← Назад
Решение #758353 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Избоскан туман
4-1704-2201/1281-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида аризачи- Андижон
вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- “Leder texno stroy” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича иқтисодий
ишни аризачи вакили Д.Каримовнинг иштирокида Избоскан туманлараро
иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “Leder
texno stroy” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Жавобгар” деб аталади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан
иккита бир ҳил аризалар тақдим этилганлигини билдириб, даъвони қонуний
ҳал этиб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз
эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи 2022 йил 23 сентябрь кунги
23-63362-сонли аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар кўрсатилган манзилда
мавжуд эмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси
учинчи қисмининг 4-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 октябрдаги 4-1704-2201/1264-сонли аризаси билан
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси “Leder texno stroy” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги сабабли
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, ишни
кўриш 2022 йил 19 октябрь куни соат 11-15га тайинланган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдириш белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига
асосан озод этилганлигини инобатга олишликни, олдиндан тўланган почта
харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим тиопади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Leder texno stroy”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати Андижон вилоят Давлат
солиқ бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши
мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев