Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1121 Дата решения 19.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижондонмахсулот АЖ Ответчик / Подсудимый Cахро Бўстон нихоли фермер хўжалиги
Source ID 937746 Claim ID 2935136 PDF Hash a8528a1a20d2e1c7... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 466-моддаси ФКнинг 466 law
онуни 24-моддаси онуни 24 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 октябрь 4-1704-2201/1121-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар“Андижондонмахсулотлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар– “Сахро бўстон нихоли” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили – А.Рашидов (ишочнома асосида)нинг иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Андижондонмахсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) ва “Сахро бўстон нихоли” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб атлади) ўртасида 2021 йил 15 сентябрь куни 21-сонли “Бошоқли дон харид қилиш бўйича” контрактация шартномаси (кейинги ўринларда матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартлари (1.1, 1.2-бандари)га асосан жавобгар даъвогарга ўзига қарашли бўлган 25 гектар ер майдонда жами 70 тонна дон (кейинги ўринларда матнда “Маҳсулот” деб юритилади)ни топшириш, даъвогар эса етказиб берилган махсулот учун белгиланган нархларда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар шартноманинг 4.1-бандида хўжалик махсулотни шартномада белгиланган белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да махсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилишлигига келишган. Шартномага асосан жавобгар даъвогарга 7,9 тонна маҳсулот етказиб берган бўлсада, бироқ шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан 62,1 тонна маҳсулотни топширмаган. Ўз навбатида, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 55 894 500 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарори асосида бир кг дон нархи 3 000 сўм этиб белгаланганлигини, жавобгар шартнома шартларида келишилган миқдорда махсулотларни топширмаганлигини, жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабар этилганлигини, пахта хосилини йиғиб териш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли суд мажлисига келиш имкони мавжу эмаслиги маълум қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиршни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, низо жавобгар томонидан тарафлар ўртасида имзоланган шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ жавобгар 2022 йил буғдой хосилидан ўзига қарашли бўлган экин майдонида етиштирган 25 тонна буғдой хом-ашёсини белгиланган муддатда ва асортиментда даъвогарга топшириш, даъвогар эса жавобгарнинг буюртмасида кўрсатилган муддатда ва миқдорда сифатли уруғлик билан таъминлаш ва етиштириб берилган махсулот хақини белгиланган муддат ичида тўлиқ хисоб-китоб қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномавий мажбуриятни бажариб, жавобгарнинг буюртмасида кўрсатилган муддатда ва миқдорда уруғлик билан таъминлаган. Бироқ, жавобгар даъвогарга 7,9 тонна маҳсулот етказиб бериб, шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан 62,1 тонна маҳсулотни топширмаган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган жарима ҳам тўғри ҳисобланган, чунки тарафлар шартноманинг 4.1-бандида хўжалик махсулотни шартномада белгиланган белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да махсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилишлигига келишган. Суд шартноманинг мазкур бандини ва маҳсулотнинг бир тоннаси учун амалда шаклланган нарх 3 000 000 сўмни ташкил этган, даъвогар талаб этиши мумкин бўлган жарима суммаси хисобланганда 62 105 кг топширилмаган буғдой нархи 186 315 000 сўмни ташкил этиб унинг 30 фоизи 55 894 500 сўмни ташкил этади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 466-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Суд тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, уларнинг манфаатларини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган жарима суммасини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 39 100 000 сўм жарима ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати тўловини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Сахро бўстон нихоли” фермер хўжалиги ҳисобидан “Андижондонмахсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига 39 100 000 сўм жарима, олдиндан тўланган 1 117 890 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев