← Назад
Решение #758635 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица
Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Избоскан туман
4-1704-2201/1247-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар- “Мархамат туман
йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг, жавобгар- “Балиқчи туман
йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан тақдим этган даъво
аризасини даъвогар вакили К.Вахобов (ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги
ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 51 677 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган шартномага асосан асфальт махсулотлари етказиб
берилганлигини, етказиб берилган махсулотлар учун тўлиқ тўловни амалга
оширмаганлигини, жавобгардан қарздорликни ундириш юзасидан банк
муассасасига тўлов топшириқнома тақдим этилмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади ва ўз
эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмасини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
18 май куни №90/151-сонли шартнома расмийлаштирилган. Шартнома
шартларига кўра даъвогар 500 000 000 сўмлик йўл қурилиш материаллари
(асфальт, битум, шебен, чтқа, шағал ва бошқа махсулотлар) бериш ҳамда йўл
қурилиш машина механизлари (каток, автокран, автосамосвал ва техника)
хизматлари кўрсатиш, жавобгар эса олдиндан 40 фоиз миқдорида тўловларни
амалга ошириш, қолдиқ тўловларни бажарилган ишлар ёки кўрсатилган
хизматлар қабул қилинган кундан бошлаб 1 ой муддатда тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.6 ва 5.3-бандларида тарафлар буюртмачининг буюртмаси
бўйича йўл қурилиш материаллари берилгандан сўнг ёки машина механизм
хизматлари кўрсатилгандан кейин бир ой муддат ичида қарз суммаси
тўланмаган тақдирда, бажарувчи томонидан буюртмачи билан солиштирма
далолатнома тузилиб, унинг банкидан тўлов талабномасига асосан ҳақини
ундириб олишликка келишилган.
Даъвогар жавобгар билан шартнома асосида вужудга келган ҳақдорлиги
юзасидан солиштирма далолатнома расмийлаштирилган бўлсада, бироқ
қарздорликнинг жавобгарнинг банк муассасаси орқали ундириб олиш чорасини
кўрмаган.
Зеро, ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, қонунчиликка
ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали ундириб
олиниши керак бўлишига қарамай, даъвогар жавобгардан қарзини ундириб
олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат этмаган бўлса
даъво ариза кўрмасдан қолдирилишлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни, давлат божи тўловини даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 170, 195-моддаларига асосланиб,
а ж р и м қ и л а д и:
“Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг “Балиқчи
туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 51 677 000 сўм
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“Мархамат туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан
Республика бюджетига 1 033 540 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “Мархамат туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонаси зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев