Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2201/1359 Дата решения 20.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чиракчинский межрайонный экономический суд Судья Қодиров Алибек Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Byudjetdan tashqari pensiya jamg`armasi Qashqadaryo viloyat boshqarmasi Ответчик / Подсудимый Chiroqchi paxta tozalash акционерлик жамияти
Source ID 935807 Claim ID 2933157 PDF Hash cd94d0cefc39df17... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 1001-моддаси аролик кодекси 1001 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIROQCHI TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 181200, Chiroqchi tumani, Dam-2 massivi 1 Tel: (+99875) 230-10-37 (+99875) 230-10-35 CHIRAKCHI INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 181200, Chirakchi, Dam-2 massive, 1 e-mail: i.chiroqchi@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2022 йил 20 октябрь 4-1807-2201/1359-сонли иш Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Эргашов, Т.Ҳаққулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Бобоев (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар - Молия вазирлиги ҳузуридаги “Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси” Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар – “Чироқчи Пахта тозалаш” АЖдан фуқароларга тўланган 15.697.583,7 сўм миқдордаги пенсия пули, қарздорлик ўз вақтида қоплаб берилмаганлиги учун 119.145 сўм пеня жами 15.816.728,7 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Чироқчи туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А н и қ л а д и: Молия вазирлиги ҳузуридаги “Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси” Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Чироқчи Пахта тозалаш” АЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан фуқароларга тўланган 15.697.583,7 сўм миқдордаги пенсия пули, қарздорлик ўз вақтида қоплаб берилмаганлиги учун 119.145 сўм пеня жами 15.816.728,7 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, қарздорлик жавобгар томонидан тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, “Чироқчи Кластер” МЧЖдан қарздорликни олиши билан қарздорликни тўлаб беришини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, 1978 йил 5 апрелда фуқаро Рахмонов Номоз иш куни даврида ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли чап қўл панжасини шикастланиши оқибатида жароҳат олган. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро Рахмонов Номоз 3-гуруҳ ногирони деб тан олинган ва унга 1978 йил 25 сентябрда ногиронлик пенсияси тайинланган. Жавобгарнинг айби ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилганлиги тўғрисида далолатнома (форма N-1) билан исботланган. Даъвогар томонидан фуқаро Рахмонов Номозга 2022 йил 1 майдан 2022 йил 1 октябрь ойлари мобайнида 3.517.920 сўм ногиронлик пенсияси тўлаб берилган. 2005 йил 5 февралда фуқаро Бегматов Фармон иш куни даврида ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳат олган. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро Рахмонов Номоз 2-гуруҳ ногирони деб тан олинган ва унга 2005 йил 3 майда ногиронлик пенсияси тайинланган. Жавобгарнинг айби ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилганлиги тўғрисида далолатнома (форма N-1) билан исботланган. Даъвогар томонидан фуқаро Бегматов Фармонга 2022 йил 1 майдан 2022 йил 1 октябрь ойлари мобайнида 5.758.539,1 сўм ногиронлик пенсияси тўлаб берилган. 2013 йил 26 февралда фуқаро Хошимов Ғанишер иш куни даврида ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳат олган. Шу бахтсиз ҳодиса натижасида фуқаро Хошимов Ғанишер 2 гуруҳ ногирони деб тан олинган ва унга 2013 йил 26 февралдан ногиронлик пенсияси тайинланган. Жавобгарнинг айби ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказилганлиги тўғрисида далолатнома (форма N-1) билан исботланган. Даъвогар томонидан фуқаро Бегматов Фармонга 2022 йил 1 майдан 2022 йил 1 октябрь ойлари мобайнида 6.421.124,6 сўм ногиронлик пенсияси тўлаб берилган. Даъвогарнинг жавобгарга фуқароларга тўлаб берилган пенсия маблағларини регресс тартибда белгиланган ҳисоб рақамларга тўлаш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан ташкилот ходимларига тўланган пенсия пулларини регресс тартибда ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган. Даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар шартнома шартлари ва конунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1001-моддасига кўра бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги №357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади”, 6-бандида “Пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар” деб белгиланган. Шу боис, суд даъво талабидаги 15.697.583 сўм миқдордаги пенсия пули ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида асосий қарз тўловининг ҳар бир кечиктирилган куни учун жами 119.145 сўм миқдорида пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014-йил 23-декабрдаги 357-сонли қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган. Суд даъвогарнинг 119.145 сўм миқдорида пеня ундириш талабини ҳам тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15.697.583,7 сўм миқдордаги пенсия пули, 119.145 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 316.334,57 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Чироқчи пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан: даъвогар Молия вазирлиги ҳузуридаги “Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси” Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 15.697.583,7 сўм миқдордаги пенсия пули, 119.145 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 316.334,57 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Қодиров