← Назад
Решение #758666 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица
Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан туман
4-1704-2201/1147-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлигининг жавобгар – “Архидея люкс
голд” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Э.Ғаниев (ишончнома асосида)нинг
иштирокида телефон алоқа хизматининг “Telegram” мессенжери кўмагида
Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда матнда
“Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Архидея люкс голд” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 385 963 011,03 сўм асосий
қарз, 23 695 825,04 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд
этилган важларни такрорлаб, суд кунига қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлигини, даъво аризада қолдиқ маблағлар кам кўрсатилганлигини,
талаб этилмаган маблағни ундириш юзасидан алоҳида тартибда даъво ариза
тақдим этишлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни
лозим топади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги
“Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”
ги ПҚ-4787-сон Қарорига мувофиқ Агентлик Узумчилик ва виночиликни
ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш
инспекциясининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича
ҳуқуқий вориси ҳисобланиб, гентликнинг Виночиликни ривожлантириш
жамғармасини шакллантириш манбаларидан бири сифатида алкоголь
маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси
билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг беш фоизи миқдоридаги
ажратмалар белгиланган ҳолда ушбу ажратмалар 2022 йил 1 январга қадар амал
қилиши кўрсатилган.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш
жамғармаси тўғрисида”ги Низомнинг 32-бандига кўра, жамғармага мажбурий
ажратмаларни ўз вақтида ўтказиб бериш учун Жамғармага ажратмаларни
амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарлари шахсан масъул ҳисобланиши,
алкоголь маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар
ажратмаларни ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай амалга
ошириши, ажратмалар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, алкоголь
маҳсулотлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар ҳар бир кечиктирилган
кун учун кечиктирилган ажратмалар суммасининг 0,01 фоизи миқдорида пеня
тўлаши, пеня суммаси кечиктирилган мажбуриятлар умумий суммасининг 50
фоизидан ошмаслиги лозимлиги, мазкур банддаги мажбуриятлар белгиланган
муддатда ва лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Агентлик қарздорликни
мажбурий тартибда ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2021 йил 31 декабрь ҳолатига 385 963 011,03 сўм асосий
қарздорлиги мавжуд бўлиб, қарздорликни бартараф этиш бўйича талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги учун асосий қарздорлик ва
унга нисбатан ҳисобланган пеняни ундириш мақсадида даъвогар томонидан
судга даъво аризаси киритилган.
Жавобгарнинг мавжуд қарздорлиги ишдаги мавжуд Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда даъвогар вакиллари томонидан
тақдим этилган маълумотлар асосида ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Шу боис, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 385 963 011,03 сўм асосий қарз
ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
асосий қарздорликка нисбатан 23 695 825,04 сўм миқдорида миқдорида пеня
ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби ўрганилганда, пеня тўғри хисоб-китоб
қилинганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра,
қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 23 695 825,04 сўм пеня ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантириш лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Архидея люкс голд” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлиги фойдасига 385 963 011,03 сўм асосий
қарз,
23 695 825,04 сўм пеня, олдиндан тўланган 8 193 177 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикояти келтириши мумкин.
Раислик этувчи
С.Умаралиев