← Назад
Решение #758406 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 138 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 октябрь 4-1704-2201/1261-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачиАндижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- Пахтаобод
парранда масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили
Д.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Избоскан туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Пахтаобод парранда масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган. Пахтаобод парранда масъулияти чекланган
жамияти томонидан Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг
2022 йил 10 сентябрдаги 20/1-58995-сонли сўровномасида кўрсатилган
ҳужжатларни тақдим этмаганлиги сабабли, Андижон вилояти давлат солиқ
бошқармаси судга ариза киритиб, Пахтаобод парранда масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан
суд кунига қадарли мавжуд камчиликлар тўлиқ барараф этилганлигини,
сўровномада кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаганлигини билдириб,
аризани қонуний ҳал этишликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишликни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома
асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб
туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Мазкур Кодекснинг 138-моддасига кўра, Камерал солиқ текшируви солиқ
тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий
ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида
мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида
солиқ органи томонидан ўтказилади. Солиқ органлари камерал солиқ
текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни
ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ
ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни
солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ
тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир.
Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар
ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади. Агар текширувдан олдинги
таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ
органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар
аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ
ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган
кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки
аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай
мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида
камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади. Текширувдан олдинги
таҳлил аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар
асосномаси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ёхуд камерал солиқ
текшируви тайинлаган санадан эътиборан якунланган ҳисобланишлиги
белгиланган.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ
текшируви бўйича 2022 йил 10 сентябрдаги 20/1-58995-сонли хужжатларни
тақдим этиш тўғрисидаги сўровномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 16 сентябрь
кунги хабарномасида жавобгарга ҳужжатларни тақдим этиш сўралган.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 16 сентябрь
кунги қарори билан жавобгар Пахтаобод парранда масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
2022 йил 16 сентябрь куни Андижон вилояти давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар Пахтаобод парранда масъулияти чекланган
жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан ҳужжатлар тақдим
этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча
чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳужжатлар тақдим
этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида
иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Жавобгар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги сабабли Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси
томонидан 2022 йил 21 сентябрь кунги аризаси билан мурожаат этган.
Бироқ, жавобгар суд кунига қадарли солиқ бошқармасига белгиланган
ҳужжатларни тўлиқ тақдим этган. Ҳужжатларни тақдим этилганлиги солиқ
инспекцияси томонидан суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда ёзма
маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни рад
этишликни лозим топади.
тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини
жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қ и л а д и:
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига Пахтаобод
парранда масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан олдиндан тўланган
24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев