлат манфаатларига етказилган моддий зарарларни тўлиқ ундириш
чораларни кўриш шунингдек, Бюронинг Яккасарой тумани бўлими
бошлиғининг вазифалар тақсимоти буйруғига кўра, унга жисмоний солиқ,
судларнинг маъмурий жарималари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича
судларнинг давлат божлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини
таъминлаш юклатилган бўлса-да, бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзига юклатилган вазифаларни бажариш
ўрнига, муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни замонавий компьютер
дастурлари орқали сохталаштириб, ўзи томонидан сохталаштирилган
ҳужжатлардан фойдаланиб, ижро ишларини тугатиш тўғрисида қарорлар
қабул қилганлиги натижасида давлат бюджетига ундириши лозим бўлган жуда
кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмаслигига сабаб
бўлган ҳамда ноқонуний равишда бойликни қўлга киритиш мақсадида,
ғаразли ниятларни кўзлаган ҳолда, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли
билан, Мажбурий ижро бюроси Яккасарой тумани бўлими депозит ҳисобрақамига турли суд ижро варақалари асосида келиб тушган пул маблағларини
суд ижро ҳужжатлари асосида сохта маълумотлар киритиш йўли билан
фуқароларнинг номига расмийлаштирилган банк пластик карталари ҳисобига
ўтказишга эришиб, ушбу пул маблағларини ўзлаштиришиб, ўзлаштирилган
пулларни турли банкоматлар орқали нақдлаштириб олишиб, ўзининг шахсий
манфаатлари йўлида сарфлаб, жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириш
йўли билан талон-торож қилган.
Хусусан, З.Хушнудова 17.08.2021 йилдан 04.05.2023 йилга қадар
Бюронинг Яккасарой туман бўлимида давлат ижрочиси лавозимида ишлаб
келиб, давлат органи мансабдор шахс бўла туриб, ноқонуний даромад топиш
мақсадида, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, Бюронинг Яккасарой тумани
бўлими бошлиғи ўринбосари Э.Ходжаев, Тошкент шаҳар бошқармаси 1туманлараро давлат ижрочиси лавозимида ишлаган А.Искандаров, Яккасарой
туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаган У.Пулатов, «Агро банк»
АТБ Шайхонтоҳур филиали мутахассиси Н.Гулямова ва бошқалар билан
олдиндан жиноий тил бириктириб, МИБ Яккасарой туман бўлимига хизмат
сафарига юборилган А.Искандаровнинг иш юритувидаги фуқаролик ишлари
бўйича Яккасарой туманлараро судининг 30.09.2021 йилдаги қарздор
Г.Сысоевадан ундирувчи А.Злодеев фойдасига 454.913.623 сўм ундириш
ҳақидаги ижро иши бўйича қарздор Г.Сысоева томонидан 14.04.2022 йилда
МИБ Яккасарой туман бўлими депозит ҳисоб рақамига асосий қарздорлик
учун тўланган 454.913.623 сўм, давлат божи учун тўланган 18.196.545 сўм
пулларни З.Хушнудова томонидан суднинг ижро варақасини бекор қилиш
ҳақидаги сохта ажримни тайёрлаш орқали ўзлаштириш йўли билан талонторож қилиш режасини тузишиб, ушбу режага асосан дастлаб Шайхонтоҳур
тумани, А.Қодирий кўчаси 9А-уйда жойлашган «Агро банк» АТБ
Шайхонтоҳур филиалидан Г.Сысоеванинг номига, унинг имзоларини
қалбакилаштирган ҳолда пластик карточка расмийлаштириб олишиб,
фуқаронинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар
етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Сергели туман ИИО
ФМБ ЭКБ томонидан ўтказилган судга оид хатшунослик экспертизасининг
25.03.2023 йилдаги 186-сонли хулосасига кўра, АТБ «Агро банк»
Шайхонтоҳур филиалидан Г.Сысоеванинг номига пластик карточка олиш
билан боғлиқ 66619791-сонли шартномадаги имзолар Г.Сысоева томонидан
эмас балки бошқа шахс томонидан бажарилганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, З.Хушнудова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, давлат органи ходими, мансабдор шахс бўла туриб, мансаб мавқеини
суиистеъмол қилиб, ноқонуний даромад топиш мақсадида Бюронинг
Яккасарой тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Э.Ходжаев, Мажбурий ижро
бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси 1-туманлараро давлат ижрочиси
лавозимида ишлаган А.Искандаров, Мажбурий ижро бюросининг Яккасарой
туман бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаган У.Пулатов, «Агро банк»
АТБ Шайхонтоҳур филиали ходими Н.Гулямова ва бошқалар билан олдиндан
жиноий тил бириктириб, А.Искандаровнинг иш юритувидаги фуқаролик
ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 30.09.2021 йилдаги қарздор
Г.Сысоевадан ундирувчи А.Злодеев фойдасига 454.913.623 сўм ундириш
ҳақидаги ижро иши бўйича қарздор Г.Сысоева томонидан 14.04.2022 йилда
МИБ Яккасарой туман бўлими депозит ҳисоб рақамига асосий қарздорлик
учун тўланган 454.913.623 сўм ва давлат божи учун тўланган 18.196.545 сўм
пулларни ноқонуний эгаллаш мақсадида, 21.04.2022 йилда Мажбурий ижро
бюросининг Яккасарой туман бўлими биносида бўла туриб, З.Хушнудова ўзи
томонидан тайёрланган, гўёки фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой
туманлараро судининг 30.09.2021 йилдаги қарздор Г.Сысоевадан ундирувчи
А.Злодеев фойдасига 454.913.623 сўм ундириш ҳақидаги ижро варақаси бекор
қилинганлиги ҳақидаги, аслида мавжуд бўлмаган суднинг сохта ажримини
илова қилган ҳолда, пулларни Г.Сысоеванинг пластик карточкасига қайтариш
ҳақидаги билдиргини расмийлаштириб, ушбу билдиргини бўлимнинг депозит
ҳисоб-рақамлар бўйича мутахассиси Ш.Иноятовага тақдим этиши учун
жиноий шериги Э.Ходжаевга тасдиқлатиш орқали, 473.110.168 сўм
миқдоридаги пул маблағларини «Агро банк» АТБ Шайхонтоҳур филиали
ходими Н.Гулямованинг ёрдамида сохта ҳужжатлар асосида фуқаро
Г.Сысоеванинг номига очилган пластик карточкага ўтказиб, ушбу пул
маблағларини турли банкоматлар орқали нақдлаштириб олишга эришиб,
ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб, МИБ Яккасарой тумани
депозит ҳисоб рақамидаги жуда кўп миқдордаги пул маблағларини
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Бундан ташқари, З.Хушнудова ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, Бюро бошлиғининг буйруғига кўра, Мажбурий ижро бюроси
Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси вазифасини бажарган
А.Искандаров ва бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочиси
У.Пулатовлар билан олдиндан тил бириктириб, бюро иш юритувида мавжуд
бўлган ижро иши ҳужжатлари орасида ундирувчиси вафот этган ёки
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган ижро ишлари бўйича пул
маблағларини, ижро иши ҳужжатларига алоқаси бўлмаган шахсларнинг
пластик карталарига ўтказиш орқали ўзлаштириш мақсадида фуқаролик
ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 27.09.2021 йилдаги қарздор
Муксимова Наталья Андреевнадан ундирувчи Бачурко Александр Юрьевич
фойдасига 51.057.678 сўм ундириш ҳақидаги ижро иши бўйича ундирувчи
А.Бачурко 29.10.2019 йилда вафот этганлигидан хабар топишиб, мазкур ижро
ишини 2022 йилнинг февраль ойида А.Искандаров ўз иш юритувига қабул
қилиб олганидан кейин ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.Муксимова
томонидан МИБ Яккасарой туман бўлими депозит ҳисоб рақамига қарздорлик
учун тўланган 51.057.678 сўм пулларни ўзлаштириш мақсадида, З.Хушнудова
компьютер техника воситасидаги дастури орқали, гуёки А.Бачурконинг
номидан А.Ноибжоновга ҳисоб рақамдан пулларни олишга нотариуснинг
сохта ишончномасини тайёрлаб, А.Ноибжоновнинг номидан бўлим бошлиғи
номига 17.02.2022 йилда Н.Муксимовадан ундирилган пул маблағларини
гўёки А.Бачурконинг ишончли вакили А.Ноибжоновнинг пластик картасига
ўтказиш ҳақидаги сохта билдиргини тайёрлашиб, билдиргини ўша вақтда
МИБ Яккасарой тумани бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган
М.Садиковга имзолатишиб, шу асосда 51.057.678 сўм миқдоридаги пул
маблағларини ўзларининг ихтиёридаги А.Ноибжоновга тегишли бўлган
пластик картага ўтказишиб, ушбу маблағларни турли банкоматлар орқали
нақдлаштиришиб, МИБ Яккасарой тумани бўлими депозит ҳисоб рақамидаги
кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Шунингдек, З.Хушнудова ўзининг муқаддам содир этган мансаб
соҳтакорлигидаги ҳаракатлари унга қўл келаётганлигидан фойдаланиб ФИБ
Яккасарой туманлараро судининг 09.11.2021 йилдаги 2-1005-2108/10624сонли ижро варақасига асосан қарздор Мухамеджанов Рустам Хасановичдан
Сергели туман ДСИ фойдасига 252.644.147 сўм солиқ қарзи ундириш
тўғрисидаги ижро ишини 20.12.2021 йилда ўз иш юритувига қабул қилиб
олиб, қарздор Р.Мухамеджанов 15 кунлик ихтиёрий муддатда солиқ
қарздорлигини қопланмаганлиги сабабли унга нисбатан 30.12.2021 йилда
12.633.152 сўм ижро йиғими қўллаб, “МИБ портал” дастури орқали
юборилган сўровномалар орқали қарздор Р.Мухамеджановнинг номида
Янгиҳаёт тумани, Қурувчилар 3-Б ҳудуди, 9-уй, 82-хонадон мавжудлигини
аниқлаб, ушбу мулкка 21.12.2021 йилда тақиқ қўйиб, 14.04.2022 йилда
Р.Мухамеджановни ўзига нисбатан МЖтКнинг 1981-моддасига асосан
1.350.000 сўм маъмурий жарима қўллаган бўлса-да, қарздордан юқоридаги
тўловларни ундириш чораларини кўриш ўрнига ФИБ Яккасарой туманлараро
суди судьяси З.Солиеванинг номидан 26.10.2022 йилдаги электрон имзони
компьютер техника воситасида сканер қилиш йўли билан сохталаштириб,
аслида мавжуд бўлмаган ажримни тайёрлаб, ажримда гўёки судья З.Солиева
томонидан Р.Мухамеджановдан 252.644.147 сўм солиқ қарзи, 10.105.765 сўм
давлат божи ва 18.900 сўм почта харажатларини ундириш ҳақидаги 09.12.2021
йилдаги 2-1005-2108/10624-сонли суд буйруғи бекор қилинганлигини
кўрсатиб, ўзи томонидан ғараз ва паст ниятларда қалбакилаштирилган
ажримдан фойдаланган ҳолда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб,
Р.Мухамеджановнинг номидаги Янгиҳаёт тумани, Қурувчилар 3Б ҳудуди, 9уй, 82-хонадонни 29.10.2022 йилда қарздорлик қопланмаган бўлса-да асоссиз
тақиқдан чиқариб, 07.12.2022 йилда қарздор Р.Мухамеджановга нисбатан
юритилган 101021288952-сонли ижро ишини «Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддасига
асосан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги натижасида 275.401.964
сўм миқдорда;
-ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 12.11.2021 йилдаги 2-10052110/13085-сонли суд буйруғига асосан қарздор Никитин Виктор Павловичдан
Яккасарой ДСИ фойдасига 29.375.499 сўм солиқ ва бошқа мажбурий
тўловларни ундириш тўғрисидаги ва 15 кунлик ихтиёрий муддатда солиқ
қарздорлигини қопламаганлиги сабабли унга нисбатан 1.412.579 сўм ижро
йиғими қўлланилган ижро ишини З.Хушнудова 20.12.2021 йилда ўз иш
юритувига қабул қилиб, “МИБ портал” дастури орқали юборилган
сўровномалар натижасида В.Никитиннинг номида аниқланган Яккасарой
тумани, Бобур кўчаси, 67/7-уй, 11-хонадонга ҳамда унинг Ўзбекистон
Республикасидан чиқиш ҳуқуқларига 24.12.2021 йилда вақтинча чеклов
(тақиқ) қўйган бўлсада, тўловларни ундириш чораларини кўриш ўрнига, ФИБ
Яккасарой туманлараро суди судьяси З.Солиеванинг номидан амалда қабул
қилинмаган 12.11.2021 йилдаги сохта ажримни тайёрлаб, мазкур ажримга
ўзининг юритувида бўлган 101022002258-сонли ижро ишида мавжуд бўлган
Яккасарой туманлараро суди судьяси З.Солиева томонидан қабул қилинган
17.02.2022 йилдаги «Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида»ги ажримнинг
пастки имзо ва муҳр қўйилган қисмини замонавий компютер воситаларида
фотомонтаж усули орқали кўчириб олиб, гўёки судья З.К.Солиева томонидан
аслида мавжуд бўлмаган 12.11.2021 йилдаги В.Никитиндан 28.232.692 сўм
солиқ қарзи, 1.129.307 сўм давлат божи ва 13.500 сўм почта харажатларини
ундириш
ҳақидаги
2-1005-2110/13085-сонли
суд
буйруғи
бекор
қилинганлигини кўрсатиб, ўзи томонидан ғараз ва паст ниятларда
қалбакилаштирилган ажримдан фойдаланган ҳолда қўйилган тақиқларни
бекор қилиб, 28.02.2022 йилда қарздор В.Никитинга нисбатан юритилган
101021286678-сонли ижро ишини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддасига асосан
тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги натижасида 30.788.078 сўм
миқдорда;
-ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 22.02.2021 йилдаги 2-10052102/1951-сонли суд буйруғига асосан қарздор Лозарито Роллидан Яккасарой
ДСИ фойдасига 1.542.344 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш
тўғрисидаги ва 15 кунлик ихтиёрий муддатда солиқ қарздорлигини
қопламаганлиги сабабли унга нисбатан 20.04.2022 йилда 64.867 сўм ижро
йиғими қўлланилган ижро ишини З.Хушнудова 20.12.2021 йилда ўз иш
юритувига қабул қилиб, қарздор Р.Лозаритонинг Ўзбекистон Республикасидан
чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов (тақиқ) қўймасдан, тўловларни ундириш
чораларини кўриш ўрнига, ФИБ Яккасарой туманлараро суди судьяси
З.Солиеванинг номидан амалда қабул қилинмаган 15.03.2021 йилдаги сохта
ажримни тайёрлаб, мазкур ажримга ўзининг юритувида бўлган 101022002258сонли ижро ишида мавжуд бўлган Яккасарой туманлараро суди судьяси
З.Солиева томонидан қабул қилинган 17.02.2022 йилдаги «Суд буйруғини
бекор қилиш тўғрисида»ги ажримнинг пастки имзо ва муҳр қўйилган қисмини
фотомонтаж орқали кўчириб олиб, гўёки судья З.Солиева томонидан аслида
мавжуд бўлмаган 22.02.2021 йилдаги Р.Лозаритодан 1.285.094 сўм солиқ
қарзи, 245.000 сўм давлат божи ва 12.250 сўм почта харажатларини ундириш
ҳақидаги 2-1005-2102/1951-сонли суд буйруғи бекор қилинганлигини
кўрсатиб, ўзи томонидан ғараз ва паст ниятларда қалбакилаштирилган
ажримдан фойдаланган ҳолда 20.04.2022 йилда қарздор Р.Лозаритога нисбатан
юритилган 101021220783 ва 101021203217-сонли ижро ишини «Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги
Қонунинг 37-моддасига асосан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги
натижасида 1.607.211 сўм миқдорда;
-ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 19.02.2021 йилдаги 2-10052104/2026-сонли суд буйруғига асосан қарздор Параб Ҳришикеш
Чандракантдан Яккасарой ДСИ фойдасига 1.545.535 сўм солиқ ва бошқа
мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ва 15 кунлик ихтиёрий муддатда
солиқ қарздорлиги қопламаганлиги сабабли унга нисбатан 20.04.2021 йилда
65.244 сўм ижро йиғими қўлланилган ижро ишини 20.12.2021 йилда ўз иш
юритувига қабул қилиб олиб, қарздор Ҳ.Парабнинг Ўзбекистон
Республикасидан чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов (тақиқ) қўймасдан,
тўловларни ундириш чораларини кўриш ўрнига, ФИБ Яккасарой туманлараро
суди судьяси З.Солиева томонидан амалда қабул қилинмаган 15.03.2021
йилдаги сохта ажримни тайёрлаб, мазкур ажримга ўзининг юритувида бўлган
101022002258-сонли ижро ишида мавжуд бўлган Яккасарой туманаро суди
судьяси З.Солиева томонидан қабул қилинган 17.02.2022 йилдаги «Суд
буйруғини бекор қилиш тўғрисида»ги ажримнинг пастки имзо ва муҳр
қўйилган қисмини фотомонтаж орқали кўчириб олиб, гўёки судья З.К.Солиева
томонидан 19.02.2021 йилдаги Ҳ.Парабдан 1.288.285 сўм солиқ қарзи, 245.000
сўм давлат божи ва 12.250 сўм почта харажатларини ундириш ҳақидаги 21005-2104/2026-сонли суд буйруғи бекор қилинганлигини кўрсатиб, ўзи
томонидан ғараз ва паст ниятларда қалбакилаштирилган ажримдан
фойдаланган ҳолда 20.04.2022 йилда қарздор Ҳ.Парабга нисбатан юритилган
101021221753 ва 101021221113-сонли ижро ишларини «Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 37моддасига асосан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги натижасида
1.610.779 сўм миқдорда;
-ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 20.05.2021 йилдаги 2-10052101/4895-сонли суд буйруғига асосан қарздор Явкочдиев Зиёдулла
Маматовичдан 1.276.654 сўм миқдоридаги солиқ ва бошқа мажбурий
тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ишини 02.09.2021 йилда ўз иш
юритувига қабул қилиб олиб, қарздор З.Явкочдиев ихтиёрий муддатларда
қарздорликни тўламаганлигидан сўнг унинг номига расмийлаштирилган молмулкларни аниқлаш мақсадида, “МИБ портал” дастури орқали тегишли давлат
органларига сўровномалар юбориб, З.Явкочдиевнинг номида Яккасарой
тумани, Ш.Руставели берк кўчаси, 11-уй мавжудлиги аниқланган ва мазкур
кўчмас мулкка нисбатан 09.09.2022 йилда тақиқ қўйилиб, З.Явкочдиевга
нисбатан МЖтКнинг 198-1-моддасига асосан 300.000 сўм миқдорида
маъмурий жарима қўлланилган бўлса-да, З.Р.Хушнудова томонидан
З.Явкочдиевдан юқоридаги тўловларни ундириш чораларини кўриш ўрнига,
ФИБ Яккасарой туманлараро суди судьяси А.Рахмоновнинг номидан
23.06.2022 йилдаги амалда қабул қилинмаган ажримни тайёрлаб, ажримда
гўёки судья А.Рахмонов томонидан 20.05.2021 йилдаги З.Явкочдиевдан 1.19
минг 404 сўм солиқ қарзи, 245.000 сўм давлат божи ва 12.250 сўм почта
харажатларини ундириш ҳақидаги 2-1005-2101/4895-сонли суд буйруғи бекор
қилинганлигини кўрсатиб, ўзи томонидан ғараз ва паст ниятларда
қалбакилаштирилган ажримдан фойдаланган ҳолда, мансаб ваколатларини
суистемол қилиб, Р.Мухамеджанов номидаги Яккасарой тумани, Ш.Руставели
берк кўчаси, 11-уйни 20.09.2022 йилда асоссиз тақиқдан чириб, шу куни
қарздор Р.Мухамеджановга нисбатан юритилган 101021269327-сонли ижро
ишини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддасига асосан тугатиш тўғрисида қарор қабул
қилганлиги натижасида 1.276.654 сўм миқдорда;
-ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 31.03.2022 йилдаги 2-10052212/6097-сонли суд буйруғига асосан қарздор Хасанов Икромжон Рўзимурод
ўғлидан Яккасарой ДСИ фойдасига 14.700.544 сўм солиқ ва бошқа мажбурий
тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ишини 04.04.2024 йилда ўз иш
юритувига қабул қилиб олиб, қарздор И.Хасановга нисбатан 20.04.2021 йилда
28.244 сўм ижро йиғими қўллаб, “МИБ портал” дастури орқали қарздорнинг
нотариал тартибдаги ҳаракатларига 05.04.2022 йилда тақиқ қўйиб,
И.Хасановнинг яшаш хонадонига чиққан ҳолда тўловларни ундириш
чораларини кўриш ўрнига, ФИБ Яккасарой туманлараро суди судьяси
А.Рахмоновнинг номидан 23.06.2023 йилдаги амалда қабул қилинмаган
ажримни тайёрлаб, ажримда гўёки судья А.Рахмонов 31.03.2022 йилдаги
И.Хасановдан 14.122.158 сўм солиқ қарзи, 564.886 сўм давлат божи ва 13.500
сўм почта харажатларини ундириш ҳақидаги 2-1005-2108/10624-сонли суд
буйруғи бекор қилинганлигини кўрсатиб, ўзи томонидан ғараз ва паст
ниятларда қалбакилаштирилган ва аслида мавжуд бўлмаган ажримдан
фойдаланган ҳолда 17.09.2022 йилда қарздор И.Хасановга нисбатан
юритилган 10102201103801-сонли ижро ишини «Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддасига
асосан тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги натижасида 14.728.788 сўм
миқдорида, жами умумий ҳисобда 325.413.474 сўмлик жуда кўп миқдордаги
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ундирилмасдан қолиб кетишига
қасддан эришганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп
миқдордаги зарар етказган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБ томонидан берилган, судга оид техника
экспертизасининг 05.11.2024 йилдаги №4287-сонли хулосасига кўра,
тадқиқотга тақдим қилинган ижро Р.Мухамеджанов, З.Явкочдиев,
И.Хасановларга нисбатан бўлган ижро ишларидаги суд буйруғини бекор
қилиш тўғрисидаги ажримларидаги “QR-kod” электрон имзолар фотомонтаж
усулида замонавий компьютер дастурлари ва техникаларида фотомонтаж
усулида ясалганини, 101022002258-сонли ижро ишида мавжуд бўлган
Яккасарой туманлараро суди судьяси З.Солиева томонидан қабул қилинган
17.02.2022 йилдаги «Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида»ги ажримнинг
пастки имзо ва муҳр қўйилган қисмини фотомонтаж орқали кўчириб олиб,
В.Никитин, Л.Лозаритто, Ҳ.Парабларга нисбатан бўлган ижро ишларида
мавжуд бўлган суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги ажримларга қўйиш
усулда тайёрланганлиги кўрсатиб ўтилган.
Судланувчи З.Хушнудова суд мажлисида ўз айбига умуман иқрорлик
билдирмасдан, қуйидагиларни билдирди, яъни у Мажбурий ижро бюроси
органларида 2017 йил 27 декабрдан Сергели тумани давлат ижрочиси, 2020
йил 13 октябрдан Мирзо Улуғбек тумани, 2021 йил 17 августдан Яккасарой
тумани, 2023 йил 4 май кунидан ҳозирги кунга қадар Тошкент шаҳар иккинчи
туманлараро тумани бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаб
келаётганлигини, Бюронинг Яккасарой тумани бўлими давлат ижрочиси
лавозимида ишлаган даврида, яъни 17.08.2021 йилдан 04.05.2023 йилга қадар
унинг хизмат вазифаларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурори ва Бюро директорининг соҳавий буйруқ ва кўрсатмалари асосида
фаолиятни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини
қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатларини кўриб
чиқиш, шунингдек, Бюронинг Яккасарой тумани бўлими бошлиғининг
вазифалар тақсимоти буйруғига кўра, унга жисмоний солиқ, судларнинг
маъмурий жарималари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судларнинг давлат
божлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш
йўналтирилиб, зиммасига суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини
сўзсиз таъминлаш юклатилганлигини, у Бюронинг Яккасарой тумани бўлими
давлат ижрочиси лавозимида ишлаган даврида, жисмоний солиқ, судларнинг
маъмурий жарималари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича судларнинг давлат
божлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш билан
боғлиқ ижро ҳужжатлари билан ишлаганлигини, Бюронинг Яккасарой тумани
бўлими давлат ижрочиси лавозимида ишлаган даврида унинг иш юритувида
айнан нечта тахминан 20-30 та йирик миқдордаги жисмоний ёки юридик
шахслардан қарз ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўлганлигини
эслай олмаслигини, Бюронинг Яккасарой тумани бўлими давлат ижрочиси
лавозимида ишлаган даврида, иш юритувидаги ижро ҳужжатларини
Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258 II-сонли Қонунда
белгиланган талабларга асосида иш юритувидан тўғри тамомлаб
келганлигини, жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари
давомида Бюронинг Яккасарой туман бўлимида давлат ижрочиси лавозимида
ишлаган вақтида юритувида бўлган ва у томонидан суд буйруқларини бекор
қилиш тўғрисидаги ажримларга асосан тугатилган 38 та ижро ишлари бўйича
“Суд буйруғини бекор қилиш” тўғрисидаги ажримлар аслида ФИБ Яккасарой
туманлараро суди томонидан чиқарилмаганлиги аниқланганлигини, яъни суд
буйруқларини бекор қилиш тўғрисидаги ажримларни “МИБ Портал”
дастурига юкланган ҳолда ҳамда ижро ишларига бирлаштирган ҳолда, ижро
ишларини тугатиш учун асос сифатида кўрсатиб ўтганлигини, фуқаролик
ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан мазкур ажримлар
қабул қилинмаганлиги аниқланганлигини, унга мазкур ҳолат юзасидан
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан хизмат текшируви
ўтказилган вақтида ушбу ижро ишлари билан танишиб чиққанлигини,
юқорида келтирилган ижро ишлари бўйича, суд буйруғини бекор қилиш
тўғрисидаги ажримларни “МИБ Портал” дастурига ҳақиқатда у томонидан
юкланганлигини ва мазкур ижро ишларини Қонуннинг 37-моддаси
талабларига асосан тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилганлигини, у ушбу
ажримларнинг сохталаштирилганлигидан хабари бўлмаганлигини, унга
мазкур ажримларни фуқаролар, яъни қарздорлар олиб келиб берганлигини ёки
улар томонидан ажримнинг сурати юборилганлигини, у ушбу ажримларни
олиб, иш юритувида ижро ишлари кўп бўлганлиги сабабли, тезроқ ижро
ишларини тамомлаш мақсадида ушбу қарорларни “МИБ-Портал” дастурига
юклаб юборганлигини, ушбу ҳолатда Пўлатов Улуғбек уни жавобгар қилиш
ниятида унга “200 АҚШ доллари”, “2.000.000 сўм олган” деган тарзда унга
қарши кўрсатувлар берганлигини, чунки у Пулатов Улуғбекка қарши унинг
автомашина сотиб олганлиги ҳолати бўйича кўсратув берганлигини, шу
сабабли У.Пулатов уни жавобгар қилиш мақсадида бўлганлигини, у ўша
вақтда бевосита раҳбарлари Улуғбекка қарши кўрсатув беришини акс ҳолда
уни ЖК 241-моддаси билан жавобгар қилишлиги сабабли Пўлатов Улуғбекка
қарши кўрсатувлар берганлигини, у Мухамеджанов Рустам Хасановичдан
Сергели туман ДСИ фойдасига 252.644.147 сўм пул ундируви бўйича
Яккасарой туманлараро фуқаролик суди судьяси З.Солиева томонидан
чиқарилган ажримни сохталаштирмаганлигини, «Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 37-моддасини
улар қўллаш ваколатига эга эмасликларини, у фақат Ўз. Рес. МЖтК 198/1моддаси бўйича жарима қўллаганлигини, унинг иши фақат ижро ишини
қўзғатиб, тамомлаш бўлганлигини, фуқаролик судининг қарорини текшириш
имкони бўлмаганлигини, МИБга фуқаро ажримни олиб келганда улар бекор
қилиб берганларини, Р.Мухамеджановни эпизоди бўйича бекор қилиш
ажримини кимдан олганини аниқ билмаслигини, унинг ягона хатоси бекор
қилиш ажримларини девонхона орқали олмаганлиги эканлигини, уларнинг иш
ҳажми кўп бўлиб, кунига 30 та ижро ишини тугатишлари шарт бўлганлиги
сабабли суд қарорларини текширишга вақти бўлмаганлигини, у ҳеч қачон
У.Пулатов ва А.Искандаровлардан пул маблағлари олмаганлигини, у
У.Пулатов ва А.Искандаровларнинг ҳаракатлари ҳақида кимгадир айтишни
билмаганлигини, орадан кўп вақт ўтмасдан уларнинг ҳаракатлари фош
бўлганлигини ва уларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, жиноят иши
қўзғатилиб, ушбу жиноятлар учун У.Пулатов ва А.Искандаровлар жавобгар
бўлишганлигини айтиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
Гувоҳ
А.Искандаров
суд
мажлисида
дастлабки
терговдаги
кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2022 йилда
Юнусобод туман МИБдан Яккасарой туман МИБга ўтганидан сўнг, Яккасарой
туман МИБда А.Искандаров сингари давлат ижрочиси бўлиб ишлаган
Пулатов Улугбек билан яқиндан танишиб, у билан дўстлашиб қолганлигини,
2022 йилнинг таҳминан февраль ойининг бошида ўша вақтда МИБ Яккасарой
туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган З.Зоиров депозит ҳисоб рақамида
ундирилган пул маблағлари кўпайиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу пул
маблағларини депозит ҳисоб рақамидан чиқариш ҳақида топшириқ
берганлигини, шундан сўнг, у иш юритувидаги ижро ҳужжатлар бўйича
депозит ҳисоб рақамига ундирилган пуллар юзасидан ундирувчилар билан
боғланиб чиқишни бошлаганлигини, айрим ундирувчиларни топишнинг
имкони бўлмаганлиги сабабли, У.Пулатовга ундирувчининг топишни имкони
бўлмаган ижро ишларини нима деб ёзишни сўраганида, У.Пулатов
ундирувчини топишни имкони йўқ деб ёзаверасан деганлигини, шунда, бошқа
бирон-бир шахснинг номига пластик карта очиб ёки бошқа шахснинг номида
бўлган пластик картага депозитдаги пулларни ўтказиб пулларни олмоқчи
бўлганлигини, У.Пулатовга бу фикр маъқул келганлигини, сўнг, У.Пулатов
билан бирга ундирувчисининг қаерда эканлиги ноъмалум бўлган ишлар
бўйича пулларни депозит ҳисоб рақамидан чиқариб олиш йўлларини қидира
бошлаганлигини, шунда, унинг иш юритувидаги 101021284628-сонли ижро
иши мавжуд бўлиб, мазкур ижро ишига кўра, фуқаролик ишлари бўйича
Учтепа туманлараро судининг 27.09.2021 йилдаги ажрими билан қарздор
Муксимова Наталья Андреевнадан ундирувчи Бачурко Александр Юреевич
фойдасига мерос улушининг 6/1 қисми бўйича 51.057.678 сўм компенсация
ундириш белгиланганлигини, юқорида қайд этилган ижро ҳужжати МИБ
Яккасарой туман бўлимига келиб тушганидан сўнг ижро иши давлат
ижрочиси Ш.Исмоилов томонидан қўзғатилганлигини ва унинг иш юритувига
2022 йилнинг февраль ойида МИБ-портал электрон дастури орқали
ўтказилганлигини, ушбу ижро ҳужжати бўйича у томонидан ундирувчини
топиш учун сўровлар берилганлигини, лекин ундирувчи А.Бачуркани топиш
имкони бўлмаганлиги сабабли У.Пулатовга ушбу ижро ҳужжатини
ўзлаштириш мумкунлигини, фақат бегона шахснинг номига очилган пластик
карта кераклиги тўғрисида айтиб ўтганлигини, сўнг, ушбу пулларни
ўзлаштириш режасига кўра, нотариуснинг сохта ишончномасини
тайёрлашлиги лозимлигини, У.Пулатов билан биргаликда бу ишни
З.Хушнудовадан қилиб беришни сўраганлигини, сабаби З.Хушнудова фото
шоп дастурини яхши тушунганлигини, З.Хушнудовага унинг улуши сифатида
2.000.000 беришни ваъда қилганликларини, З.Хушнудова ишончномани
тайёрлаб берганидан сўнг уни дастлаб, рангли компютерда чоп
этишганликларини, қарашса сохталиги сал сезилиб турганлигини,
З.Хушнудова қўлидан келганлиги шу эканлигини айтганлигини, У.Пулатов
ушбу ишончномани З.Хушнудовадан олиб, уни оқ-қора рангли ксерокопияда
нусхалаганлигини ва уни унга берганлигини, шундан сўнг, ижро иши
ҳужжатларини қалбакилаштириб, ўша вақтда МИБ Яккасарой тумани бўлим
бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган М.Садиковга Н.Муксимов
томонидан ундирувчи А.Бачурконинг фойдасига МИБ депозит ҳисоб рақамига
тўланган пул маблағларини ишончнома асосида А.Бачурконинг ишончли
вакили бўлган, У.Пулатов томонидан топилган пластик картанинг эгаси
А.Ноибжоновнинг пластик картасига ўтказиш ҳақидаги билдиргини олиб
кириб имзолатганлигини, сўнг ушбу билдиргини МИБ Яккасарой тумани
бўлими депозитчиси бўлган Ш.Иноятовага топширганлигини, У.Пулатов
билан пулларни пластик картасига ўтказиб олганиликларидан сўнг Оқтепа
даҳасида банкоматда нақтлаштирганликларини, у эса ушбу пулларни санаб
пакетга тахлаганлигини, шундан сўнг, пулларни тахминан 24.500.000 сўмдан
иккига бўлиб, бир қисмини ўзи ва бир қисмини У.Пулатов олганлигини, ушбу
пуллардан З.Хушнудованинг 2.000.000 сўм миқдоридаги улушини алоҳида
ажратиб қўйганликларини, сўнг ушбу пулларни У.Пулатов З.Хушнудовага
бериш учун олиб кетганлигини сабаби З.Хушнудова тинмасдан У.Пулатовга
пуллар унга кераклигини, тезроқ беришликларини сўраб қўнғироқлар
қилганлигини, У.Пулатов билан бирга бормаганлигини сабаби бунча кўп
пуллар билан ишхонага боришни хохламаганлигини, У.Пулатов ушбу
пулларни Бюронинг Яккасарой туман бўлимининг олдида бўлган “Корзинка”
савдо маркази олдида берганлигини айтганлигини, у ва У.Пулатовга нисбатан
Г.Сисоева ва А.Леоноваларнинг ижро ишлари бўйича пул маблағлари
ўзлаштириб юборилганлиги ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилган
вақтда, фуқаро А.Бачурконинг ҳам пул маблағлари ўзлаштирган ҳолати
аниқланланганлигини, шундан сўнг мазкур ҳолат бўйича у ва У.Пулатовга
қўзғатилган жиноят ишида Пулатов Улулғбек билан айбланиб, жиноят иши
Чилонзор туман ЖИБ судига юборилганлигини ва суднинг ҳукми билан у ва
У.Пулатовга нисбатан жазо тайинланганлигини, бундан ташқари, Фуқаролик
ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туманлараро судининг 30.09.2021
йилдаги №2-1005-2106/5725-сонли ижро варақасига асосан қарздор
Г.Сисоевадан ундирувчи А.Злодеев фойдасига 454.913.623 сўм ундириш
тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 08.11.2021 йилда келиб
тушганлигини ва шу кунни ўзида Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари
ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23моддасига асосан ижро иши бўлим иш юритувига келиб тушганлигини,
Г.Сисоеванинг номига АТБ «Агробанк» Шайхонтоҳур филиалидан пластик
карта очиш ҳамда Г.Сысоева томонидан тўланган 454.913.623 сўм пул
маблағларини ўша пластик картага ўтказиш таклифи давлат ижрочиси
У.Пулатов томонидан чиққанлигини, сабаби, У.Пулатов статистика
маълумотларини яхши тушунганлиги боис ижро ишлари бўйича қарздорлари
чет элда бўлганларини яхши билганлигини, шу сабабли МИБ-портал
дастурини У.Пулатов ўрганиб чиқиб бу ҳақда унга айтганлигини, шундан
сўнг, У.Пулатов билан ижро ишини кўрганларида ижро иши ҳужжатларида
қарздорнинг фуқаролик паспорти нусхаси борлигини, У.Пулатов пулларни
қарздорнинг номига қайтариб, пулларни ўзлаштирмоқчи бўлганлигини ва бу
ҳолатни З.Хушнудовага айтиб, суднинг суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги
ажрими ясаб беришни сўраганлигини, З.Хушнудова бу осонлигини
айтганлигини, улар З.Хушнудовага мазкур иши учун 2.000 АҚШ доллари
миқдоридаги пулларни беришга келишганлигини, З.Хушнудова бунга рози
бўлганлигини ва суднинг ажримини ясаб беришини айтганлигини ва айтилган
куннинг эртаси куни З.Хушнудова уларга сохта суд ажримининг лойихасини
компютерида кўрсатганлигини, сўнг, З.Хушнудова сохта ажримни ўзининг
копютеридан чоп этиб, унга берганлигини, сабаби ижро иши унда
бўлганлигини, шундан сўнг, ушбу ажримга асосан қарздор Г.Сисоеванинг
номига очилган пластик картага у томонидан тўланган 454.913.623 сўм пул
маблағларини қайтариб ўтказганлигини, ушбу пул маблағлари тўлиқлигича
ушбу пластик картага келиб тушганлигини ва у ушбу пластик картани
У.Пулатовга берганлигини сабаби У.Пулатов пластик картани олиб,
нақдлаштириб беришини, унинг улушини чиқариб беришини айтганлигини,
шундан сўнг, Улуғбек Пулатов жами 454.913.623 сўм пул маблағларини
нақдлаштириб, уни АҚШ долларига айирбошлаб, шундан 20.000 АҚШ
долларини унга эҳтиёжи учун берганлигини, ушбу пуллар АҚШ доллари
кўринишида нақтлаштирилганлигини, шунингдек, шу кунинг ўзида у ва
У.Пулатов Бюронинг Яккасарой туман бўлимига борганликларини, У.Пулатов
билан З.Хушнудованинг олдига борганлигини ва у З.Хушнудованинг улуши
бўлган 2.000 АҚШ долларини З.Хушнудовага берганлигини, З.Хушнудова
ушбу пулларни сўмда беришни сўраганлигини, У.Пулатов жахл қилиб чиқиб
кетганлигини, сўнг у З.Хушнудовага майли деб, 2.000 АҚШ долларидан 200
АҚШ долларини кўчадан нақтлаштириб олиб келиб берганлигини, у орадан
анча вақт ўтганлиги сабабли аниқ эслай олмаслигини, аммо ҳақиқий ҳолат
шулардан иборатлигини, З.Хушнудова билан юзлаштиришда унинг
йиғлаганлигини кўриб, унинг кўрсатмалрини тасдиқлаб юборганлигини,
бошқача кўрсатмалар бериб юборганлигини, бироқ, ҳозирги берган
кўрсатмалари аниқ кўрсатмалар эканлигини, ҳақиқий бўлган ҳолат шундан
иборатлигини айтиб ўтди.
Гувоҳ У.Пулатов суд мажлисида қуйидагиларни, яъни у Яккасарой
тумани МИБ бўлимида давлат ижрочиси лавозимида ишлаган вақтида,
фуқаролар И.Сисоева ва А.Леоноваларнинг номиларига пластик карта очиб,
МИБ депозит рақамидаги пул маблағларини ўзлаштириб юборганлиги ва
Самарқанд вилояти бошқармасида фуқаро Алиевнинг МИБ депозитидаги пул
маблағларини ўзлаштирганлиги ҳолати бўйича Жиноят ишлари бўйича
Чилонзор судининг ҳукми билан айбдор деб топилганлигини, Яккасарой
тумани МИБда ишлаган вақтида, юқоридаги жиноятларидан ташқари шериги
А.Искандаров билан бирга фуқаро А.Бачурканинг фойдасига жавобгар
томонидан МИБнинг депозит ҳисоб рақамига тўланган 51.000.000 сўм
миқдоридаги пул маблағларини ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали
бегона шахснинг пластик картасига чиқариб, пулларни нақдлаштириш йўли
билан А.Искандаров билан бирга ўзлаштирганликларини, ҳозирда, мазкур
ҳолатга тўлиқ ва батафсил тўхталиб ўтмоқчилигини, 2021 йилда Шайхонтоҳур
тумани МИБдан Яккасарой тумани МИБга ўтганидан сўнг, Яккасарой тумани
МИБда У.Пулатов сингари давлат ижрочиси бўлиб ишлаган Искандаров
Абдувакил билан яқиндан танишиб, у билан дўстлашиб қолганлигини, 2022
йилнинг тахминан февраль ойида МИБ Яккасарой тумани бўлими бошлиғи
депозит ҳисоб рақамида ундирилган пуллар кўпайиб кетганлигини маълум
қилиб, ушбу пул маблағларини депозит ҳисоб рақамидан чиқариш ҳақида
топшириқ берганлигини, шундан сўнг, депозит ҳисоб рақамларидаги пулларни
ундирувчиларга ўтказиш мақсадида, ундирувчилар билан боғланиб чиқишни
бошлаганликларида,
айрим
ундирувчиларни
топишнинг
имкони
бўлмаганлигини, А.Искандаров ундан ундирувчисини топишнинг имкони
бўлган ижро ишларини нима деб ёзишни сўраганида, у А..Искандаровга
ундирувчисини топишни имкони бўлмаган деб ёзишни айтганлигини, шунда,
А.Искандаров пулни ўзимиз олсакчи деганлигини, А.Исканларовга қандай
қилиб ундирувчиси бўлмаган пулни олиш мумкин деганида, А.Искандаров
бошқа бирор-бир шахснинг номига пластик карта очиб ёки бошқа шахснинг
номида бўлган пластик картага депозитдаги пулларни ўтказиб, сўнг банкдан
нақдлаштириб оламиз деганлигини, А.Искандаровнинг мазкур таклифи унга
маъқул келганидан сўнг, А.Искандаров билан бирга ундирувчисининг қаерда
эканлиги номаълум бўлган ишлар бўйича пулларни депозит рақамидан
чиқариб олиш йўлларини қидира бошлаганлигини, ўша вақтда
А.Искандаровнинг иш юритувида 101021284628-сонли ижро иши мавжуд
бўлганлигини, мазкур ижро иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича
Учтепа туманлараро судининг 27.09.2021 йилдаги қарздор Муксимова
Наталья Андреевнадан ундирувчи Бачурко Александр Юревич фойдасига
мерос улушининг 6/1 қисми бўйича 51.057.678 сўм компенсация ундириш
белгиланганлигини, ижро ҳаракатлари давомида А.Искандаров томонидан
ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг номига расмийлаштирилган молмулкларни аниқлаш мақсадида электрон дастур орқали сўровлар
берганлигини ва ижро иши бўйича ундирувчи А.Бачуркани топишни иложи
бўлмаганлигини аниқлаганлигини ва депозитдаги пул маблағларини
ўзлаштириш таклифини айтганлигини, шу вақтда З.Хушнудова ҳам ушбу
сўзлашувни эштиб суҳбатга қўшилганлигини, З.Хушнудова фотошоп
дастурини яхши тушунганлиги ва йиғилишда тушган расмларни фотошоп
қилиб тўғирлаганлигини ҳамда хозирда жудаям пул кераклигини
“Уйимдагилар Хоразимга кетишяпти шунга совға олиб уйдагилар орқали
бериб юборишим керак” деб юқорида қайд этилган масала юзасидан соҳта
Ажрим ясаш орқали ушбу пулларни ўзлаштириш мумкунлигини маълум
қилганлигини, лекин ушбу таклифга асосан пулларни депозитдан
чиқаролмасликларини, яъни ундирувчининг шаҳсини тасдиқловчи ҳеч қандай
ҳужжат йўқлигини маълум қилганлигида, З.Хушнудова бегона шахснинг
номида бўлган пластик карта топишни, ушбу ижро иши бўйича А.Бачурко
номидан нориал идора орқали ишончномани қалбакилаштириб, сўнг пулларни
ишончнома берилган шахснинг номига ўтказиб бериш ҳақидаги режасини у ва
А.Искандаровга маълум қилганлигини, шундан сўнг, таниши, яъни у билан
Шайхонтоҳур тумани МИБда давлат ижрочиси бўлиб ишлаган Ж.Собитовга
қўнғироқ қилиб, унга пластик карта кераклигини, ўзининг пластик картаси
ишламай қолганлигини айтиб, пластик картани тез фурсатда қайтариб
беришини маълум қилдиганлигини, Ж.Собитов унга ўзининг номидаги
пластик картасидан кредит учун пул маблағлари ечиб олинаётгани сабабли,
бир дўстининг пластик картаси унда турганлигини айтиб, ушбу пластик
картани бериб туришга рози бўлганлигини, шундан сўнг, Ж.Собитовдан унинг
таниши бўлган А.Ноибжоновга тегишли бўлган пластик картани олиб,
А.Искандаровга бу ҳақида айтганлигини, пластик карта топганликларидан
сўнг, А.Искандаров билан бирга давлат ижрочиси З.Хушнудовага юқорида
айтиб ўтилганидек фотошоп дастури орқали нотариуснинг ишончномасини
қалбакилаштириб беришини сўраб, бунинг эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги
пул маблағларини беришни ваъда қилганлигини, шунда З.Хушнудова
А.Искандаровнинг иш юритувидаги ижро ҳужжатини ўрганиб чиқиб,
2.000.000 сўм эвазига нотариуснинг ишончномасини қалбакилаштириб
берганлигини, З.Хушнудова нотариуснинг хатига асосан ишончномани
ўзининг хизмат компьютери орқали сохталаштириб фотошоп қилганидан сўнг,
ушбу нотариус хатига асосан А.Искандаров пул маблағларини бўлим депозит
ҳисоб рақамидан олинган пластик картага чиқариш учун билдирги тузиб, ўша
вақтда МИБ Яккасарой тумани бўлими ўринбосари лавозимида ишлаган
М.Садиковга имзолатиб, бўлим депозит ҳисобчиси Ш.Иноятовага
топширганлигини, Ш.Иноятова ушбу ижро иши бўйича ҳеч қандай
маълумотга эга бўлмаган ҳолда фақатгина билдирги ва илова қилинган сохта
нотариус хатининг ишончномасига асосан пулни депозитдан фуқаро
А.Ноибжоновнинг пластик картасига чиқарганлигини, пластик картага пул
маблағлари тушганидан сўнг, ушбу пул маблағларини у А.Искандаров билан
биргаликда АТБ “Микрокредитбанк” Амалиёт бошқармасининг олдидаги
банкомат орқали нақлаштириб, ушбу нақдлаштирилган 51.000.000 сўм пул
маблағларидан 2.000.000 сўмини у ва А.Искандаров биргаликда
З.Хушнудовага унинг улуши сифатида берганлигини қолган 49.000.000
сўмини 24.500.000 сўмдан бўлишиб олганлигини, Бундан ташқари, Фуқаролик
ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яккасарой туманлараро судининг 30.09.2021
йилдаги №2-1005-2106/5725-сонли ижро варақасига асосан қарздор
Г.Сисоевадан ундирувчи А.Злодеев фойдасига 454.913.623 сўм ундириш
тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 08.11.2021 йилда келиб
тушганлигини ва шу кунни ўзида Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари
ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23моддасига асосан ижро иши бўлим иш юритувига келиб тушганлигини, ушбу
тўланган пул маблағлари эгасиз бўлиб турганлиги сабабли А.Искандаров
ушбу ижро ҳужжати бўйича ҳам пул маблағлари ўзлаштириш мумкунлиги
тўғрисида таклиф билан унинг олдига кирганлигини, шундан сўнг у қандай
қилиб ўзлаштириш тўғрисида сўраганида, А.Искандаров қарздорнинг
шаҳсини тасдиқловчи паспорт нусҳаси борлиги ва ушбу ижро ишига
З.Хушнудова соҳта суднинг Ажримини ясаб беролишини маълум қилганидан
сўнг, у ушбу таклифини маъқуллаб А.Искандаров билан биргаликда ушбу
ижро иши бўйича суднинг соҳта Ажримини ясаш юзасидан З.Хушнудованинг
олдига кирганлигини, ушбу Ажрим эвазига ўзлаштирилган пул маблағларидан
2.000 АҚШ долларини ажратиб беришиликларини маълум қилганлигини,
шунда, З.Хушнудова ундан юқорида қайд этилган ижро ҳужжатининг
маълумотини ҳамда қарздор Г.Сисоеванинг шаҳсини тасдиқловчи
паспортининг нусҳасини тақдим этишликларини сураб, соҳта суднинг
Ажримини 1 кун муддатда тайёр қилиб беришини айтганлигини шунингдек у
ва А.Искандаровлар томонидан ушбу барча сўралган маълумотлар тақдим
этилганлигини, А.Искандаров ўзининг танишлари орқали қарздорнинг номига
пластик очтирганлигини, ушбу пластик картасини қўлига олганидан сўнг
З.Хушнудова томонидан тақдим этилган суднинг соҳта Ажримини олиб,
бухгалтерияга пулларни ўтказиш учун барча маълумотларни тақдим
этганлигини, ушбу пул маблағлари тўлиқлигича ушбу пластик картага келиб
тушганлигини ва ушбу пластик картани олиб А.Искандаров билан биргаликда
АТИБ “Ипак йўли банки”га кириб ушбу пластик орқали пул маблағларини
доллар кўринишида ечиб олганликларини, мазкур ҳолат бўйича у ва
А.Искандаров ушбу пулларни нақдлаштирганлигидан сўнг ишхонага қайтиб,
З.Хушнудовага ушбу ваъда қилинганидек 2.000 АҚШ долларини берган
вақтида Хушнудова шуни нақдлаштириб берийла АҚШ доллари
кўринишидаги пуллар керакмас деганлигини, шунда унга “шунча пулни
қаерга бориб нақдлаштираман, ваъда қилинганидек 2.000 АҚШ долларини
берганлигини, ўзинг нима қилсанг қил” деб ҳонадан чиқиб кетганликларини,
мазкур ҳолат бўйича унга ва Искандаров Абдувакилга нисбатан Чилонзор
туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ЖИБ Чилонзор
туман судига юборилганлигини ва суднинг ҳукми билан у ва Искандаров
Абдувакил айбдор деб топилганлигини, биринчи ҳолат Н.Муксимова
томонидан МИБ депозит ҳисоб рақамига ундирилган пулларни талон-тарож
қилиш ҳолатида ишончномани сохталаштириб бериши учун З.Хушнудова
2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини олиши лозим бўлганлигини,
мазкур пулларни у ва А.Искандаров нақт пулда ечиб олган куннинг ўзида соат
кечги 18.00ларда. З.Хушнудовага ушбу пулларни у Бюронинг Яккасарой
туман бўлимининг олдидаги “Корзинка” савдо марказининг олдида
берилганлигини, З.Хушнудова ўша вақтда унга уйидагилари Хоразм
вилоятига кетаётганлигини, ушбу пулларга улар орқали нарсалар бериб
юбормоқчи эканлигини, капрони йиртилганлигини, шу сабабли копрон ҳам
олмоқчи эканлигини айтганлигини, З.Хушнудова пулларни олгунига қадар
унга кўп маротаба қўнғироқлар қилганлигини, иккинчи ҳолатда қарздор
Г.Сисоеванинг Бюронинг Яккасарой туман бўлимининг ҳисоб рақамга
ундирилган пулларини талон-тарож қилганлиги ҳолатида З.Хушнудованинг
иши суднинг сохта ажримини ясаб бериш бўлганлигини ва З.Хушнудовага бу
хизмати учун 2.000 АҚШ доллари беришликлари лозим бўлганлигини,
А.Искандаров мазкур пулларни З.Хушнудовага пуллар нақтлаштирилган
куннинг ўзида, унинг хизмат хонасига олиб қириб берганлигини, у
А.Искандаровнинг ёнида турганлигини, ўшанда З.Хушнудова пулларни сўмда
қилиб беришни сўраганлигини, у З.Хушнудованинг иккита ҳолатда сохта
ишончнома ва суднинг сохта ажримини тайёрлаганлигини кўрганлигини,
сабаби З.Хушнудова унга тайёрлаётган сохта ҳужжатларини ўша вақтда
кўрсатганлигини айтиб ўтди.
Судланувчи Хушнудова Зулфия Рустамбой қизи ўз айбига иқрор
бўлмаган бўлсада унинг мазкур жиноятларни содир қилганликдаги айби,
жумладан гувоҳларнинг кўрсатувларидан ташқари кўрсатувлари суд
мажлисида ўқиб эшиттирилган гувоҳлар Г.Сысоева, Ш.Иноятова, М.Садиков,
Ш.Пулатов, Р.Мухамеджановларнинг дастлабки тергов даврида берган
кўрсатувлари, дастлабки тушунтириш хатлари, У.Пулатовнинг айбига
иқрорлик аризаси, АТБ «Агро банк» Шайхонтоҳур филиалидан фуқаро 1951
йилда туғилган Г.И.Сысоеванинг номига пластик карточкаси очилиши билан
боғлиқ банк сири ҳужжатлари, ТИФ «Миллий банк» Учтепа филиалидан 1972
йилда туғилган А.Ю.Леонованинг номига пластик карточкаси очилиши билан
боғлиқ банк сири ҳужжатлари, №186-сонли ва 187-сонли хатшунослик
экспертизаси хулосалари, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Бюронинг Яккасарой туман
бўлими собиқ ходимлари Э.К.Ходжаев, У.Ш.Пулатов, А.Н.Искандаров ва
Шайхонтоҳур туман бўлими собиқ давлат ижрочиси Д.И.Ўлжаевларнинг
хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текширув давомида тўпланган
ҳужжатлар, Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувида бўлган
101021284665 ва 101021202732-сонли ижро ишлари ва пул маблағларини
бўлим депозитидан чиқариш ҳақидаги билдиргилар, Давлат хизматлари
агентлиги маълумотлари қайд варағида фуқаро Бачурко Алексей Юрьевич
29.10.2019 йилда вафот этганлиги кўрсатилганлиги, гувоҳлар А.Искандаров,
У.Пулатовлар ва айбланувчи З.Хушнудоваларнинг ўртасида ўтказилган
юзлаштириш баённомалари, А.Искандаров ва У.Пулатовлар муқаддам МИБ
Яккасарой тумани бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул маблағларини
ўзлаштирганлиги ҳолати бўйича Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани
судининг 15.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”
банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир
этганликда айбдор деб топилганликлари, А.Искандаров ва У.Пулатовлар
муқаддам МИБ Яккасарой тумани бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул
маблағларини ўзлаштирганлиги ҳолати бўйича Жиноят ишлари бўйича
Чилонзор тумани судининг 25.12.2023 йилдаги ҳукмига кўра А.Искандаров
ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан
ва У.Пулатов ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,б,в,г” бандларида кўрсатилган
жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганликлари, Э.Ходжаевнинг
муқаддам МИБ Яккасарой тумани бўлими депозит ҳисоб рақамидаги пул
маблағларини ўзлаштирганлиги ҳолати бўйича Жиноят ишлари бўйича
Чилонзор тумани судининг 30.01.2024 йилдаги ҳукмига кўра ЖКнинг 167моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган
жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилганлиги, Бюронинг Тошкент
шаҳар бошқармаси томонидан З.Хушнудова томонидан “Суд буйруғини бекор
қилиш ҳақида”ги соҳта ажримларга асосан ижро ишларини тамомлаб
юборилганлиги ҳолатлари юзасидан ўтказилган хизмат текширувининг
11.12.2023 йилдаги ҳамда 13.11.2024 йилдаги хулосалари, жиноят иши бўйича
мутахассис сифатида жалб қилинган Тошкент вилояти Қибрай туман бўлими
бошлиғининг ўринбосари Б.Абдурахмонов томонидан 30.10.2024 йилда
тузилган далолатнома, жиноят иши бўйича мутахассис сифатида жалб
қилинган Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот комуникация
технологияларини жорий этиш шўъбаси мутахассиси О.Касимов томонидан
22.11.2024 йилда тузилган далолатнома, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой
туманлараро судининг 28.10.2024 йилдаги “Суд буйруғини бекор қилиш
ҳақида”ги ажримлар ушбу суд томонидан қабул қилинмаганлиги ҳақидаги К9/24-сонли жавоб хати маълумотномаси, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКБ
томонидан берилган, судга оид техника экспертизасининг 05.11.2024 йилдаги
№4287-сонли хулосаси, суд буйруғини бекор қилиш ҳақидаги соҳта
ажримларга асосан тамомлаб юборилган ижро ишларини кўздан кечириш
баённомаси, Бюро органлари томонидан фойдаланиб келинаётган “МИБПортал” дастурини кўздан кечириш баённомаси, Бюронинг Тошкент шаҳар
бошқармаси томонидан берилган З.Хушнудованинг мазкур ижро ишлари
кўриб чиқилган ва якуний қарор қабул қилинган вақтда ишда бўлганлиги
ҳақидаги жавоб хати маълумотномаси билан ҳамда жиноят ишида тўпланган
ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ
текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд судланувчи З.Хушнудованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берар
экан, унинг ҳаракатлари:
-мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи мансабдор шахснинг бир гуруҳ
шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ғаразгўйлик ва бошқа
мақсадларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва
ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши, била туриб сохта
ҳужжатлар тузиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлишда
ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1қисми билан;
-бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб
мавқеини суиистеъмол қилиб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, мансаб
сохтакорлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки
бошқа манфаатларни кўзлаб, такроран расмий ҳужжатларга била туриб сохта
маълумотлар ва ёзувлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки била
туриб сохта ҳужжатлар тузиш ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказишда
ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209моддаси 2-қисми «а» банди билан;
-бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, мансаб
мавқеини суиистеъмол қилиб, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини такроран
ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари
билан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «а,б,в,г» бандлари ҳамда мансаб
сохтакорлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки
бошқа манфаатларни кўзлаб, такроран расмий ҳужжатларга била туриб сохта
маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била
туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказишда
ифодаланган ҳаракатлари билан ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми «а» банди
билан;
-мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи мансабдор
шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг
ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки
жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб
бўлишида ифодаланган хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан, мансаб сохтакорлиги, яъни
давлат органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни
кўзлаб, такроран расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва
ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта
ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказишда ифодаланган
ҳаракатлари билан ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик
принциплари
асосида
амалга
оширади”,
шунингдек
29-моддада,
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза
қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан
фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши
учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги
4-сонли «Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт
соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги
қарори 13-бандида, “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар кўпинча бошқа
жиноятлар, масалан, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки мансаб
ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, мансаб
сохтакорлиги ва шу сингари жиноятлар билан биргаликда содир этилади. Суд
ҳар бир шундай иш бўйича моддий зарарни қоплаган шахсга нисбатан талонтарож қилганлик учун озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан
боғлиқ бўлмаган жазо тайинлар экан, ишнинг муайян ҳолатларини инобатга
олиб, унинг бошқа жиноятлари учун, агар бу жиноятларни содир этганлик
учун қонунда муқобил жазолар назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум
қилиш ёки озодликни чеклаш жазосини тайинлаш қанчалик мақсадга мувофиқ
эканлигини муҳокама этиши шарт”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи З.Хушнудовага жазо тури ва миқдорини белгилашда,
унинг шахсини, айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини,
оилавий шароитини, етказилган зарар қисман қопланганлигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
аниқланмаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 33-моддаси
талабларига риоя қилган ҳолда ЖК 167-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 2қисми, 209-моддаси 2-қисми санкцияларида назарда тутилган жарима
жазосини, ЖК 59, 61-моддаларига асосан узил-кесил жарима жазосини
тайинлашни, шунингдек судланувчининг содир қилган жинояти унинг эгаллаб
турган лавозими билан бевосита боғлиқ эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд иш юзасидан етказилган зарар миқдорини муҳокама қилиб, жиноят
иши бўйича аниқланган 473.110.168 сўм ва 51.057.678 сўм миқдоридаги
зарарлар муқаддам жиноят ишлари бўйича судланган шахслар У.Пулатов,
А.Искандаров ва Э.Ходжаевлар томонидан тўлиқ қопланганлигини инобатга
олишни;
-ашёвий далиллар – №101020025511, №101022045133, №101021287534,
№101022048652,
№101021288269,
№101019064374,
№101022046160,
№101021287373,
№101021203416,
№101022040652,
№101022045223,
№101022044598,
№101021286100,
№101019069536,
№101020032131,
№101020032131 дубликат, №101022048049, №101021273837, №101020026476,
№101022044599,
№101020032127,
№101021284293,
№101021281284,
№101022040054, №101022009363, №101022009363 дубликат, №101022009364,
№101021280338,
№101021284668,
№101021220783,
№101021288952,
101021203217, 101021221753, 101021269327, 101021286678, 101021203217,
101021221113,
101022011038,
101022002258-сонли
ижро
ишлари
ҳужжатларини жиноят ишида сақлаш учун қолдиришни;
-шунингдек манфаатдор тарафларга жиноят оқибатида етказилган моддий
ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473моддаларига амал қилиб, суд,
ҲУКМ
ҚИЛДИ
Хушнудова Зулфия Рустамбой қизи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси
2-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, 90.000.000 (тўқсон миллион)
сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 2 (икки) йил
муддатга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, 90.000.000 (тўқсон миллион)
сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари, 90.000.000 (тўқсон миллион)
сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан 2 (икки) йил муддатга Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш
миқдорининг 310 баравари, 93.000.000 (тўқсон уч миллион) сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан ҳар турдаги
жарима ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари алоҳида ижро этилсин.
Судланувчи З.Хушнудованинг эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучига
кирганидан сўнг бекор қилинсин.
-ашёвий далиллар – №101020025511, №101022045133, №101021287534,
№101022048652,
№101021288269,
№101019064374,
№101022046160,
№101021287373,
№101021203416,
№101022040652,
№101022045223,
№101022044598,
№101021286100,
№101019069536,
№101020032131,
№101020032131 дубликат, №101022048049, №101021273837, №101020026476,
№101022044599,
№101020032127,
№101021284293,
№101021281284,
№101022040054, №101022009363, №101022009363 дубликат, №101022009364,
№101021280338,
№101021284668,
№101021220783,
№101021288952,
101021203217, 101021221753, 101021269327, 101021286678, 101021203217,
101021221113, 101022011038, 101022002258-сонли ижро ишлари ҳужжатлари
жиноят ишида сақлаш учун қолдирилсин.
Манфаатдор тарафларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича
судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкума ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат
ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Аслига тўғри___________
Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович