← Назад
Решение #758412 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 259 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 октябрь 4-1704-2201/1262-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачиАндижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- Мўжиза макро
маркет масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили
Д.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Избоскан туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Мўжиза макро маркет масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган. Мўжиза макро маркет масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2022 йил июль ойи учун қўшилган қиймат солиғи
бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил 16 сентябрга қадарли топширилмаганлиги
сабабли, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси судга ариза киритиб,
Мўжиза макро маркет масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан
суд кунига қадарли мавжуд камчиликлар тўлиқ барараф этилганлигини,
2022 йил июль ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботлари тўлиқ
топширилганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишликни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишликни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ
солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга
тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига
илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим
этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим
этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ
ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, даромад солиғи бўйича ойлик
солиқ давридир.
Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу
бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан
кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Мўжиза макро
маркет масъулияти чекланган жамияти 2022 йил июль ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ давлат солиқ хизмати органига ҳисобот тақдим
этмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга
қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ
органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 23 август
кунги хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 8 сентябрь
кунги қарори билан жавобгар Мўжиза макро маркет масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган.
2022 йил 8 сентябрь куни Андижон вилояти давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар Мўжиза макро маркет масъулияти чекланган
жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот
тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида
иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига юборилган.
Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига
топширилмаганлиги сабабли Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси
томонидан 2022 йил 16 сентябрь кунги аризаси билан мурожаат этган.
Бироқ, жавобгар суд кунига қадарли солиқ бошқармасига белгиланган
ҳисоботларни тўлиқ тақдим этган. Ҳисоботларни тақдим этилганлиги солиқ
инспекцияси томонидан суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда ёзма
маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни рад
этишликни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини
тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини
жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қ и л а д и:
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига Мўжиза макро
маркет масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан олдиндан тўланган 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев