Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/390 Дата решения 10.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379051 Claim ID 2769218 PDF Hash 944adb28230dc705... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
исми «а» бандидан ЖКнинг 105-моддаси исми «а» бандидан ЖК 105 law
збекистон Республикаси ЖК 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
Жиноят Кодексининг 10-моддаси Жиноят Кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси ЖК 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
збекистон Республикаси ЖК 105-моддаси збекистон Республикаси ЖК 105 law
исмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖКн… исмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖК 70 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 10 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Сапарбаев ва унинг ҳимоячиси “Qonun ustivori” адвокатлик бюроси адвокати И.Жураев иштирокида, Сапарбаев Умид Умаровичга оид 1-1006-2502/1390-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Сапарбаев Умид Умарович (SAPARBAEV UMID UMAROVICH), 1995 йил 18 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, миллати қарақалпоқ, Ўзбекистон фуқароси, уйланмаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Белтепа 7 МФЙ, Белтепа кўчаси, 7-уй, 8-хонадонда яшайди, иш бўйича 130.01.2025 йилда “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи У.Сапарбаев 2024 йил 21 декабрь куни бошқарувида бўлган “Nexia 3” русумли автомашинасида Тошкент шаҳар, Сергили тумани 3-иетро бекатини олдидан ўтиб кетаётган вақтида жабрланувчи Шўймарданов Шерзод Эркин ўғли ўзига тегишли бўлган “BVD” русумли автомашинаси билан унинг автомашинасига орқа томонидан келиб урилиб, йўл транспорт ходисаси содир қилганлиги сабабли у билан “euro protokol” тзишга келишиб, Чилонзор тумани 2-мавзеда жойлашган Наркалогия шифохонасини олдига боришганида Ш.Шоймардонов билан келишмовчилик келиб чиққанлиги сабабли, унинг юз қисмига уриб тан жарохати етказиши натижасида Ш.Шоймарданов олган тан жарохатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 26.12.2024 йилдаги № 9258-сонли хулосасида Ш.Шоймардановда "чап оёқ кичик болдир суяги пастки учлигидан ёпиқ силжимасдан синиши, бурун суякларини ёпиқ синиб қониқарли туриши, бурун ўнг қаноти пастки қисми шилинмаси, юқори лаб ўнг томон шиллиқ қаватида қон қуюлиши” каби жароҳатлар аникланиб, ушбу жарохатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни узок, 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган ўртача оғир турдаги тан жарохат эканлиги кўрсатилган. Судда сўралган судланувчи У.Сапарбаев эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2024 йил 24 декабрь куни соат тахминан 19:30ларда турмуш ўртоғи ҳамда 2 ёшли фарзанди билан биргаликда ўзига тегишли давлат рақами 01 Х917РС бўлган “NEXIA 3” русумли автомашинасида уйга қайтаётган вақтида, Ш.Э.Шоймарданов бошқарувида бўлган “BYD” русумли автомашинасида уни бошқарувидаги автомашинанинг орқасидан келиб уриб унинг автомашинасига шикаст етказиб, у Ш.Э.Шоймарданов билан “euro protocol” тузишга келишиб наркологик экспертизадан ўтиш мақсадида Чилонзор тумани 2-мавзе Арнасой кўчасида жойлашган Наркология шифохонасининг олдига келишганида Ш.Э.Шоймарданов билан гап талашиб қолдиб уни юзига бир шапалоқ урганида у ҳам уни юзига бир мушт урганини, шундан сўнг у билан жанжаллашиб қолишгани, атрофда турган инсонлар келишиб уни ажратишгани, Ш.Шоймардановдан узирини сўраб, у билан ярашиб олишганлиги, уни безорилик қилиш истаги бўлмаганини, Ш.Шоймардановга шахсий адоват замирида уриб тан жароҳати етказгани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи Ш.Шоймарданов суд мажлисида, у, 2024 йил 21 декабрь куни соат тахминан 19:40да ўзига тегишли бўлган қора рангли, давлат рақам белгиси 10 К743HВ бўлган “BYD E2” русумли автомашинасида Тошкент шаҳар Сергели тумани 3-иетро бекатини олдидан ўтиб кетаётган вақтида, У.Сапарбаевнинг бошқарувидаги давлат рақами 01 Х917РС бўлган “NEXIA 3” русумли автомашинасининг орқасига бориб урилганини, у У.Сапарбаев билан “euro protocol” тузишга келишиб наркологик экспертизадан ўтиш мақсадида Чилонзор тумани 2-мавзе Арнасой кўчасида жойлашган Наркология шифохонасининг олдига келишганида, у ўзининг автомашинасида ўтирган вақтимда У.Сапарбаев уни олдига келиб, гап талашиб қолишгани, шунда У.Сапарбаев уни юзига бир шапалоқ ургани, шундан сўнг у ҳам унинг юзига бир шапалоқ урганини, атрофдаги одамлар келиб уларни ажратишганини, шундан сўнг автомашинасига ўтириш мақсадида кетаётиб, оёғи музда сирпаниб йиқилиб тушганида У.Сапарбаев келиб уни юз қисмимга бир неча маротаба урганини, одамлар ажратиб қўшишганидан сўнг ўрнидан туриб, 103 ҳамда 102 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиб бўлган воқеа ҳақида хабар берганини, ҳозирда судланувчи У.Сапарбаевга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, улар ярашиб олишганини айтиб, кўрсатув берди. Суд, судланувчи У.Сапарбаевнинг айби ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг кўрсатувидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото иловалар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси, юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Сапарбаевнинг ҳаракатлари безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўпослаш, баданга ўртача оғирликда шикаст етказишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 14.06.2002 йилдаги «Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 9-сонли Қарорининг: - 1-бандида Қонун мазмунига кўра айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши лозимлиги, бунда мазкур хаттиҳаракатлар билан жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шартлиги, сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб баҳоланиши лозимлиги; - 13-бандида судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклиги, жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги, башарти шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги, башарти, шахс ўз хаттиҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Иш ҳужжатларини ўрганиш ва судда тўпланган далилларни муҳокама қилиш давомида, судланувчи У.Сапарбаев 2024 йил 21 декабрь куни жабрланувчи Ш.Шўймарданов билан йўл транспорт ходисаси содир қилишиб. Чилонзор тумани 2-мавзеда жойлашган Наркалогия шифохонасини олдига боришганида Ш.Шоймардонов билан келишмовчилик келиб чиққанлиги сабабли, унинг юз қисмига уриб тан жарохати етказганлиги аниқланди. Бундай ҳолатда суд судланувчиларнинг жиноий қасди жамоат тартибига эмас, балки ўзаро шахсиятга қарши қаратилганлиги, тўпланган далилларга кўра, судланувчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлиги ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини яққол англаганлигини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганлиги сабабли, суд У.Сапарбаевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми «а» бандидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасида Жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкинлиги белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки, Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, У.Сапарбаевнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг даъво эътирози йўқлигини, у билан ярашиб олганлигини инобатга олиб, мазкур холатда қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблаб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасига асосан жазодан озод қилишни лозим деб топади. жабрланувчи Ш.Шоймардановнинг судланувчи У.Сапарбаевга даъво эътирози йўқлигини инобатга олишни; иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454,457,465,471,473,478- моддаларига асосан ҲУКМ ҚИЛАДИ Сапарбаев Умид Умарович (SAPARBAEV UMID UMAROVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг У.Сапарбаевга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Ш.Шоймардановнинг судланувчи У.Сапарбаевга нисбатан даъво эътирози йўқлиги инобатга олинсин. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович