← Назад
Решение #758729 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 228 | — | code_article | |
| ИПК | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судя C.Турсунов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судя М.Астанов
Қарши шаҳри
4-1806-2201/470-сонли иш
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, “Қорахонов Рашид” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари А.Қораханов, унинг таъсисчиси Ч.Қораханов, “Савсан
юлдузи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Т.Эшонқулов, унинг вакили
Б.Мўминов (03.10.2022 йилдаги 26-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон
Республикаси Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят
бошқармаси мутахассиси У.Холматов, Кадастр агентлигининг давлат
кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси вакили Б.Эшниёзов ва Қамаши туман
бўлими мутахассиси Д.Шералиев иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Савсан Юлдузи”
масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган апелляция шикоятини
вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Қорахонов Рашид” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) “Савсан юлдузи” масъулияти чекланган жамиятига
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан
судга мурожаат этиб, Қамаши тумани, Ғаллакор ҳудудидаги қишлоқ хўжалик
харитасининг 38қ, 39қ-контурдаги 11,15 гектар ер майдонидан “Савсан
юлдузи” масъулияти чекланган жамиятини мажбурий тартибда чиқаришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Қамаши туман Қишлоқ хўжалик бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан “Савсан юлдузи” масъулияти
чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти келтирилиб, унда 2022 йил
15 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Қамаши туман Қишлоқ хўжалик бўлими суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва унинг вакили
апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, дастлаб низоли ер майдони
Қамаши туман ҳокимининг қарори билан “Савсан юлдузи” масъулияти
чекланган жамиятига ажратилганлигини, Қамаши туман ҳокимининг
2012 йил 15 июндаги Х-389/6-сонли қарори билан “Қорахонов Рашид” МЧЖга
39қ-контурдан 34,6 гектар, 38қ-контурдан 58,7 гектар, жами 93,3 гектар ер
майдони ажратиб берилганлигини, Қамаши туман ҳокимининг 2013 йил
23 сентябрдаги Х-518-сонли қарори билан Қамаши туман ҳокимининг 2012 йил
15 июндаги Х-389/6-сонли қарори бекор қилинганлигини, биринчи босқич суди
бунга эътибор бермаганлигини, туман ҳокимлиги томонидан даъвогарга қарор
бекор қилинганлиги ҳақида хат ҳам юборилганлигини буни давлат архивидан
олинган маълумот асосида билганлигини, даъвогарга жами 94.3 гектар ер
майдони UZKAD “innola” дастури орқали рўйхатга олинган хаританинг
38қ-контурида “Савсан юлдузи” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган
ер майдонига устма-уст тушмаганлигини, суд бунга баҳо бермаганлигини, ер
ижараси шартномаси тузилганлигини ва давлат рўйхатидан ўтганлигини
билдиришиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, биринчи босқич
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва унинг таъсисчиси
жавобгарнинг фикрларига эътироз билдириб, Қамаши туман ҳокимининг
2012 йил 15 июндаги Х-389/6-сонли қарори билан “Қорахонов Рашид” МЧЖга
39қ-контурдан 34,6 гектар, 38қ-контурдан 58,7 гектар, жами 93,3 гектар ер
майдони ажратилганлигини, ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилганлигини, Кадастр
агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи ва вилоят Қишлоқ хўжалик
бошқармаси бош мутахассислари ҳамда Қамаши туман Қишлоқ хўжалик
бўлими томонидан берилган маълумот хатларида “Қорахонов Рашид” МЧЖ
билан 94,3 гектар ер майдонини ижарага олиш шартномаси тузилганлиги ва ер
участкасига бўлган ижара ҳуқуқи “Uzkad” (Inola) дастури орқали давлат
рўйхатидан ўтказилганлигини, шунингдек “Савсан юлдузи” МЧЖга туман
ҳокимининг қарори билан 44 гектар ер майдони берилганлиги, туман
ҳокимлиги ва “Савсан юлдузи” МЧЖ ўртасида ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси тузилиб, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи
UZKAD “innola” дастури орқали давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, низоли
бўлган ер майдони ҳақиқатда “Қорахонов Рашид” МЧЖга тегишли эканлиги,
ушбу низоли 11,15 гектар ер майдонига жавобгар томонидан арпа
экилганлигини, лекин уни бузиб қайта ўзлари экиб ўриб олганлигини,
38қ-контурда жойлашган низоли 11,15 гектар ер майдони Кадастр
агентлигининг онлайн геопорталидан кўринишича “Қорахонов Рашид” МЧЖга
тегишли бўлган ер майдонида жойлашганлигини ва давлат органларининг
барча хулосаларида “Қорахонов Рашид” МЧЖнинг фойдасига хулоса ва хатлар
берилганлигини, тўққиз йилдан буён давлат режаларини бажариб, солиқларни
тўлаб келганлигини жавобгар шу вақт мабойнида низоли ер майдонига кириб
олмаганлигини, 2021 йилдан буён низоли ҳолат бошланганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси,
Кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси ва
Қамаши туман бўлими мутахассислари иккита масъулияти чекланган жамиятга
ер ажратиш ҳақида туман ҳокимлигининг қарорлари борлигини, улар давлат
рўйхатидан ҳам ўтганлигини, низоли ер майдони UZKAD “innola” дастурида
“Қорахонов Рашид” МЧЖ тегишли бўлиб турганлигини, туман ҳокимлиги
қарорлари ва ер ижараси шартномасига кўра “Савсан юлдузи” МЧЖга тегишли
эканлиги ҳақидаги хулосани судга тақдим этишди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Қамаши туман ҳокимининг 2012 йил
15 июндаги Х-389/6-сонли қарори билан “Қорахонов Рашид” МЧЖга
39қ-контурдан 34,6 гектар, 38қ-контурдан 58,7 гектар, жами 93,3 гектар ер
майдони ажратилган.
Қамаши туман ҳокимининг 2013 йил 23 сентябрдаги Х-518-сонли қарори
билан Қамаши туман ҳокимининг 2012 йил 15 июндаги Х-389/6-сонли қарори
бекор қилинган.
Қамаши туман ҳокимининг 2019 йил 19 июлдаги Х-4469/07-сонли қарори
билан “Қорахонов Рашид” МЧЖга қўшимча 1 гектар ер майдони ажратилиши
ва даъвогарнинг жами ер майдони 94,3 гектар ер майдони ижара
шартномасининг амал қилиш муддатига ўзгартирилиб, “Қорахонов Рашид”
МЧЖнинг 94,3 гектар ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра,
мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб
олишга ҳақли.
Шунга асосан даъвогар Қамаши тумани, Ғаллакор ҳудудидаги қишлоқ
хўжалик харитасининг 38қ-контурдаги 11,15 гектар ер майдонидан жавобгарни
мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Жавобгарга Қамаши туман ҳокимининг 2011 йил 29 декабрдаги
Х-1323/12-сонли қарори билан 38қ, 39қ-контурлардан доимий эгалик қилиш ва
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан жами 44 гектар, шундан 23,2 гектар буз
ҳамда 20,8 гектар лалми ер майдони ажратиб берилган.
Кейинчалик Қамаши туман ҳокимининг 2014 йил 13 майдаги Х-359/5сонли қарори билан “Савсан юлдузи” МЧЖнинг ер майдонига доимий эгалик
қилиш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага берилган.
“Савсан юлдузи” МЧЖнинг 44 гектар ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Қамаши туман прокуратураси туман ҳокимлигининг 2012 йил 14 июндаги
Х-389/6-сонли қарорини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш ҳақида туман
ҳокимлигига 2013 йил 16 сентябрда 11-1-13-сонли протест киритган.
Қамаши туман ҳокимлиги туман прокуратурасининг протестига асосан
“Қорахонов Рашид” МЧЖга 2012 йил 14 июндаги Х-389/6-сонли ер ажратиш
ҳақидаги қарорини 2013 йил 23 сентябрдаги Х-518/9-сонли қарор билан бекор
қилиб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасига ўзгартириш
киритиш туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига юклатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари низоли ер майдонидан
2012 йилдан буён фойдаланиб келаётганлигини, давлат олдидаги шартномавий
ва солиқ мажбуриятларини бажариб келганлигини, туман ҳокимлигининг
2013 йил 23 сентябрдаги Х-518/9-сонли қароридан хабари йўқлигини билдирди.
Шунга асосан даъвогар шу кунга қадар низоли ер майдонидан фойдаланиб
келган.
Бироқ, биринчи инстанция суди Қамаши туман ҳокимлигини ишни
кўришга жалб қилмасдан ва 2013 йил 23 сентябрдаги Х-518/9-сонли қарордан
кейинги қишлоқ ҳўжалик харитасининг 38қ-контурдаги ер майдони кимга
берилганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган.
ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш
чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослантирилганлигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПК 279-моддасининг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекснинг 279-моддаси тўртинчи қисми 4-бандига кўра, агар
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПКнинг 278-моддаси 5-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд
бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш
учун юборишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда Қамаши туман
ҳокимлигини ишни кўришга жалб қилмасдан ва 2013 йил 23 сентябрдаги
Х-518/9-сонли
қарордан
кейинги
қишлоқ
ҳўжалик
харитасининг
38қ-контурдаги ер майдони кимга берилганлиги ҳолатлари ўрганилмаганлиги
сабабли ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни,
апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, ишни кўришда Қамаши туман ҳокимлигини
ишга жалб қилиб, 2013 йил 23 сентябрдаги Х-518/9-сонли қароридан келиб
чиқиб низоли ер майдонига ва иш учун аҳамиятли бошқа далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, суд харажатлари масаласини ҳал қилиб, низо хусусида қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилиши ҳамда ишни апелляция инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши
лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
278, 279-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 июлдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин ва ишни биринчи инстанция судида янгидан
кўриш учун Чироқчи туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
“Савсан Юлдузи” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Ишни кўриш натижалари бўйича ишни апелляция инстанция судида
кўриши билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласи ҳал этилсин.
Қарор қабул қилинган пайтидан қонуний кучга киради. Унинг устидан
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Д.Рахимов