Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1264 Дата решения 19.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Leader texno-stroy масъулияти чекланган жамияти
Source ID 921935 Claim ID 2936802 PDF Hash b200ebadba365ddd... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПК 222-моддаси ИПК 222 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 октябрь 4-1704-2201/1264-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, аризачиАндижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамияти Пахтаобод туман Давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида, юридик манзили низомга кўра Пахтаобод туман, Кўктўнлик МФЙ, Хушзамин кўчаси 7-уйда рўйхатдан ўтган. “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий ҳисоб маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг идентификация рақами, номи (тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери (почта манзили) ҳақида давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум қилишлари лозим бўлган. Бироқ, “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятининг белгиланган юридик манзили, яъни Пахтаобод туман, Кўктўнлик МФЙ, Хушзамин кўчаси 7-уй бўйича 2022 йил 9 августда текширилганда жамият жойлашмаганлиги сабабли Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, аризада қайд этилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш, жумладан уларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш фақатгина суд томонидан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчи сифатида, юридик манзили низомга кўра Пахтаобод туман, Кўктўнлик МФЙ, Хушзамин кўчаси 7-уйда рўйхатдан ўтган. “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий ҳисоб маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг идентификация рақами, номи (тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери (почта манзили) ҳақида давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум қилишлари лозим бўлган. Бироқ “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятининг белгиланган юридик манзили, яъни Пахтаобод туман, Кўктўнлик МФЙ, Хушзамин кўчаси 7-уй бўйича 2022 йил 9 августда текширилганда ушбу манзилда жойлашмаганлиги юзасидан махалла фуқаролар йиғини томонидан маълумотнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 31 августь кунги қарори билан жавобгар “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 31 августь кунги хабарномасида жавобгарга юборилган. “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятининг юридик манзили бўйича Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходими томонидан Кўктўнлик махалла фуқаролар йиғини томонидан 2022 йил 9 августда “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамияти жойлашмаганлиги хақидаги маълумотномаси билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми юқорида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхатиб қўйилсин. “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига “Leader texno stroy” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев