Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/1297 Дата решения 18.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Чунгбоғиш Қаххорбек фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый BEST TEXTILE INTERNATIONAL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 936381 Claim ID 2877295 PDF Hash 68f8213c5bdb9148... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
аролик кодексининг 354-моддаси аролик кодекси 354 code_article
аролик кодексининг 356-моддаси аролик кодекси 356 code_article
тисодий процессуал кодексининг 74-моддаси тисодий процессуал кодекси 74 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYATI QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД АНДИЖАНСКОЙ ОБЛАСТИ 170700, Qo’rg’ontepa sh, Mustaqillik ko’chasi 50-a 170700, г.Кургантепа, улица Мустакиллик, д. 50-а Тел (0-374) 723-16-20, 723-11-46 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.qurgontepa@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўрғонтепа тумани 4-1705-2202/1297-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар - “Ддддд” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 30 март куни имзоланган №28-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш тўғрисидаги шартномага асосан 2021 йилда хўжалик томонидан топширилган 1 кг пахта хомашёси харид нархини 6500 сўмдан қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ф.Насриддинов (ишончнома асосида), жавобгар -“ Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти вакили – О.Шохобов(ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши(бундан буён матнда “Фермерлар кенгаши” деб юритилади) даъвогар - “Ддддд” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жжжжж” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 30 март куни имзоланган 28-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш тўғрисидаги шартномага асосан 2021 йил да хўжалик томонидан топширилган 1 кг пахта хомашёси харид нархини 6500 сўмдан қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ва почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан мутахассис жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар манфаатида Фермерлар кенгаши вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб - қувватлаб, ўзининг кўрсатмасида 2021 йилдаги пахта хом ашёсини етиштириш учун зарур бўлган ёқилги мойлаш маҳсулотларини нархи ошиб кетганлигини, фермер хўжаликларини харажатлари қопламаётганлигини 2021 йил 4 декабрь куни Избоскан туман ҳокимлигида 2021 йил пахта хосилини якуний пул маблағларини тўланиши ва пахтачилик кластерлари фаолияти юзасидан туман сектор раҳбарлари ва кластер раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда 1кг пахта хомашёсининг нархини 6500 сўмдан тўлашга қарор қилинганлигини баён қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти вакили даъвогарнинг даъвосига эътироз билдириб, даъвогар ўртасида тузилган фьючерс шартномасида 1 кг. пахта хомашёсининг харид нархи 6020 сўмдан қилиб белгиланганлигини, 6500 сўм харид нарх бўйича қўшимча келишув тузилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан жалб этилган мутахассис ўз фикрини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорига асосан 2020 йил хосилидан бошлаб пахта хом ашёсининг харид нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинганлигини, ушбу қарорнинг 3-банди талабидан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа дахлдор ташкилотлар билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган минимал нархларни эълон қилиб борилиши ва бу нархлар фермер хўжаликлар ва кластерлар учун тавсиявий характерга эга эканлигини, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилиб олувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хом ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида ўзлари мустақил равишда белгилашларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сонли фармонига асосан фермер хўжаликлари ўз вилоятидаги исталган пахта - тўқимачилик кластерлари билан пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишлари мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Суд, тараф вакилларининг кўрсатмаларини, мутахассис фикрларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар - “Ддддд” фермер хўжалиги(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва жавобгар - “Жжжжж” масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30 мартда 28-сонли пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилган ва электрон рақамли имзолар билан тасдиқланган. Шартноманинг 1.1-бандида даъвогар 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан 26,7 гектар ер майдонидан Андижон-35 навли, 77,43 тонна пахта хом ашёсини шартноманинг 1.4-бандига асосан ҳар бир тоннаси учун 6 020 006 сўмдан жами 466 129 065 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб беришни, жавобгар эса шартноманинг 4.5-бандига асосан етказиб берган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисмини 2021 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. 2021 йил 30 март куни шартномага қўшимча келишув тузилиб, шартноманинг 1,1-банида келишилган пахта хомашёсига қўшимча равишда 21,48 тонна пахта хом ашёси топширишга келишилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 ноябрдаги №04/024-4454-сонли хатида Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип иккинчи нав, биринчи синф 1 тонна пахта хом ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 минг сўм қилиб белгиланиб, ушбу хатда пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хом ашёсининг нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилашлари қайд этилган. Бундан ташқари тарафлар ўртасидаги тузилган фьючерс шартноманинг 4.2бандида харидор 2021 йил хосили пахта хом ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилади.-деб белгиланган. Шу билан бирга Исбозкан туман ҳокими ўринбосари А.Умаров томонидан 2021 йил 4 декабрь куни тасдиқланган 2021 йил пахта якуний пул маблағларини тўланиши ва пахтачилик кластери фаолияти юзасидан туман сектор раҳбарлари ва кластер раҳбарлари иштирокида ўтказилган №17-сонли йиғилиш баёнида 2021 йил пахта хосилини якуний пул маблағлари белгиланган меъёрий нархдан келиб чиқиб, ҳар бир кг пахта хомашёси учун 6500 сўм қилиб белгилашга қарор қилинган. Шу асосга кўра, Фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан пахта бахосини ўзгарган нархда 6500 сўмдан қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, тарафлар йиғилиш қароридан келиб чиқиб, ихтиёрий равишда пахта хомашёсининг 6500 сўм харид нархи бўйича қўшимча келишув тузишмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 ноябрдаги №04/024-4454-сонли хати, туман ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган йиғилиш қарори тарафлар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив характерга эга эмас. Шунингдек, тарафлар ўртасидаги тузилган фьючерс шартноманинг 4.2-бандида 2021 йил хосили пахта хом ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиши белгиланган бўлса-да, ваҳоланки, шартноманинг ушбу бандида айнан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг белгилаган тавсиявий нархи бўйича 1 кг. пахта хом ашёсининг харид нархини 6500 сўмдан қайта ҳисоб - китоб қилиниши ҳақида аниқ шарт назарда тутилмаган. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 02 ноябрдаги №04/024-4454-сонли хати тарафлар учун тавсиявий характерга эга. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354-моддасига мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 356-моддаси биринчи қисмида шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 74-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу асосга кўра суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан шартномага асосан пахта бахосини ўзгарган нархда 6500 сўмдан қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловаси 2банди б)-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, олтинчи хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, тўлаб чиқилган почта харажатини Фермерлар кенгаши зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди олтинчи хатбошисига асосан даъвогар - “Ддддд” фермер хўжалиги ҳисобидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 354, 356моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати Фермерлар кенгаши зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. И.Жураев