Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2368 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нуркен Батир фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый 48-сон манзил колонияси
Source ID 941456 Claim ID 2924395 PDF Hash d12fe66274000435... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ушбу кодекснинг 75-моддаси ушбу кодекс 75 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 4-1107-2201/------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида, судья ёрдамчиси ----------- котиблигида, Тошкент вилояти Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “--------------” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар --------------дан 84 647 677 сўм асосий қарз, 42 323 893 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар вакили ------- (раҳбар), ФК вакили ---------- (2022 йил 26 апрелдаги 01-07/161-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “--------------” фермер хўжалиги (бажарувчи) билан жавобгар “-------------” ДУК (хуқуқий вориси --------------) (юуюртмачи) ўртасида хизмат кўрсатиш шартномалари тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган ер майдонларида хизмат кўрсатиш бўйича жами 84 647 677 сўмлик хизматлар кўрсатган. Буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилмаган, натижада 84 647 677 сўм қарздорлик юзага келган. Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома юборган. Лекин, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган. Шундан сўнг, даъвогар манфаатида Тошкент вилояти Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 84 647 677 сўм асосий қарз, 42 323 893 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд даъвогар вакилининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилган талабларга мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 01 апрелда 2-сонли ва 2021 йил 27 июлда 2-сонли ер майдонларида механизация ишларини кўрсатиш бўйича шартномалар тузилган. Ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга тегишли бўлган ер майдонларида механизация ишларини бажариш бўйича 84 647 677 сўмлик хизматлар кўрсатган. Буюртмачи томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланмаган ва натижада 84 647 677 сўм қарздорлик ҳосил бўлган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар, хусусан 2020 йил 20 июлдаги бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва 2021 йил 29 июлдаги ўзаро солиштириш-таққослаш далолатномаси ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга биноан, даъвогарнинг жавобгардан 84 647 677 сўм асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 42 323 893 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Аниқланишича бажарувчи даъвогар томонидан 43 600 000 сўмлик ишлар 2020 йил 20 июлда, 41 175 001 сўмлик ишлар 2021 йил 29 июлда бажарилиб, буюртмачига топширилган бўлса-да, жами 84 647 677 сўмлик бажарилган ишлар учун бўйича бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. 4 Суд юқоридагиларни ҳамда жавобгар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ва тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини инобатга олиб, талаб қилинган 42 323 893 сўм пеня миқдорини 14 390 105 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, ФКнинг 234,236,263,326,333,703,705-моддаларини, ИПКнинг 66,72,75,118,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар -------------- ҳисобидан: - “--------------” фермер хўжалиги ҳисобига 84 647 677 сўм асосий қарз, 14 390 105 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 539 434 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, тегишли ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ----------