Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1244 Дата решения 19.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон ҳудудий электр тармоқлар корхонаси АЖ Ответчик / Подсудимый Сехрли оролча НТМ
Source ID 936683 Claim ID 2936805 PDF Hash 4b3330587196bad8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПКнинг 134-моддаси ИПКнинг 134 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси Суд мажлисида ИПК 111 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) 2022 йил 19 октябрь 4-1704-2201/1244-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар“Сеҳрли оролча” нодавлат таълим муассасасига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Ҳайдаров (ишончнома асосида), жавобгар муассаса раҳбари И.Ғозиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Сеҳрли оролча” нодавлат таълим муассасаси (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 61 300 462 сўм асосий қарз, 30 650 231 сўм пеня ва 9 195 069 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан ўзаро келишувга эришилганлигини, жавобгар асосий қарздорликни қисмларга бўлиб тўлаб бериш, пеня ва жарима ундириш талабидан жамият воз кечишликка келишилганлигини билдириб, келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўради. Жавобгар муассаса раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар билан низо юзасидан келишувга эришилганлигини, мавжуд қарздорликни қисмларга бўлиб тўлаб беришлигини, суд харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олишлигини билдириб, расмийлаштирилган келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўради. Суд тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни лозим топди. Келишув битимига кўра, жавобгар даъвогарга 61 300 462 сўм асосий қарздорликни 20 000 000 сўм 2022 йил 20 октябрь куни, 20 000 000 сўм 28 ноябрь куни, 21 300 462 сўм 2022 йил 28 декабрь куни тўлаб бериш, даъвонинг 30 650 231 сўм пеня ва 9 195 069 сўм жарима ундириш талабидан воз кечишликка, барча суд харажатларини жавобгар ўз зиммасига олишликка келишилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПКнинг 134-моддасига кўра, келишув битими шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; у шарт асосида тузилган бўлса келишув битимини тасдиқлашни рад этишлик белгиланган. Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга асосан, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси талаблари ҳақида, яъни иш юритиш тугатилган такдирда айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет тўғрисидаги, айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги даъвогарга тушунтирилди. Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини мухокама этиб жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўлови, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра мувофиқ ҳал этишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 130-133, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қилди: Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Сеҳрли оролча” нодавлат таълим муассасаси 61 300 462 сўм асосий қарздорликни 20 000 000 сўм қисмини 2022 йил 20 октябрь куни, 20 000 000 сўм қисмини 2022 йил 28 ноябрь куни, 21 300 462 сўм қисми ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини 2022 йил 28 декабрь куни “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятига тўлаб бериш, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти даъвонинг 30 650 231 сўм пеня ва 9 195 069 сўм жарима ундириш талабидан воз кечиш шарти билан тасдиқлансин. “Сеҳрли оролча” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 2 022 915,24 сўм давлат божи ундирилсин. 4-1704-2201/1244-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибда шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи С.Умаралиев