Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1096 Дата решения 19.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "Хамкорбанк" Ответчик / Подсудимый "AZIA DAVR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936640 Claim ID 2932799 PDF Hash e8e00effebfb6761... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 279-моддасининг 1-қисми аролик кодекси 279 1 code_article
аролик кодексининг 280-моддаси аролик кодекси 280 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani, A.Temur ko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 октябрь 4-1807-2201/1096-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Омонова (2022 йил 04 апрельдаги №14-01-1008/66-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Давронбоев иштирокида, даъвогар АТБ «Ҳамкорбанк» нинг жавобгар «Азия давр» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, Тошкент туманлараро иқтисодий суди кўмагида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига даъвогар АТБ «Ҳамкорбанк»нинг жавобгар «Азия давр» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан тўлаш муддати ўтган 122 236 392 сўм кредит асосий қарздорлик, муддати ўтган 5 239 902 сўм кредит фоизини ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Даъвогар томонидан суд мажлисида даъво талаби миқдорини кўпайтириш тўғрисида ариза тақдим қилиниб, унда қарздорнинг суд куни ҳолатига фоиз кредит қарздорлиги 7 455 227 сўмни ташкил этганлиги сабабли, даъво талаби миқдорни кўпайтириш ариза тақдим қилган, суд томонидан даъвогарнинг мазкур аризаси иш юритувга апбул қилинган. Кредит шартномасининг шартларига мувофиқ қарз олувчи кредит маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар билан биргаликда кредит суммасини тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Банкнинг кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш тўғрисидаги талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд мажлисида банк вакили даъво талабларини қувватлаб, ЎзР Адлия вазирлигида 14.07.2015 йилда 2696-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарорига илова “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низом талабларига асосан жавобгар кредит олгнадан буён 12 мартдан ортиқ кредит қарзларини муддатини ўтказиб тўлаганлигини, шу сабабли жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарзлари бўлганлиги сабабли, Марказий банкнинг талаби билан жавобгарнинг кредит қарзи миқдорида банкнинг ўз даромадлари ҳисобидан заҳира шакллантиргандан кейин жавобгарнинг барча асосий кредит қарзлари 95413-ҳисобрақамга, фоиз қарзлари эса 91501-ҳисобвараққа ўтказилиб, ушбу ҳисобрақамларда акс эттирила бошлангандан кейин судга 122 236 392 сўм кредит асосий қарздорлик, муддати ўтган 5 239 902 сўм кредит фоиз қарзи вужудга келганлиги сабабли, судга даъво аризаси берилганлигини, судга даъво аризаси берилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини, ҳозирги кунда жавобгарнинг кредит фоиз қарздорлиги 7 455 227сўмни, муддати ўтган асосий кредит қарзи 122 236 392 сўмни, жами кредит қарзи 129 691 619 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, жавобгардан 129 691 619 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратишни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида мавжуд қарздорликларни тан олиб, даъвога эътирози йўқлмигини маълум қилди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, АТБ «Ҳамкорбанк» ва жавобгар «Азия давр» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 12 август куни 81-сонли кредит шартномаси имзоланган ва тарафлар ўртасидаги кредит шартномасига асосан банк жавобгарга асосий восита (юклагич) сотиб олиш учун 300 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасига илова қилинган график асосида кредит тўловларини тўлаш мажбуриятини олган. Кредит маблағининг таъминоти сифатида 2020 йил 27 август кунидаги гаров шартномасига асосан “Азия давр” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, ZL50GN FRONTAL YUKLAGICH, 2020 йил ишлаб чиқарилган двигатель номери 1219L009203, кузов шасси № XUG0050GCLCB01283, давлат рақам белгиси 70 FA 727 бўлган транспорт воситаси гаровга олинган. Тўлов графиги кредит шартномасига илова қилинган ва тўлов графигига асосан кредит ва фоизларни қайтариш муддати 2023 йил 13 август кунига қадар белгиланган. Банк томонидан берилган 2022 йил 19 октябр кунидаги №556/11-051008-сонли маълумотномага кўра, 18.10.2022 йил ҳолатига жавобгарнинг банк олдида тўлаш муддати ўтган 122 236 392 сўм кредит асосий қарздорлик, муддати ўтган 7 455 227 сўм кредит фоизи, жами 129 691 619 сўм кредит қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган ҳамда даъво суммасини кўпайтириш юзасидан судга ариза тақдим этган. Суд томонидан мазкур ариза иш юритувга қабул қилинган. ЎзР Адлия вазирлигида 2004 йил 13 августда 773-17-сон билан рўйхатдан ўтказилган ЎзР Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига кўра, 95413-ҳ/р.да амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда банк балансидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби, 91501-ҳ/р.да муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек “фоиз ўстирмаслик” мақомига ўтказилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда ушбу ҳисобварақда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Банк томонидан берилган маълумотга кўра, жавобгарга тегишли бўлган 95413-ҳ/р.да 122 236 391,65 сўм, 91501-ҳ/р.да 7 349 735,51 сўм муддати ўтган фоиз кредит мавжудлигини кўриш мумкин. Банк томонидан берилган маълумотда эса жавобгарнинг суд куни ҳолатига фоиз кредит қарзи 7 455 227 сўм деб маълумот жадвалда кўрстатилган бўлсада, суд 91501000700968093001-ҳисобварақда 7 349 735,651 сўм фоиз кредит қарзи ҳисобланганлигини инобатга олиб, жавобгардан 7 349 735,51 сўм фоиз кредит қарзини ва 122 236 391,65 сўм фоиз кредит қарзини қаноатлантиришни, фоиз кредит қарзининг 105 491,49 сўм қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасининг 2қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасининг 2қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси 1қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ЎзР Олий суди Пленуми ва ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма Қарори 3-бандининг 2-хатбошисига кўра, кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа ўтказиш) бўйича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Фуқаролик кодекси 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ЎзР “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова 2-бандининг б-кичик бандига кўра, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БХМ нинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда тарафларнинг иш бўйича берган кўрсатмаларини тинглаб, даъвогар АТБ «Ҳамкорбанк» киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, «Азия давр» МЧЖ ва “Ҳамкорбанк” АТБ ўртасида 125.08.2020 йилда тузилган 81-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, жавобгар «Азия давр» масъулияти чекланган жамиятидан банк фойдасига 122 236 392 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзини, 7 349 735,51 сўм муддати ўтган фоиз кредит қарзи ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, даъво талабидаги фоиз кредит қарзининг 105 491,49 сўм қисмини қаноатлантириш рад этишни, ундирувни гаровга қўйилган “Азия давр” масъулияти чекланган жамиятига 14.08.2020 йилдаги UZ-AA №015285сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, ZL50GN FRONTAL YUKLAGICH, 2020 йил ишлаб чиқарилган двигатель номери 1219L009203, кузов шасси № XUG0050GCLCB01283, давлат рақам белгиси 70 FA 727 бўлган транспорт воситасига қаратишни, жавобгардан Республика бюджетига 5 591 722,55 сўм давлат божи, Олий суд депозитига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражати ундиришни, даъвогардан даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда республика бюджетига 2 109,83 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд, қарор қилади: Даъвогар АТБ «Ҳамкорбанк» киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. «Азия давр» МЧЖ ва “Ҳамкорбанк” АТБ ўртасида 125.08.2020 йилда тузилган 81-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Даъвогар АТБ «Ҳамкорбанк» фойдасига жавобгар «Азия давр» масъулияти чекланган жамиятининг 122 236 392 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 7 349 735,51 сўм муддати ўтган фоиз кредит қарзи ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Даъво талабидаги фоиз кредит қарзининг 105 491,49 сўм қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ундирув гаровга қўйилган “Азия давр” масъулияти чекланган жамиятига 14.08.2020 йилдаги UZ-AA №015285-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, ZL50GN FRONTAL YUKLAGICH, 2020 йил ишлаб чиқарилган двигатель номери 1219L009203, кузов шасси № XUG0050GCLCB01283, давлат рақам белгиси 70 FA 727 бўлган транспорт воситасига қаратилсин. Жавобгар «Азия давр» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 5 59 1722,55 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 75 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражати ундирилсин. Даъвогар АТБ «Ҳамкорбанк» ҳисобидан республика бюджетига 2 109,83 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Қашқадарё вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Турсунов