← Назад
Решение #75865 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| февраль куни ЖПК | 221 | — | law | |
| февраль ЖПК | 221 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 2442 | — | law | |
| унга ЖК | 2442 | — | law | |
| ЖКнинг | 1552 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| исми ва | 1552 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1552 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| нгра унга ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Маърузачи судья
О.Қличев
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: Ж.Курбанов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья: М.Абидов
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
2025 йил 10 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: судья Х.Шамшиев, ҳайъат судьялари: К.Мирсафаев ва
О.Қличевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси К.Ўринбоевнинг
котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим
прокурори У.Файзиев, судланган Н.Н ва А.А ҳамда уларнинг ҳимоячиси
адвокат Ж.Иргашевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 31 июль кунидаги ҳукмига кўра,
А.А), 1990 йил 20 апрель куни Самарқанд вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали,
қурувчи, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган,
депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган,
Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Қоратепо ҚФЙ, Узунсой
маҳалласи, рақамсиз уйда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент
вилояти, Янгийўл шаҳри, Туябўғиз маҳалласи, 2-уй
10-хонадонда яшовчи, иш бўйича 2024 йил 21 февраль куни
ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган;
Н.Н), 1984 йил 18 декабрь куни Сирдарё вилоятида туғилган,
миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, маълумоти ўртамахсус, Тошкент шаҳрида жойлашган “ZSS StoryOpt” МЧЖда
раҳбари, ҳарбий хизматга мажбур, муқаддам судланмаган,
депутатликка сайланмаган, давлат мукофотлари олмаган,
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Найман маҳалласига қарашли
22-мавзе, 17-уй, 64-хонадонда яшовчи, иш бўйича 2024 йил 22
февраль ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан
чиқарилган 1-1006-2409/433сонли жиноят ишини, ҳукм ва апелляция
ажримига нисбатан судланган Н.Н ва А.А ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат
Ж.Иргашев томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятлари асосида
тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июлдаги
ҳукмига кўра;
2
Н.Н Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми ва 1552моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб
топилиб, унга ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 7 йил озодликдан маҳрум
этиш жазоси, ЖКнинг 1552-моддаси 2-қисми билан 8 йил озодликдан маҳрум
этиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 10 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда
ўташ белгиланган;
А.А Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси
1-қисми
2
ва 155 -моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда
айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан 7 йил
озодликдан маҳрум этиш жазоси, ЖКнинг 1552-моддаси 1-қисми билан 5 йил
озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида
8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий
тартибли колонияларда ўташ белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2024 йил 11 декабрь кунидаги ажрими билан биринчи
инстанция судининг ҳукмини Н.Н ва А.Аларга оид қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суднинг ҳукмига кўра, Н.Н 2023 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота)
жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир
Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида
Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов
томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой”
номли ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт
майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида “Муҳаммад”
тахаллусли Зокиров Илёсжон Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов
Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли, “Абу бакр” тахаллусли Хамзаев Жавохир Хамза
ўғли, “Усмон” тахаллусли Тураев Хуршид Элбек ўғли, Ахмедов
Жахонгирмирзо Қахрамон ўғли, Тухтаев Нодирбек Жохонгир ўғли ва
Зиявиддинов Саидлазиз Саидакрамовичлар билан биргаликда иштирок этиб,
жамоат йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний
экстремистик руҳдаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлари
орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий
етакчилари “Абу Салох”, “Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда
бошқа террорчилик ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир
Йўлдош”, “Абдуллоҳ Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео
маърузаларини кўриш ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб
Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий
воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ
мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам
бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига
қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод”
амалларини бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш
фикрини илгари суриб келганлар.
26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув
қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик
ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида тақиқланган.
Бундан ташқари, Б.З.Нуруллаев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, Б.С.Шариповни таклифи билан жамоат аъзоларини Сурия Араб
Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси”
террорчилик ташкилоти сафида мужоҳидлар билан биргаликда, Сурия
ҳукумати армиясига қарши жиҳодий жангларда иштирок этиш учун ҳарбий
тайёргарликдан ўтишлари учун устозлик (тренер) қилиб,Чилонзор тумани
Миллий Гвардиясининг спорт майдончасида ўзи учун аён бўлган ўқувдан
ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, ушбу
ўқув машғулотларига жамоат аъзолари ҳисобланган “Муҳаммад”,
Ж.Х.Хамзаев, Н.Б.Бегимқулов, С.А.А ва бошқаларни жалб қилиб, уларни
жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказиб келган.
Судланувчи А.А 2023 йил август ойи бошларида Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани 19-даҳасида жойлашган “Убай ибн Каъб” (эски Илон ота)
жоме масжидида мушкиамбар савдоси билан шуғулланувчи Шарипов Баходир
Сергеевич билан танишиб, у билан яқиндан алоқа қилиб келиши натижасида
Б.С.Шариповни диний қарашлари радикаллашганлигини билиб, Б.С.Шарипов
томонидан “Убай ибн Каъб” жоме масжиди яқинида жойлашган “Айримсой”
номли ошхонаси ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт
майдончасида ташкил қилинган жамоат йиғилишларида Зокиров Илёсжон
Зокир ўғли, вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғли,
Ахмедов Жахонгирмирзо Кахрамон ўғли, Тураев Хуршид Элбек ўғли,
Нуруллаев Ботир Зокирович, Хамзаев Жавохир Хамза ўғли ва Тўхтаев
Нодирбек Жоҳонгир ўғиллари билан биргаликда иштирок этиб, жамоат
йиғилишларида интернетнинг “YouTube” сайти орқали диний экстремистик
руҳидаги “Muhojir.uz” ва “Muhojir tactical” номли каналлар орқали “Тавҳид ва
жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти ғоявий етакчилари “Абу Салох”,
“Абу Волид”,“Абу Аюб”, “Саад Мухтор” ҳамда бошқа террорчилик
ташкилотлари раҳнамолари ҳисобланган “Тохир Йўлдош”, “Абдуллоҳ
Бухорий”ларнинг диний экстремистик аудио ва видео маърузаларини кўриш
ва тинглаш, Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида
мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама
қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ мусулмонлар кофирлар
томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам бериш учун аввало Сурия
Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод
катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб, қўлларига
ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш ва дунёда
ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари суриб келганлар.
26.09.2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув
қарорига мувофиқ “Тавҳид ва жиҳод катибаси” ташкилоти террорчилик
ташкилотлари деб эътироф этилган ва унинг фаолияти Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида тақиқланган.
Бундан ташқари, С.А.А ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
Б.С.Шариповни таклифи билан Сурия Араб Республикаси ҳижрат қилиб
бориб, у ердаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафида
мужоҳидлар билан биргаликда, Сурия ҳукумати армиясига қарши жиҳодий
жангларда иштирок этиш учун ҳарбий тайёргарликдан ўтишлари ҳақдаги
кўрсатмасига кўра, жамоат аъзолари Б.С.Шарипов, И.З.Зокиров,
Н.Б.Бегимқулов ва бошқалар билан биргаликда Чилонзор тумани Миллий
Гвардия спорт майдончасида Б.З.Нуруллаев устозлигида (тренер) ўзи учун аён
бўлган ўқувдан ўтиб, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан
шуғулланиб, жисмоний ва ҳарбий тайёргарликдан ўтиб келган.
Мазкур ҳукм билан Б.Шарипов, Ж.Хамзаев, Н.Бегимқулов, Ж.Ахмедов,
Н.Тўхтаев, Х.Тураев ва Ш.Алимназаровлар ҳам судланган бўлиб, суд
қарорларининг уларга оид қисмига шикоят ёки протест келтирилмаганлиги
сабабли муҳокама қилинмайди.
Судланган Н.Н ва унинг ҳимоячиси адвокат Ж.Иргашев шикоятида, суд
тергови бир ёқлама олиб борилганлиги, ҳукмда баён қилинган суд ҳулосалари
ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри келмаслигини инобатга олиб, Н.Нга нисбатан
2024 йил 31 июль кунги жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди
томонидан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Судланган А.А ва унинг ҳимоячиси адвокат Ж.Иргашев шикоятида, суд
тергови бир ёқлама олиб борилганлиги, ҳукмда баён қилинган суд ҳулосалари
ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри келмаслигини инобатга олиб, А.Ага нисбатан
2024 йил 31 июль кунги жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди
томонидан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган.
Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья О.Қличевнинг маърузасини,
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг тафтиш
тартибида берилган шикоятларни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги
хулосасини, судланган Н.Н ва А.Аларнинг ҳимоячиси адвокат
Ж.Иргашевнинг тафтиш тартибида берилган шикоятларни қаноатлантиришни
сўраб берган фикрини тинглаб, шикоятлардаги важларни жиноят иши
ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукми ва
апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг ажримини судланган Н.Н ва
А.Аларга оид қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан
ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судланган Н.Н ва А.Аларнинг юқорида қайд этилган жиноятни содир
этганликдаги айби, суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчиларнинг
кўрсатувлари, жиноят ишидаги бирламчи ҳужжатлар, тушунтириш хатлари,
Б.Шариповнинг ўзини айбига иқрорлик аризаси, жиноят иши ҳужжатидаги
стенограммалардаги ёзувлар, иш бўйича Ж.Хамзаев, Ж.Ахмедов ва Н.Тўхтаев,
Х.Тураевлар билан ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомалари,
25.01.2024 йилда Б.Шариповни яшаш хонадонида тинтув ўтказиш ва унда “HP
Pavilion”ва “Lenovo” русумли ноутбукларни олиш ҳақида баённома,
01.02.2024 йилда Б.Шариповга тегишли “HP Pavilion” русумли ноутбукни
кўздан кечириш ва ундаги “gmail.com” электрон почтасидаги “Binanсе”
платформасидаги хатларни олиш ҳақида баённома, Б.Шарипов ва
Н.Бегимқуловлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, Б.Шарипов ва
Н.Тўхтаевлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 16.04.2024 йилдаги
Б.Шариповга тегишли бўлган “Lenovo” русумли ноутбукдан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган фикр
ва фатволари аҳоли орасида турли ихтилофларнинг юзага келишига сабаб
бўлаётган
Маҳмуд
ибн
Абдуваҳҳобнинг
ёзилган маълумотлари
аниқланганлиги ҳақидаги диншунослик экспертизасининг IТ-910-сонли
хулосаси, 24.04.2024 йилда Б.Шариповга сўзлашувлар ёзиб олинган
материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида баённомаси,
Ж.Ахмедов ва Б.Шариповлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари,
дастлабки тергов вақтидаги туман ички ишлар бошқармасига қуролли ҳужум
қилмоқчи бўлганлиги ҳақидаги кўрсатувлари, Ж.Хамзаевнинг фойдаланувида
бўлган уяли алоқа воситаларини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова
қилинган фотосуратлар, телефон аппаратида сақланган маълумотлар
юзасидан берилган экспертиза хулосалари, ашёвий далил деб топиш
тўғрисидаги қарор, дастлабки тергов вақтида унинг айбланувчи Ж.Ахмедов,
Ж.Хамзаевлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 24.04.2024 йилда
айбланувчи Н.Нга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш
ва эшитиб кўриш тўғрисида баённомани, сўзлашувлари ёзиб олинган
стенограммалар, дастлабки тергов вақтида Ж.Ахмедов ва айбланувчи
Ж.Хамзаев, Х.Тураев ва Н.Бегимқуловлар ўртасида ўтказилган юзлаштириш
баённомаси, 24.04.2024 йилда айбланувчи Ж.Ахмедовга сўзлашувлар ёзиб
олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида
баённомаси, Н.Тўхтаевни дастлабки тергов вақтида айбланувчи Ж.Хамзаев,
Х.Тураев ва Б.Шариповлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомаси,
сўзлашувлари ёзиб олинган стенограммалар, 23.01.2024 йилда Х.Тураевга
тегишли бўлган “Redmi-9A” русумли уяли телефон аппаратини кўздан
кечириш ва далилий ашёни олиш баённомаси, 31.01.2024 йилдаги
Х.Тураевнинг томонидан интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали
танишларига тарқатган материаллар ёзилган бир дона «Leadisk» русумли
DVD-R дискдаги Абдуллох домланинг “Jannatga oshiqlar Abdulloh domla”
номли маъруза ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги ҳамда
“5012935493” рақамли нашида аҳоли орасида турли жангари гуруҳлар
фаолиятига нисбатан хайрихоҳлик кайфиятини уйғотувчи ва Рафиқ қорининг
“Намоз ҳақида” деб номланган “4_5797316533671691375” рақамли видеоси
фуқароларнинг диний эътиқодига қараб, уларнинг ҳис-туйғуларини
ҳақоратловчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва
тарқатиш тақиқланган материаллар эканлиги аниқланганлиги ҳақидаги
диншунослик экспертизасининг IТ-209-сонли хулосаси, 02.04.2024 йилдаги
Н.Ж.Тухтаевнинг яшаш хонадонидан олинган “Asus” русумли ноутбукнинг
хотирасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва
тарқатиш тақиқланган, “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва “Исломий жиҳод
иттиҳоди” террорчилик ташкилотига тегишли материаллар ҳамда фикр,
маъруза ва фатволари юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва
мотрудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофларнинг
юзага келишига сабаб бўлаётган Садиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Бухорий,
Абдуллоҳ Зуфар, Носриддин Албоний, Муҳаммад Солиҳ Усаймин ва Юсуф
Давронларнинг чиқишлари ёзилган маълумотлар мавжудлиги аниқланганлиги
ҳақидаги диншунослик экспертизасининг IТ-777-сонли хулосаси, Х.Тураев ва
Н.Бегимқулов, Б.Шарипов, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаевлар ўрталаридаги
юзлаштириш баённомалари, 24.04.2024 йилда айбланувчи А.Ага сўзлашувлар
ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш ва эшитиб кўриш тўғрисида
баённомаси, дастлабки тергов вақтидаги А.А ва Ж.Хамзаев, Ж.Ахмедов,
Б.Шариповлар ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, дастлабки тергов
вақтидаги Ш.Алимназаров ва Ж.Ахмедов, Б.Шарипов, Ж.Хамзаевлар
ўрталаридаги юзлаштириш баённомалари, 24.04.2024 йилда айбланувчи
Ш.Алимназаровга сўзлашувлар ёзиб олинган материалларни кўздан кечириш
ва эшитиб кўриш тўғрисида баённома ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил
24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида
белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан
тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган
далиллар суд томонидан мақбул ва қонуний деб топилади.
Биринчи инстанция суди томонидан Н.Ннинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми ва 1552-моддаси
2-қисми билан, А.Анинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
2442-моддаси 1-қисми ва 1552-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган.
Судланган Н.Н ва А.А ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат
Ж.Иргашевларнинг шикоятидаги, суд тергови бир ёқлама олиб борилганлиги,
ҳукмда баён қилинган суд ҳулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри
келмаслигини инобатга олиб, Н.Н ва А.Аларга нисбатан 2024 йил 31 июль
кунги жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан чиқарилган
ҳукмни бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқариш ҳақидаги важларини муҳокама
қилиб;
Жумладан, Б.Шарипов жиноий шериклари Ж.Хамзаев, вояга етмаган
Н.Бегимқулов, Н.Н, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураев ва А.Алар билан
танишиб, уларни ҳам ўзининг радикал қарашларига ҳамфикр эканлигини
билиб, мазкур шахслар билан масжид яқинида жойлашган “Айримсой” номли
ошхонада ҳамда Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг спорт
майдончасида жамоат йиғилишлари ташкил қилиб, жамоат йиғилишларига
вояга етмаган 2006 й.т. Бегимқулов Нурмуҳаммад Бахтиёр ўғлини ҳам жалб
қилиб, жамоат йиғилишида Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб
Республикасида мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган сиёсий
воқеаларни муҳокама қилиб келиш билан бир қаторда, у ерларда бегуноҳ
мусулмонлар кофирлар томонидан тазйиққа учраётганлиги, уларга ёрдам
бериш учун аввало Сурия Араб Республикасига ҳижрат қилиб бориб, у ердаги
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига
қўшилиб, қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани
бажариш ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш фикрини илгари
суриб, бунга олдиндан тайёргарлик кўриб, ўзларига тахаллус сифатида бошқа
исмларни қўйиб, Б.Шарипов жиноий шериги Н.Н бошчилигида вояга етмаган
Н.Бегимқулов ва А.Аларни махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтказишган.
Судланувчи Б.Шарипов жамоат йиғилишини ташкиллаштириб,
Афғонистон, Фаластин ва Сурия Араб Республикасида мусулмонларга
нисбатан олиб борилаётган сиёсий воқеаларни муҳокама қилиб, “Тавҳид ва
жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти мужоҳидлари сафига қўшилиб,
қўлларига ўқ отар қурол олиб, кофирларга қарши “жиҳод” амалани бажариш
ва дунёда ягона халифалик давлатини барпо этиш каби илгари суриб келган
фикрларини тан олиб, судланувчи Ж.Хамзаев, вояга етмаган Н.Бегимқулов,
Н.Н, Ж.Ахмедов, Н.Тўхтаев, Х.Тураев ва А.Алар, бунга ўз хайрихоҳлигини
билдириб, йиғилишларда доимий равишда иштирок этиб, Б.Шарипов жиноий
шериги Н.Н бошчилигида вояга етмаган Н.Бегимқулов ва А.Аларни махсус
ҳарбий тайёргарликдан ўтказишганлиги жиноят ишидаги далиллар билан
тўлиқ ўз исботини топган.
Адвокат ва судланувчилар томонидан шикоятда қўйилган айбловлар
бўйича жиноят таркиби аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида билдирган
важлари, дастлабки тергов вақтида А.А танишлари Б.Шарипов, И.Зокиров ва
Э.Мирзаяровлар билан ўрталарида 2023 йил 26 ноябрь куни бўлган суҳбат
давомида, у “У ерда бу нарса керак эмас, у ерда урушимиз керак-ку”, “у ёқда
ушлаб олса, Сизга ўйнаб бер деса, салто отмисизку” деганида, Б.Шарипов
“Йўқ ака, масалан мана қаранг бомба отади-ку, гаранат отади, портлайди,
шунда сакраб укритияга бориш керак-ку”-деб айтган, шунда у “Йўқ, успет
қимисиз, хозир шунақа бомбалар биттада портлатиб юборади. Қизиқтирмиди
улар, 1-2 сикнуда портлайди, кетасиз, кучайиб кетган уже” деганида,
И.Зокиров “Биз бора олармикинмиз деган савол қийниди ака?” деб савол
берганлигини, у И.Зокировга “Бораман деб десанглар бориш бемалол, любой
пайт ..., мени анақам бор, агар “Бораман” десанглар. Ўзингизлар ...” деб жавоб
берганлигини, шунда И.Зокиров“Қандай кетса бўлади?” деб савол берганида,
у “Сизлар ҳали тайёр эмас, кейин айтаман.”деб айтганлигини, шу пайт
Б.Шарипов “Муаскар бор у ерда ака, хавотир олманг!” деганлигини,
И.Зокиров эса “(гапини тушунмай) Нима дейсиз?” деб савол берганлигини,
Б.Шарипов И.Зокировга “Муаскар бор у ерда хавотир олманг” деганлигини,
шунда Э.Мирзаяров “Нима бор дейди-у?”деганида, Б.Шарипов “Муаскар,
муаскар, войенний подготовка бор у ерда. Кирганингиз билан ... кўйвормайдику” деганида, у “Йўқ-йўқ! Ҳали тайёр эмас сизлар. 100% тайёр эмас! 99% ҳам
тайёр эмас сизлар.”деб айтганлиги;
Бундан ташқари, Б.Шарипов танишлари Н.Бегимкулов, Ж.Ахмедов,
Н.Н,
А.А
ва
Ш.Алимназаровлар
билан
ўрталарида
2023 йил 19 октябрь куни бўлган суҳбат давомида, у “Муаскарни ўзидан,
тренировкага кетишар экан, улар тренировкадан қочиб келган”, Н.Бегимкулов
“Абу Валид билан ҳам гаплашганимда, сиз айтган гапни айтди-да. У ерга йўл
бор, лекин у ерга таёер бўлиш керак”, у “бу ерда тацёргалик кўрмаган одам, у
ерда чидай олмайди”, Н.Н “Ҳар битта қалбда шунақа чанқоқ бор. Қанийди
унақа ҳолат бўлса, ўша ерда бориб юрсак. Бизлар ҳозир бу киши айтаётгандек,
таҳажжудларга туриб, бунақа нарсаларни ҳам чёткий қилиб қўйишимиз керакда, тренировкаларни ҳам” деб айтганлиги;
Бундан ташқари, Б.Шарипов танишлари Н.Бегимкулов, Ж.К.Ахмедов ва
Н.Тўхтаевлар билан ўрталарида 2023 йил 15 октябрь куни бўлган суҳбат
давомида, у “Ҳеч бўлмаса 400 йиғилса ҳам”, “Манга пластигимга ташлаб
берсез, ман пластигимдан кейин “Бинанс”дан “биткоин” оламан, кейин бинанс
орқали, шу сайтига”, ““Калашников” ҳам олсез бўлади, фақат ишончли
дилерлардан олиш керак”, “Хозир ўша, бекорга эмас, Биткоинга ўхшаган
нарса, ўшанга ўтказиб юбораман, Саад Мухторга ўзи билади. Хохласез
“Шом”га мужохидларга, хохласангиз Фаластинга” дегани ҳақидаги
сўзлашувлари билан рад этилади, шунингдек судлов ҳайъати уларнинг
юқорида билдирган важларини муқаррар жавобгарликдан қутулиб қолиш
мақсадида келтирилган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1552-моддасида назарда тутилган
жиноят объектив томондан ушбу модданинг биринчи қисми диспозициясида
назарда тутилган мақсадларда ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан
ўтиш орқали содир этилади. Бунда шахснинг ўзи учун аён бўлган ўқувдан
ўтиш деганда, шахснинг ўтказилаётган ўқувнинг террорчилик фаолиятини
амалга ошириш ёхуд ЖКнинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки)
264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш
мақсадида ўтказилаётганлигини англаш назарда тутилади.
Қонун мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
3
155 -моддасида назарда тутилган жиноят объектив томондан террорчилик
ташкилотларига ёҳуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай
маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёки йиғиш, бошқа хизматлар
кўрсатишга каратилган фаолиятда ўз ифодасини топади.
Шу боис, судланувчилар Чилонзор тумани Миллий Гвардиясининг
спорт майдончасида ўзларига аён бўлган ҳолда ўқувдан ўтиб, амалий
маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаш билан шуғулланиб, жисмоний ва
ҳарбий тайёргарликдан ўтиб келганликлари, бундан ташқари, Б.Шарипов
террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этаётган шахсларга ёрдам
бериш мақсадида “Хамкор банк” томонидан берилган пластик картасидаги
700.000 сўм миқдоридаги пул маблағига интернет орқали виртуал пул маблағи
ҳисобланган (крипта валюта) 126 USDT сотиб олиб, уларни “Binance”
платформасида ташкил қилган “Abdullah Sergeyevich Mujahid” деб номланган
профили орқали 2023 йил 14 октябрь куни соат 17:03 да “Саад Мухтор”нинг
ҳисоб рақамига ўтказиб берганлиги судланувчилар томонидан террорчилик
фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш ва терроризмни
молиялаштириш жиноятлари содир этилганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла,
ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва
ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга
баҳо бериши назарда тутилган.
Шу сабабли, тафтиш инстанцияси суди, шикоятларда келтирилган
судланган Н.Н ва А.Аларнинг ноҳақ айбланганлиги, уларни жиноятларни
содир этганлиги исботланмаганлиги ҳақидаги важларга Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, иш
материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича
синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб,
келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва
ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий
баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш ва айбини енгиллаштириш мақсадида
келтирилган деган хулосага келади, ҳамда ушбу важлар ишдаги далиллар ва
объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарори 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Биринчи инстанция суди, Н.Н ва А.Аларга жазо тайинлашда, у
томонидан содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва
хусусиятини, Н.Н томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг
шахсини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ҳамда
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга
олиб, унга нисбатан у айбли деб топилган моддалар санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, А.А
томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, қилмишнинг сабабини, айбдорнинг шахсини, атрофлича ўрганиб
ҳамда содир этилган жиноятдаги иштироки даражасини ҳамда жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, унга
нисбатан у айбли деб топилган моддалар санкцияси доирасида озодликдан
маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, сўнгра унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўғри
аниқлаб, судланган Н.Н ва А.Аларнинг важларига тўлиқ баҳо бериб, биринчи
инстанция суди ҳукмининг Н.Н ва А.Аларга оид қисмини ўзгаришсиз
қолдириб, асосли хулосага келган.
Жиноят иши ҳужжатларида, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор
қилишга асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5213, 5214, 5216-моддаларига амал
қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 31 июль
кунидаги ҳукми ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 11 декабрь кунидаги
ажримининг А.А) ва Н.Н)ларга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тафтиш тартибида билдирилган шикоятлар қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
10
Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки
протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи:
Ҳайъати судьялари:
имзо
имзо
имзо
Х.Шамшиев
К.Мирсафаев
О.Қличев