← Назад
Решение #75857 Уголовные
Тафтиш инстанцияси ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| банди билан | 82 | — | law | |
| ЖКнинг | 104 | — | law | |
| банди билан | 60 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| ЖКнинг | 127 | — | law | |
| банди билан | 57 | — | law | |
| февралдаги ажрими билан ЖК | 74 | — | law | |
| январдаги ажрими билан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 267 | — | law | |
| ЖКнинг | 34 | — | law | |
| ЖКнинг | 219 | — | law | |
| июлдаги ажрими билан ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5212 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 267 | — | law | |
| урбоновга у айбланган ЖК | 267 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 495 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 267 | — | law | |
| банди билан тайинланган жазо | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Жиноят иши рақами
№ 1-1501-2405/935
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья – А.Акрамов
Маърузачи судья – Р.Зарипов
Апелляция инстанциясида маърузачи
бўлган судья – Т.Вахобов
АЖРИМИ
2025 йил апрель ойининг 10 куни, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ўз биносидаги очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи: Б.Мамажонов,
ҳайъат судьялари: О.Мирсадиков ва Р.Зариповдан иборат таркибда,
И.Тўхтахуновнинг котиблигида, тарафлардан Фарғона вилоят прокуратураси
бўлим прокурори Н.Асқаров, судланган Қ.Исақов, У.Алихонов ва
У.Алихоновнинг ҳимоячиси – адвокат Б.Тиллабоевнинг иштирокида,
Қ.Исақов, У.Алихонов ва У.Алихоновга оид жиноят ишини уларнинг
ҳимоячилари билан биргаликдаги тафтиш тартибидаги шикоятлари асосида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 18 июлдаги
ҳукмига кўра,
1. 1993 йил 11 августда Асака туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, уч нафар фарзанди бор,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2008 йил 8 сентябрдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан
юритилган жиноят иши 2008 йил 28 августдаги амнистия актига асосан
тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2009 йил 15 декабрдаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан
82-моддасига асосан 168.225 сўм жарима жазоси тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2012 йил 17 январдаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е,к” бандлари билан 5 йил
озодликдан маҳрум қилиниб, 72-моддаси қўлланиб, 3 йил синов муддати
белгиланган;
4) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2012 йил 5 июндаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
60-моддасига асосан 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиниб, ЖКнинг
72-моддаси қўлланиб, 3 йил синов муддати белгиланган;
5) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2016 йил 5 февралдаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми, 169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан 59, 60-моддаларига асосан 5 йил 7 ой озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
6) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2017 йил 28 мартдаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 25, 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
60-моддасига асосан 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган;
7) жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди апелляция
инстанцияси судининг 2021 йил 17 августдаги ажримига кўра
ўзгартирилган, жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2021 йил
25 июндаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан 57-моддаси қўлланиб, 60-моддасига асосан 3 йил 6 ой озодликдан
маҳрум жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Бўка туман
судининг 2023 йил 9 февралдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига
асосан жазонинг 1 йил 8 ой 14 куни шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг
2024 йил 19 январдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан
жазонинг 10 ой 5 кунини ўташдан муддатидан илгари шартли озод
қилинган, ишламаган, Асака тумани, Ахтачи МФЙ, Манжара кўчаси,
89-уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил 27 февраль кунидан эҳтиёт чораси
тариқасида қамоқда сақланаётган Исақов Қудратилло Шухратбек
ўғлига
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан
11 йил, 60 ва 61-моддаларига асосан 11 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўта
хавфли рецидивист деб топилган.
2. 1993 йил 6 апрелда Асака туманида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, бир нафар фарзанди бор,
муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2012 йил 16 майдаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жарима
жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2015 йил 5 апрелдаги
ажримига кўра, ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан
юритилган жиноят иши 2014 йил 14 ноябрдаги амнистия актига асосан
тугатилган;
3) жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг 2020 йил 1 июндаги
ҳукмига кўра, ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан 3 йил озодликни
чеклаш жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Асака туман
судининг 2021 йил 12 июлдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига
асосан жазонинг 1 йил 11 ой 17 кунини ўташдан муддатидан илгари
шартли озод қилинган, ишламаган, Асака тумани, Обод МФЙ,
Темир-йўл кўчаси, 77-уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил 27 февраль
кунидан эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланаётган Алихонов
Умархон Арабжон ўғлига
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан
10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
3. 2001 йил 19 мартда Асака шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, уйланмаган, судланмаган, ишламаган, Асака
шаҳар, Ахтачи МФЙ, Узун кўчаси, 52-уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил
27 февраль кунидан эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланаётган
Қурбонов Санжарбек Қодиржон ўғлига
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан
10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 21 октябрдаги ажрими билан суднинг ҳукми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5212-моддасига кўра, суд мажлиси
жазони ижро этиш муассасасида бўлган маҳкум Қ.Исақов, У.Алихонов ва
С.Қурбоновнинг иштирокисиз ўтказилди.
Суднинг ҳукмига кўра, Қ.Исақов, С.Қурбонов ва У.Алихонов олдиндан
тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишгани ҳолда 2024 йил 26 февраль кунига ўтар
кечаси У.Алихоновга тегишли бўлган “Gentra” русумли 60Ғ717RA давлат
белгили автомашинада Фарғона шаҳар, Совурбулоқ МФЙ ҳудудига келишиб,
ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан кўчада қаровсиз қолдирилган
автомашиналарни қидиришиб, Совурбулоқ кўчаси, 29-уйда яшовчи
М.Неъматовга тегишли “Gentra” русумли 40В890FB давлат белгили
автомашина хонадон ташқарисида қаровсиз ҳолда қолдирилгани, салон
қисмида автомашина калити турганидан фойдаланиб, С.Қурбонов ва
У.Алихоновлар атрофни кузатиб туришганида, Қ.Исақов автомашинанинг том
қисмидаги механизми орқали автомашина салонига тушиб, ўрнатилган
хавфсизлик тизими кабелларини узиб, ўчириб, автомашинани Қ.Исақов
бошқариб олиб, С.Қурбоновни ушбу автомашина салонига чиқариб олиб, айни
вақтда У.Алихонов бошқарувидаги “Gentra” русумли 60Ғ717RA давлат
белгили автомашинада кузатган ҳолда олиб қочишган.
Сўнг Қ.Исақов жиноий йўл билан қўлга киритилган автомашинани
бошқариб, Андижон тумани, Мингўрик МФЙга келиб, автотранспорт
воситалари савдоси билан шуғулланувчи И.Юнусовга автомашинани ўзига
тегишли эканини айтиб, сотиб бериш учун қолдирган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, М.Неъматовга тегишли
“Gentra” русумли 40В 890 FB давлат рақамли автомашина Андижон тумани,
“Эски Асака йўли” кўчасидан топилган.
Судланган Қ.Исақов ҳимоячиси билан биргаликдаги тафтиш
тартибидаги шикоятида, автомашинани талон-торож қилиш мақсади
бўлмагани, У.Алихонов ва С.Қурбоновларнинг мазкур жиноятга алоқаси
йўқлиги ҳақида важлар келтириб, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий
шароити ва жабрланувчининг даъвоси йўқлигини ҳисобга олиб, ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, енгиллик беришни;
судланган У.Алихонов ҳимоячиси билан биргаликдаги тафтиш
тартибидаги шикоятида, муқаддам судланмаганлиги инобатга олинмасдан
оғир жазо тайинлангани, жиноятга алоқадорлиги йўқлиги ҳақида важлар
келтириб, оқлов ҳукми чиқаришни;
судланган С.Қурбонов ҳимоячиси билан биргаликдаги тафтиш
тартибидаги шикоятида, муқаддам судланмаганлиги инобатга олинмасдан
оғир жазо тайинлангани, жиноятга алоқадорлиги йўқлиги ҳақида важлар
келтириб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраганлар;
жабрланувчи М.Неъматов, шикоятга эътирози йўқлигини билдирган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича вилоят суди судьяси Р.Зариповнинг
маърузасини, прокурор Н.Асқаровнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш
ҳақидаги, судланган Қ.Исақов, У.Алихонов ва С.Қурбоновнинг ҳимоячиси
Б.Тиллабоевнинг шикоятларни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини
тинглаб, иш материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суднинг
ҳукми ва апелляция инстанцияси суди ажримининг С.Қурбоновга оид
қисмини ўзгартириб, судланган Қ.Исақов ва У.Алихоновларга оид қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Суд қарорларида, содир этилган жиноят тафсилотлари тўғри аниқланиб,
судланган Қ.Исақов, У.Алихонов ва С.Қурбоновнинг эълон қилинган айбловга
нисбатан муносабатлари ёритилиб, ўзларини ҳимоя қилиш учун келтирган
важларига баҳо берилиб, асосли равишда рад этилган ва судда текширилган
далиллар – судланувчиларни ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек
уларнинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган
ҳолатларни аниқлаш учун етарли деб ҳисобланиб, уларнинг айби
Қ.Исақовнинг айбига тўлиқ иқрорлиги, У.Алихоновнинг айбига қисман
иқрорлиги ва С.Қурбоновнинг айбига иқрор эмаслиги ҳақидаги жиноий
қилмишларини фош қилувчи кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчи
М.Неъматов ва гувоҳ И.Юнусовнинг суддаги кўрсатувлари, шунингдек ҳодиса
жойини, транспорт воситасини, нарсани кўздан кечириш, ашёвий далилни
олиб қўйиш ва кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, кузатув
камерасидан ёзиб олинган видео тасвирлар ҳамда ишда тўпланган бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботлангани ҳақида асосли
хулосага келиниб, Қ.Исақовнинг ҳаракатлари ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми
“б,г” бандлари билан, С.Қурбонов ва У.Алихоновнинг ҳаракатлари ЖКнинг
267-моддаси 2-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Тафтиш инстанцияси суди, тафтиш тартибидаги шикоятидаги,
Қ.Исақовнинг автомашинани талон-торож қилиш мақсади бўлмагани,
У.Алихонов ва С.Қурбоновларнинг мазкур жиноятга алоқаси йўқлиги
ҳақидаги важларни муҳокама қилиб, мазкур важлар судланган С.Қурбонов ва
У.Алихоновнинг терговга қадар текширув давридаги, ишнинг ҳақиқий
ҳолатларига мувофиқ келадиган кўрсатувлари билан;
жабрланувчи М.Неъматовнинг суддаги, Фарғона шаҳар, Совурбулоқ
МФЙ, Совурбулоқ кўчаси, 29-уйда яшаб келиши, 2024 йил 25 февраль куни
“Gentra” русумли 40В 890 FB давлат рақамли автомашинани яшаш хонадони
олдида қолдириб, автомашинани пульт билан қулфлаб, ишга кетгани, машина
калити ўз жойида бўлгани, ишда бўлган вақтида автомашинасини олиб
қочишгани ҳақида билгани, бу ҳақида ИИБга хабар бергани, шундан кейин
машинасини Қ.Исақов, С.Қурбонов ва У.Алихоновлар олиб қочиб, Андижон
вилоятида сотиб юбормоқчи бўлишганини билгани ҳақидаги;
гувоҳ И.Юнусовнинг суддаги, автомашина олди-сотдиси билан
шуғулланиб келгани, 2024 йил 26 февраль куни Қ.Исақов қўнғироқ қилиб,
сотиладиган автомашина борлигини айтгани, унга автомашинани олиб келса,
кўриб, сўнг сотиб олиши мумкинлигини айтгани, Қ.Исақов қора рангли
“Gentra” русумли давлат рақами бўлмаган автомашинани олиб келгани, ундан
автомашина давлат рақамини сўраганида, автомашина ичида эканини айтгани,
автомашина давлат рақами 40В890FB бўлгани, давлат рақамини тақиб,
“Гулшан” маҳалласида жойлашган устахонага олиб боргани, лекин устахона
берк бўлгани сабабли устахонани олдига қолдириб, Избоскан туманига
автомашина сотиб олиш учун кетгани, шу куни отаси ўғирланган автомашина
олгани, ИИБ ходимлари келишганини айтгани, кейин Қ.Исақов автомашинани
Фарғона шаҳрида ўғирлаб олиб келганини билгани ва автомашинани қайтариб
бергани, Қ.Исақов автомашинани ташлаб кетаётганида У.Алихонов уни олиш
учун келганини кўргани ҳақидаги;
гувоҳ М.Хасановнинг апелляция инстанцияси судидаги, Фарғона шаҳар
ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакили лавозимида ишлаб келиши, жабрланувчи
М.Неъматовнинг вилоят ИИБнинг “102” тизими орқали номаълум шахс
“Жентра” русумли 40В890FB давлат рақамли автомашинасини олиб қочиб
кетганлиги ҳақидаги хабари юзасидан тезкор-қидирув тадбирларини олиб
борилиб, М.Неъматов истиқомат қилувчи уй атрофида жойлашган
фуқароларнинг уйида, корхона, муассаса ва ташкилотларда жойлашган видео
кузатув мосламаларининг ёзувлари текширилгани, текширув давомида
Фарғона шаҳар, Совурбулоқ кўчаси, 212/14-уйда яшовчи фуқаро
Д.Абдурахимовнинг яшаш хонадонига ўрнатилган видео кузатув мосламасида
қайд этилган тасвирлар кўздан кечирилганида 2024 йил 26 февраль куни соат
02:50 да видео тасвирда йўл қатнов қисмини ўнг томондан чап томонга кесиб
ўтаётган қора кийимли, бир нафарининг қўлида оқ рангли қўлқопи мавжуд
бўлган 2 нафар жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсларнинг
ҳаракатлангани, пиёда юриб бошқа кўчага ўтиб кетишганлиги ҳолати
тасвирланганлиги аниқлангани, сўнг тезкор-қидирув тадбирлари давом
эттирилиб, бошқа шу йўналишдаги видео кузатув мосламалари тасвирлари
кўздан кечирилгани, кўздан кечириш давомида, М.Неъматовга тегишли
бўлган “Жентра” русумли 40В890FB давлат рақамли автомашина Фарғона
вилояти Қува тумани орқали, Андижон вилоятига чиқиб кетганлиги,
орқасидан “Gentra” русумли 60Ғ717RA давлат рақамли автомашина ҳам
ҳаракатланиб кетгани аниқлангани, ушбу автомашина бўйича оператив
маълумотлар олиниб, У.Алихонов ўзига тегишли бўлган 60 Ғ 717 RA давлат
рақамли, “Жентра” русумли автомашинасида Фарғона шаҳрига танишлари
Қ.Исақов ва С.Қурбоновларни олиб келиб, автомашинани ўғирлаб олиб қочиб
кетганликлари аниқлангани, сўнг ушбу шахсларни топиб, Асака тумани
ИИБда суҳбат ўтказгани, шунда С.Қурбонов воқеани қандай бўлганини айтиб
бергани, С.Қурбонов қандай айтиб берган бўлса тушунтириш хатида шундай
акс эттиргани, шунингдек У.Алихоновдан ҳам тушунтириш хати олингани,
С.Қурбонов ва У.Алихонов тушунтириш хатидаги кўрсатувларини ўқиб
чиқиб, ўзларининг сўзларидан тўғри ёзилганлиги, қўшимча ва эътирози
йўқлигини маълум қилиб, имзолаб беришгани, шунингдек, ўзи ҳам уларга
тушунтириш хатларини ўқиб эшиттиргани, сўнг олиб борилган
тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро М.Неъматовга тегишли
бўлган “Jentra” русумли 40 В 890 FB давлат рақамли автомашина люк қисми
шикастланган ҳолатда Андижон вилояти, Андижон тумани, “Эски Асака
йўли” кўчасидан топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олингани,
терговга қадар текширув даврида Қ.Исақов, С.Қурбонов ва У.Алихоновга
нисбатан бирон-бир руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилмагани ҳақидаги
кўрсатувлари билан;
шунингдек, жиноят иши ҳужжатларидаги фуқаро Н.Ярбековнинг яшаш
хонадонига ўрнатилган кузатув камераси воситасида ёзиб олинган
1-видео тасвирда, 26.02.2024 йил куни соат 02:56да Қ.Исақов ва С.Қурбонов
ҳаракатланиб келаётгани, 2-видео тасвирда, “Жентра” русумли 40В890FB
давлат рақамли автомашинасида ўнг томонга қайрилгани, автомашина
салонида икки нафар шахс борлиги, 4-видео тасвирда, Д.Абдурахимовнинг
яшаш хонадонига ўрнатилган кузатув камераси воситасида ёзиб олинган
видео тасвирда, 26.02.2024 йил куни соат 02:50 да йўлни кесиб ўтаётган қора
кийимли, бир нафарини қўлида оқ рангли қўлқопи мавжуд бўлган Қ.Исақов ва
С.Қурбоновлар ҳаракатлангани, 5-видео тасвирда, “Жасмин” ошхонаси видео
кузатув мосламаси ёзувида 26.02.2024 йил куни соат 03:36 да “Жентра”
русумли 40В890FB давлат рақамли автомашина чорраҳадан ўнг томонга
ҳаракатланиб кетгани, 6-7-видео тасвирларда, О.Хомитжоновнинг яшаш
хонадонига ўрнатилган кузатув камераси воситасида ёзиб олинган видео
тасвирда, 26.02.2024 йил куни соат 02:49да Қ.Исақов ва С.Қурбонов
ҳаракатланиб келаётгани, видео кузатув камераси борлигини кўриб, тўхтаб
юзларини яшириб, ҳаракатланиб кетгани, С.Қурбоновнинг қўлида оқ рангли
қўлқопи борлиги, 8-9-10-видео тасвирларда, “Терранова” хусусий мактабига
ўрнатилган кузатув камераси воситасида ёзиб олинган видео тасвирда,
26.02.2024 йил куни соат 02:59да ва соат 03:21да У.Алихоновнинг
бошқарувидаги қора рангли “Жентра” Фарғона шаҳар Фарход ва Совурбулоқ
кўчаси кесишмасидаги чорраҳадан Совурбулоқ кўчасида жойлашган
“Жасмин” ошхона томонга қайрилгани, Фарғона шаҳар “Бешбола” МФЙда
жойлашган “Нур” масжидига ўрнатилган кузатув камераси воситасида ёзиб
олинган 11-12-видео тасвирларда, 26.02.2024 йил куни соат 03:49 ва 03:52да
“Жентра” русумли 40 В 890 FB давлат рақамли автомашина ўғирлаб кетилиши
акс этгани, бундан ташқари Андижон вилояти, Асака туманидаги савдо
дўконига ўрнатилган кузатув камераси воситасида ёзиб олинган видео
тасвирда, соат 23:43да У.Алихонов, Қ.Исақов ва С.Қурбонов мазкур дўкон
олдига У.Алихоновнинг бошқарувидаги қора рангли “Жентра” русумли
60Ғ717RA давлат рақамли автомашинасида келиб, У.Алихонов автомашина
рулидан, Қ.Исақов олд йўловчи ўриндиғидан, С.Қурбонов орқа эшикдан
тушиб, дўкон ичига кириб, соат 23:47да дўкондан чиқиб, Фарғона вилояти
томонга ҳаракатланганликлари акс этгани билан рад қилиниши ҳақида
хулосага келди.
Судлар ЖКнинг 7, 8-моддаларида кўрсатилган инсонпарварлик ва
одиллик принципларига ҳамда Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
қарори 3-бандидаги, ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра жазо адолатли
бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги,
26-бандидаги, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир
жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини
инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган
жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни
жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса,
қўлланилиши ҳақидаги тушунтиришларига риоя қилиб, судланган Қ.Исақовга
жазо тайинлашда, унинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлиги,
жабрланувчининг даъвоси йўқлигини эътиборга олиш билан бирга қаторда
содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини,
жиноят ғаразли ниятларда содир этилганини, илгари ҳам қасддан жиноят
содир этгани ҳолда жазони ўташи давомида қасддан янги жиноят содир
этганини, иштирокчилик даражасини инобатга олиб, у айбланган ЖКнинг
моддаси санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб,
сўнг ЖКнинг 60 ва 61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлаб,
ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан уни ўта хавфли рецидивист
деб топиб;
У.Алихоновга жазо тайинлашда, унинг оилавий шароитини, қарамоғида
бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, жабрланувчининг даъвоси
йўқлигини эътиборга олиш билан бир қаторда содир этилган жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноят ғаразли ниятларда
содир этилганини, илгари ҳам қасддан жиноят содир этгани ҳолда қасддан
янги жиноят содир этганини, иштирокчилик даражасини инобатга олиб, у
айбланган ЖКнинг моддаси санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш
жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди, Қ.Исақов томонидан содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, унинг шахсини ҳамда
уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони йўқлигини
ҳамда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини назарда тутиб, унинг
шикоятидаги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити ва
жабрланувчининг даъвоси йўқлигини ҳисобга олиб, ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, енгиллик бериш ҳақидаги важлари билан келишмади.
Бироқ, биринчи инстанция суди судланган С.Қурбоновга у айбланган
ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” санкциясида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазоси турини тўғри танлаган бир вазиятда, жазо муддатини
белгилашда қонунчиликнинг юқорида кўрсатилган нормаларига ҳамда Олий
суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорида берилган юқоридаги
тушунтиришларига, шунингдек мазкур Пленум қарорининг 37-бандидаги,
ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда,
ЖКнинг Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам
жазодан ҳам камроқ жазо тайинланиши мумкинлиги, бунда нафақат шахс
жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва
даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки
содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва
бунга олиб келган шарт-шароити ҳам эътиборга олиниши лозимлиги ҳақидаги
раҳбарий тушунтиришига тўлиқ риоя қилмасдан, содир этилган
жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатларни эътибордан четда қолдириб, бир мунча оғир жазо тайинлаган.
Мазкур ҳолат апелляция инстанцияси судининг ҳам эътиборидан четда
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 495-моддасида, тафтиш
инстанцияси суди суднинг айблов ҳукмини ёки ажримини ўзгартириш чоғида
жазони енгиллаштиришга ёки маҳкумга нисбатан енгилроқ жиноят
тўғрисидаги қонунни қўллашга ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди, суднинг ҳукми ва апелляция
инстанцияси ажримининг судланган С.Қурбоновга оид қисмини
ўзгартиришни, унинг шахсини, биринчи марта жиноят содир этганини, жиноят
оқибатида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганини ҳамда жиноят содир
этилганидан кейинги хулқ-атворини содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида инобатга
олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбланган модда санкциясида назарда
тутилган озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам қисмидан камроқ муддатини
тайинлашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 5214,
5216-моддаларига асосланиб, тафтиш инстанцияси суди
ажрим қилди:
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 18 июлдаги
ҳукми ҳамда Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 21 октябрдаги ажримининг Исақов
Қудратилло Шухратбек ўғли ва Алихонов Умархон Арабжон ўғлига нисбатан
қисми ўзгаришсиз қолдирилиб, Қурбонов Санжарбек Қодиржон ўғлига
нисбатан қисми қуйидагича ўзгартирилсин.
Қурбонов Санжарбек Қодиржон ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазо 57-моддаси
қўлланиб, 7 (етти) йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилсин.
Суд қарорларнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Судланган С.Қурбоновнинг ҳимоячиси билан биргаликдаги тафтиш
тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирилсин, судланган А.Исақов ва
У.Алихоновларнинг ҳимоячиси билан биргаликдаги тафтиш тартибидаги
шикоятлари эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
9
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мамажонов
Ҳайъат судьялари
О.Мирсадиков
10
Раислик қилувчи
Ҳайъат судьялари
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Б.Мамажонов
О.Мирсадиков
Р.Зарипов
Р.Зарипов