Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1520 Дата решения 18.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHIRCHIQ DEHQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "Z A M O N - Q U R I L I S H" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936652 Claim ID 2921170 PDF Hash 0f64688ac20c3a0e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 327-моддаси збекистон Республикаси ФК 327 law
китоб шакли ва ФКнинг 246-моддаси китоб шакли ва ФК 246 law
суд ФК 327-моддаси суд ФК 327 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 18 октябрь 4-1103-2201/1520-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан 150.000.000 сўм асосий қарз, ўзганинг маблағидан фойдаланганлиги учун 13.248.859.9 сўмни ундириш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даьвогар XXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXX (2021 йил 18 декабрдаги 2035сонли ишончнома асосида) Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконфренцияалоқа режими асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан 150.000.000 сўм асосий қарз, ўзганинг маблағидан фойдаланганлиги учун 13.248.859.9 сўмни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида Тошкент туманлараро иқтисодий суди орқали видеоконфренция алоқа режими асосида иштирок этган даьвогар XXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXX даъво аризасидаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида қар зшартномаси тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга фоиз тўлаш шарти билан 150.000.000 сўм берилганлигини, қарзни қайтариш муддати 2021 йил 22 июнь куни қилиб белгиланганлигини, аммо жавобгар томонидан белгиланган муддат чичида қайтарилмаганлигини, бир неча бор ѐзма мурожаат қилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини баѐн қилиб, 150.000.000 сўм асосий қарзни ва шартнома бўйича ўзганинг маблағидан фойдаланганлиги учун 13.248.859.9 сўм фоиз ундириб беришни сўради. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича XXXXXXXXXXX (Бундан буѐн матнда"Қарз берувчи" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXX (Бундан буѐн матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 23 апрелда 2-сонли қарз шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ѐки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ѐки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ѐки қарзга олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашѐларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олиши, қарз шартномаси пул ѐки ашѐлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланиши белгиланган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.4-бандиларига мувофиқ, "Қарз берувчи" "Қарз олувчи"га 150.000.000 сўм миқдорда пул маблағларини 14 фоиз устама тўлаш шарти билан "Қарз олувчи" ушбу маблағларни шартнома шартларига асосан 2021 йил 22 июнга қадар (ўз муддатида ва миқдорида) қайтариши, тарафларнинг ўзаро келишувига асосан пул маблағларини қайтариш муддати тарафлар ўртасида келишуви асосида узайтирилиши мумкинлиги юзасидан ўзаро келишган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. "Қарз берувчи"-XXXXXXXXXXX томонидан "Қарз олувчи"-XXXXXXXXXX ҳисоб рақамига 2021 йил 23 апрелдаги 198-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 100.000.000 сўм, шу кундаги 200-сонли банк тўлов топшириқномасига асосан 100.000.000 сўм жами 200.000.000 сўм пул маблағлари қарз сифатида ўтказиб берилган бўлиб, "Қарз олувчи" томонидан олинган қарз қисман қайтарганлиги оқибатида "Қарз берувчи"нинг олдида 150.000.000 сўм қарз бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз олувчининг қарз суммасини қайтариш мажбурияти белгиланган бўлиб: Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги; Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши кераклиги; Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкинлиги; Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ѐки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкинлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Даъвогар XXXXXXXXXXX томонидан жавобгар XXXXXXXXXXга қарз шартномаси бўйича олинган пул маблағларини қайтариш юзасидан 2021 йил 23 ноябрдаги 1048-сонли талабнома асосида мурожаат қилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Қайд этилганларга кўра, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларига ҳамда тақдим этилган хужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво талабининг 150.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бўлими 1.2-бандига асосан ўзганинг маблағидан фойдаланганлик ҳолати юзасидан 14 фоиз устама тўлаш шарти асосида 13.248.859.9 сўм фоиз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ѐки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ѐки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ѐки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилиши, кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Респбуликаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли Қарорининг 8-бандида судлар шуни эътиборга олишлари керакки, агар тарафларнинг келишувида, тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларда, шунингдек иш муомаласи одатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган фоизларни ҳисоблашда йилдаги (ойдаги) кунлар 360 (30) кунга тенг деб қабул қилиниши, ушбу Қарорнинг 9-бандида фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ѐхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳияти ѐки иш муомаласи одатларидан ѐхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланиши, қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво тақдим этилган кундаги ѐки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақлилиги, бундай ҳолларда тегишли банк фоизи ҳисоб ставкасини танлашда, хусусан пул мажбурияти қанча вақт ичида бажарилмаганлиги, бу давр мобайнида ҳисоб ставкасининг миқдори ўзгарганлиги, ҳисоб ставкасининг ўзгармасдан қолганлигига узоқ вақт бўлганлиги кабилар эътиборга олиниши зарурлиги, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агарда пул мажбуриятлари бажарилмаган вақтларда банк фоизи ҳисоб ставкаси ўзгарган бўлса, тўлов кечиктирилган барча давр мобайнида мавжуд бўлган ҳисоб ставкасига аҳамияти бўйича яқинроқ бўлган (даъво тақдим этилган ѐки қарор чиқарилган кундаги) банк фоизи ставкасига афзаллик бериш мақсадга мувофиқлиги агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, фоизлар фақат тегишли пул маблағларига тўланиши мумкин, пул маблағларидан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизларга эса фоизлар ҳисобланмаслиги лозимлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаблари иш хужжатлари шунингдек, банк тўлов топшириқномалари асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 150.000.000 сўм асосий қарз, ўзганинг маблағидан фойдаланганлиги учун 13.248.859.9 сўм фоиз ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта ва видеоконфренцияалоқа харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 327, 732, 735моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 166, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлнтирилсин. Жавобгар XXXXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXXXXXXXX фойдасига 150.000.000 сўм асосий қарз, ўзганинг маблағидан фойдаланганлиги учун 13.248.859.9 сўм, 3.264.978 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта, 75.000 сўм видоеконфренцияалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS