Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1263 Дата решения 19.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Diyor grant mobail масъулияти чекланган жамияти
Source ID 921943 Claim ID 2936801 PDF Hash 010744bc1c6cc39e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 октябрь 4-1703-2201/1263-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачиАндижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 20/1-62876-сонли сўровномасида сўровномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаганлиги сабабли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза киритиб, CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, аризада қайд этилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Аниқланишича, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади)нинг хабарномасида, қарздорга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси учинчи қисми 2бандига асосан Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 20/1-62876-сонли сўровномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаганлиги сабабли қарздорнинг банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини 10 кунга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор қабул қилинганлиги тўғрисида қарздорга алоқа хати орқали шахсий кабинетига хабарнома юборилган, мазкур хабарномада қарздор томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирган, аммо қарздор солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида давлат солиқ инспекциясига хисобот тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 28 сентябрь кунги хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини тақдим этиш сўралган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 28 сентябрь кунги қарори билан жавобгар CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2022 йил 28 сентябрь куни Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан ҳужжатларни тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳужжатлар тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган 2022 йил 7 октябрь кунги аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 20/1-62876-сонли сўровномасида сўровномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этгунга қадар тўхатиб қўйилсин. CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига CHEK YOR BARAKA TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев