Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1530 Дата решения 18.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Абдуллох Фарангиз фермер хўжалиги
Source ID 936644 Claim ID 2921187 PDF Hash 1b9839d00a60fe1e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
онуннинг 28-моддаси онуннинг 28 law
ушбу Кодекснинг 281-моддаси ушбу Кодекс 281 code_article
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК 271 law
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
тисодий процессуал кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик Кодексининг 384-моддаси аролик Кодекси 384 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 18 октябрь 4-1103-2201/1530-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXX Тошкент вилояти худудий бошқармаси XXXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган 271-сонли кредит шартномасини бекор қилиш, 65.665.000 сўм муддатли асосий қарз, 36.385.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.003.507 сўм кредит фоизи ундириш, ундирувни 2018 йил 07 март куни тузилган гаров шартномасига асосан 2018 йил 26 февралда Қуйичирчиқ туман машина ва асбобускуналарнинг ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган ТТР 110126-рақамли техник паспортига асосан тегишли МТЗ-80Х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 005830-русумли Д-243, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторига ҳамда қўшимча жавобгар XXXXXXXXнинг кафилигига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX (2021 йил 30 декабрдаги 0304/98-21-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXX Тошкент вилояти худудий бошқармаси XXXXXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXга нисбатан тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган 271сонли кредит шартномасини бекор қилиш, 65.665.000 сўм муддатли асосий қарз, 36.385.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.003.507 сўм кредит фоизи ундириш, ундирувни 2018 йил 07 март куни тузилган гаров шартномасига асосан 2018 йил 26 февралда Қуйичирчиқ туман машина ва асбоб-ускуналарнинг ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган ТТР 110126-рақамли техник паспортига асосан тегишли МТЗ-80Х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 005830-русумли Д-243, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторига ҳамда қўшимча жавобгар XXXXXXXXнинг кафилигига қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар XXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни XXXXXXXXXXX Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, 2018 йил 09 февралда тузилган кредит шартномасига асосан жавобгарга қишлоқ хўжалик техникаларини олиш мақсадида кредит ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредиттўлов жадвалига риоя қилинмаганлиги натижасида муддати ўтган кредит қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, бир неча бор ѐзма ва оғзаки огохлантирилганлигини аммо натижа бўлмаганлигини билдириб, жавобгардан кредит қарздорлигини ундиришни ҳамда ундирувни гаров ҳамда кафилга қаратишни, кредит шартнмоасини бекор қилишни сўради. Жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабларини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, XXXXXXXXXX (бундан буён матнда "Банк" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXX (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2018 йил 09 февралда "Кредит линиясини очмасдан" 271-сонли кредит шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.3-бандларига мувофиқ, "Банк" "Қарз олувчи"га нақд пулсиз 300.000.000 сўм кредитни йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан, "Беларус-80х" ғилдиракли трактор "КХУ-45" култиватор ҳамда эхтиѐт қисмини сотиб олиш мақсадида 5 йил (2023 йил 08 февраль)га қадар кредит ва унининг фоизларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш шарти билан ажратган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 3-бўлими 3.2-бандига асосан кредит таъминоти сифатида XXXXXXXXнинг кафиллик шартномаси ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинаѐтган "Беларус-80х" ғилдиракли трактори гаровга олиниб нотариал идора орқали тасдиқлаб берилиб, тақдим этилиши юзасидан ўзаро келишган. Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти сифатида 2018 йил 07 мартда XXXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Гаровга олувчи" деб юритилади), XXXXXX (бундан буён матнда-"Қарздор-Гаровга қўювчи" деб юритилади) ўртасида Тошкент вилояти Оққўрғон туман давлат нотариал идораси нотариуси XXXXX томонидан гаров шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур гаров шартномасига асосан кредит шартномаси мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювчи" ўзига тегишли бўлган ТТР 110126-рақамли техник паспортига асосан тегишли МТЗ-80х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 005830, Д-243-русумли, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторини кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган. Тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан ушбу гвроқ тарафлар томонидан ўзаро 157.200.000 сўмга гаровга қабул қилиш юзасидан келишган. Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида кредитнинг муддати келмаган қисмидан 65.665.000 сўм, кредитнинг муддати ўтган қисмидан 36.385.000 сўм, кредитнинг муддати ўтган фоиз қисмидан қарздорлиги 2.003.507 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган. "Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз олувчи" ҳамда "Кафил"га 2022 йил 05 июлда 01/183-сонли огохлантириш хати юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати "Қарз олувчи" ҳамда "Кафил"лар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд муҳокамасида XXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 18 октябрь ҳолатига тақдим қилинган 01/506-сонли маълумотномага мувофиқ, жавобгар XXXXXXXXX ҳамда қўшимча жавобгар XXXXXXXXга нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича кредит қарздорликлари баратаф қилинмаганлиги маълум қилинган. Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 17 мартда тузилган 94-сонли кредит шартноманинг 5-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 5.9-бандига биноан "Қарз олувчи" томонидан шартноманинг 3.5-3.11-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, шунингдек, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ѐмонлашганда, ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб талаблари бузилган тақдирда, берилган кредитни муддатидан олдин ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни "Банк" талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 65.665.000 сўм муддатли асосий қарз, 36.385.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.003.507 сўм кредит фоизи ундириш ҳақидаги даъво талабларини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига асосан ундирувни 2018 йил 07 март куни тузилган гаров шартномасига асосан 2018 йил 26 февралда Қуйичирчиқ туман машина ва асбоб-ускуналарнинг ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган ТТР 110126-рақамли техник паспортига асосан тегишли МТЗ-80Х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 005830-русумли Д-243, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторига қаратишни сўраганни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 5.10-5.11-бандларига мувофиқ, "Қарз олувчи" кредитни қайтариш жадвалига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номуофиқ ишлатганда, "Банк" кредит ва фоизлардан бўлган қарздорликни "Қарз олувчи"нинг барча. Шунингдек, бошқа банклардаги ҳисоб варақларидан белгиланган тартибда ундириб олиш, қарздорликни тўлаш муддати 30 кундан ошиб кетганда "Қарз олувчи" томонидан "Банк"ка кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг 27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас молмулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд тартибида молмулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида белгиланади. ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилиши, ушбу Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги молмулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги назарда тутилган. Шунга кўра, суд карздорлик ундирувини гаровдаги мол-мулкка қаратишни ҳамда гаровдаги мулкнинг бошланғич сотув баҳосини тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан ушбу мулк тарафлар томонидан ўзаро 157.200.000 сўмга гаров сифатида қабул қилинган Қуйичирчиқ туман машина ва асбоб-ускуналарнинг ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган ТТР 110126-рақамли техник паспортига асосан XXXXXXXXXга тегишли МТЗ-80Х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 005830-русумли Д-243, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторига қаратиш ҳамда 157.200.000 сўм миқдорида гаров сифатида қабул қилинганлигини инобатга олиб, гаров мулкининг бошланғич сотув бағосини келишилган суммада белгилашни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган кафиллик шартномасига асосан XXXXXXXXнинг кафилигига қаратишни сўраган. Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти сифатида 2018 йил 09 февралда XXXXXXXXXX (бундан буѐн матнда-"Банк" деб юритилади), XXXXXXXX (бундан буѐн матнда-"Кафил" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXX (бундан буѐн матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида кафиллик шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур кафиллик шартномасининг 1-бўлим 1.1-1.2-бандларига асосан кредит таъминоти сифатида "Қарз олувчи" "Банк"дан "Беларус-80х" ғилдиракли трактор "КХУ-45" култиватор ҳамда эхтиѐт қисм сотиб олиш мақсадларда муддатли олинган 300.000.000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини бажармаганда ѐки лозим даражада бажарилмаганда "Кафил" "Банк"нинг биринси талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ѐзилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз вақтида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлари ѐки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олиши, ушбу кафиллик "Банк" билан "Қарз олувчи" ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган кредит шартномаси бўйича моддий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаши, кредит суммаси 300.000.000 сўм, кредит муддати 5 йил, кредит фоизи 22 фоиз, кредит мақсади "Қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олиш" "Қарз олувчи" "Кафил"нинг хизматлари учун кафиллик суммасининг 100 фоизи миқдорида кафиллик ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ѐки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли Қарорининг 28-бандида кафиллик-учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ѐки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидирлиги, кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида тузилади, кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланиши, 29-бандида кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаѐтган бўлса, шу шартномага киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланиши, айни пайтда судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг (банк ѐки бошқа кредит ташкилотининг) ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, қарздор ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномаси уч томонлама битим ҳисобланиши мумкинлиги, ушбу Қонуннинг 30-бандида конунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда еки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми), асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатиши, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаши, кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ѐки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмаслиги кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари кераклиги юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Шунингдек, даъвогар XXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXX билан 2018 йил 09 февралда тузилган 271-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 384-моддасида шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ѐки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ѐки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, бир тараф шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ѐки таклифда кўрсатилган ѐхуд қонунда ѐинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ѐки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар XXXXXXXXXX томонидан 2022 йил 05 июлда 01/183-сонли талабнома асосида жавобгар XXXXXXXXXга кредит қарздорлигини ўз вақтида тўланмаѐтганлиги, кредит қарздорликларини тўланмаган тақдирда, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан огохлантириш хати юборилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли Қарорининг 4-бандида кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ѐки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ѐки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ѐки бекор қилиниши мумкинлиги юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб, тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган 271-сонли кредит шартномасини бекор қилишни, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 65.665.000 сўм муддатли асосий қарз, 36.385.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.003.507 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни XXXXXXXXXга тегишли МТЗ-80Х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 005830-русумли Д-243, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторига қаратишни, гаров мулкининг бошланғич боҳосини тарафлар ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан 157.200.000 сўм қийматда белгилашни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 280, 292, 384, 735, 744-моддаси, Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187, 188,-моддаларига асосан, суд XXXXXXXXXX ҳамда XXXXXXXXX ўртасида 2018 йил 09 февралда тузилган 271-сонли кредит шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар XXXXXXXXX ҳамда қўшимча жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXXXXXXX фойдасига 65.665.000 сўм муддатли асосий қарз, 36.385.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 2.003.507 сўм кредит фоизи, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув XXXXXXXXXга тегишли МТЗ-80Х русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами 005830-русумли Д-243, завод рақами 808233493, давлат рақам белгиси XXXX бўлган чопиқ тракторига қаратилиб, гаровга мулкининг бошланғич сотув баҳоси 157.200.000 сўм қилиб белгилансин. Жавобгар XXXXXX ҳисобидан Республика бюджетига 5.081.070.14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS