Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1248 Дата решения 19.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение COSCOM масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Xojiakbar tezkor mobile масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936667 Claim ID 2936806 PDF Hash 44052389a580a698... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 260-моддаси нинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 4-1704-2201/1248-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновни котиблигида, даъвогар – “COSCOM” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар – “Xojiakbar tezkor mobile” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Д.Казиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “COSCOM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Xojiakbar tezkor mobile” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 9 589 992,99 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъво ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда баён қилинишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 22 январда AND/N-0567-сонли дилерлик шартномаси (бундан буён матнда “шартнома” деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган ушбу шартноманинг 1.6-бандига кўра, асл нусхадаги уяли радиотелефон алоқа хизматини тақдим этиш учун рўйҳатга олиш ёки SIM-картани алмаштириш” хизматини фаоллаштириш учун абонентнинг аризаси йўқотилган бўлса, Дилердан ҳар бир йўқотилган ҳужжат учун 100 000 сўм миқдорида жарима ундирилиши, 1.8-бандига асосан, агар уяли радиотелефон алоқа хизматини тақдим этиш “SIM-картани алмаштириш” хизматини фаоллаштириш бўйича ҳисоботда абонент шахсини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса, Дилердан ҳар бир мавжуд бўлмаган ҳужжат нусхаси учун 100 000 сўм жарима ундирилиши, 1.10-бандига кўра, агар уяли радиотелефон алоқа хизматини тақдим этиш учун рўйҳатга олиш шаклида “SIMкартани алмаштириш” хизматини фаоллаштириш аризасида абонент имзоси қўйилмаган бўлса, Дилердан ҳар бир рўйҳатга олиш шакли абонент аризаси учун 50 000 сўм миқдорида жарима ундирилиши, 1.24-бандида эса, тармоққа уланиш тўпламларини йўқотиш, уларга зарар етказиш, уарни йўқ қилиш ҳолатларида, шунингдек, абонент томонидан минималтўов тўланмаган ҳолатларда дилердан ҳар бир тўплам уланган рақам учун жарима ундирилади деб кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича юқорида қайд этилган шартнома бандлари жавобгар томонидан бузилганлиги сабабли 2021 йил 8 июлда 100 000 сўм, 2021 йил 13 июлда 50 000 сўм, 2021 йил 23 августда 10 000 000 сўм, 2021 йил 6 октябрда 5000 сўм ва 2021 йил 7 октябрда 100 000 сўмлик жами 10 255 000 сўм жарима санкцияларини қўллаш бўйича даъвогар далолатномалар расмийлаштирган. Жавобгар томонидан жарималар бўйича 2021 йил 10 августда 76 000,01 сўм, 2021 йил 14 сентябрда 444 396,80 сўм, 2021 йил 13 октябрда 144 610,01 сўм тўловларни амалга оширилиб, 9 589 992,99 сўм жарима суммаси тўламасдан келган. Жавобгар томонидан қолдиқ жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан талабнома юборилган, лекин жавобгар талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, жавобгар суд кунига қадарли тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб мазкур иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, тақдим этилган далилларни текшириб, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, тарафлар ўртасида Дилерлик шартномаси тузилган, ушбу шартнома бўйича жавобгар томонидан шартноманинг 1.6, 1.8, 1.10, 1.24бандларини бузганлиги сабабли даъвогар томонидан асосли равишда жавобгарга нисбатан жарима ҳисоблаган. Даъво талаби даъво аризага илова қилинган шартнома, жарима қўллаш тўғрисидаги далолатномалар ва талабнома билан ўз исботини топди. Бундай ҳолатда суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. ФКнинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Чунки, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъво қаноатлантирилсин. “COSCOM” масъулияти чекланган жамияти фойдасига “Xojiakbar tezkor mobile” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 9 589 992,99 сўм жарима, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириш мумкин. Раислик қилувчи С.Умаралиев