Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2469 Дата решения 18.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Сохибкор аслиддин чамани фермер хўжалиги
Source ID 1089387 Claim ID 2932426 PDF Hash 1258ea75ded2cbbe... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд прокуратура органига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд прокуратура органига нисбатан ишни ИПК 170 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил 18 октябрь 4-1107-2202/2469-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамов котиблигида Оҳангарон туман прокурорининг даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Сохибкор Аслиддин чамани” фермер хўжалигига нисбатан ер ижара шартномасини қисман бекор қилиш ва 15,44 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Қ.Романов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Ашуралиева иштирокида ўзининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Оҳангарон туман прокурори Оҳангарон туман ҳокимлиги (даъвогар ёки ҳокимлик) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Сохибкор Аслиддин чамани” фермер хўжалиги (жавобгар ёки ФХ) билан тузилган ер ижара шартномасини қисман бекор қилиш ва 15,44 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтаришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида прокуратура органига хабар берилган ва бунга оид далиллар бор. Бироқ, прокуратура органи судда иштирок этмади. Шу сабабли суд прокуратура органига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси тартибида кўриб чиқади. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили даъво аризадагига ўхшаш важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ФХ раҳбари даъво аризани қисман тан олиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Оҳангарон туман бўлими, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Оҳангарон туман ветеринария-чорвачилик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган ва суд муҳокамасининг вақти, жойи ҳақида хабардор қилинган. Бироқ ушбу учинчи шахслар ишда иштирок этмадилар ва шу сабабли суд учинчи шахсларга нисбатан ишни ИПК 128 ва 170-моддаси асосида уларнинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд ҳокимлик ва ФХ вакилларининг тушунтиришини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. “Фермер хўжалиги тўғрисида” қонуннинг 3-моддасига кўра, фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир. Ушбу қонуннинг 5-моддаси 1-2-қисмларида фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади. Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами Ер кодекси билан белгиланади. Ер кодексининг (ЕК) 24-моддасига кўра, ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир. Ишдаги ҳужжатларга кўра, ҳокимликнинг 05.05.2020 йилдаги 1614-сонли қарори билан ФХга илгари ижарага берилган ер майдонининг бир қисми туман давлат захирасига қайтарилган ва ФХ ихтиёрида қишлоқ хўжалиги харитасининг 881, 882қ-контурдаги жами 24,36 гектар ер майдони қолдирилган. Ушбу 24,36 гектар ер майдонининг 49 йилга ижарага берилгани тўғрисида ҳокимлик ва ФХ ўртасида ижара шартномаси тузилган, ФХнинг 24,36 гектар ерга нисбатан ижара ҳуқуқи кадастр органида 19.08.2021 йилда 398-рақам билан рўйхатга олинган. Прокуратура органининг даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2022 йилдаги ПҚ-295-сонли қарори асосида Оҳангарон туманидаги “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги бўш турган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 138 гектар, шундан 120,7 гектар суғориладиган ер участкаларини эркин иқтисодий зона таркибидан чиқариш ва уларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш ва 138 гектар ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “Ohangaron Tech Industrial” технопаркини бошқариш дирекциясига бериш кўрсатилгани, ушбу қарорнинг 1-иловасида Оҳангарон тумани, Оҳангарон массивида жойлашган ва жавобгар томонидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиб келинган 881қ контурдаги 8,77 гектар ва 882қ контурдаги 6,67 гектар жами 15,44 гектар ер майдони “Ohangaron Tech Industrial” технопаркига ўтказилиши белгилангани, ПҚ-295-сонли қарор ижросини таъминлаш учун кўрсатиб ўтилган контурдаги ер майдонларини жавобгар ўз ихтиёри билан туман давлат захирасига қайтариши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилгани, таклиф хати берилгани, бироқ жавобгар ер участкасидан ихтиёрий воз кечмагани ва шундан сўнг ҳокимлик ва ФХ ўртасида тузилган ер ижара шартномасини қисман бекор қилиш ва 15,44 гектар ер майдонини Оҳангарон туман давлат захирасига қайтариш ҳақида судга даъво ариза киритилгани баён этилган. ЕК 36-моддаси 1-2-қисмларида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 1)ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда; 2)ер участкаси берилган муддат тугаганда; 3)юридик шахс тугатилганда; 5)хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса; 6)ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида; 7)ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда; 8)ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда; 9)қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда; 10)қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида; 11)мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса - гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади; 12)фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда; 13)ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда. Қонунчиликда ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ва ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилишнинг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин, деб белгиланган. Маълумки, мамлакатда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, уларга боғлиқ бўлган саноат тармоқларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2022 йилдаги ПҚ-295сонли “Мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқарилаётган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ҳамда “Ohangaron Tech Industrial” технопаркини бошқариш дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер участкалари рўйхати тасдиқланган (1-илова). Рўйхатга кўра, Оҳангарон тумани, Оҳангарон массивидаги 882қ, 881қ контурлардаги 15,44 гектар шундан 14,70 гектар суғориладиган ва 0,74 гектар бошқа ерлар “Ohangaron Tech Industrial” технопаркини бошқариш дирекциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган ҳокимлик вакили ҳокимликнинг 09.09.2022 йилдаги 3278/9-сонли таклифини судга тақдим этиб, ер участкасини ижарага бериш шартномасини қисман бекор қилиш ФХга таклиф этилгани бироқ, ФХ таклифга норозилик билдиргани шундан сўнг, ижара шартномасини қисман бекор қилиш масаласида ҳокимлик томонидан прокуратура органи орқали судга даъво ариза киритилганини билдирди ва ушбу ҳолатларнинг барчаси суд давомида тўпланган ҳужжатлар билан тасдиғини топди. Фуқаролик кодексининг (ФК) 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бундай ҳолда суд даъво аризани қаноатлантиришни ва Оҳангарон туман ҳокимлиги ва “Соҳибкор Аслиддин чамани” фермер хўжалиги ўртасида тузилган ижара шартномасини қисман бекор қилишни ва 15,44 гектар ер майдонини Оҳангарон туман давлат захирасига қайтаришни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, даъво талабларида номулкий тусдаги талаб билдирилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божини ҳисоблаб, уни тўлиқ жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ФК 384-моддаси, ЕК 24, 36-моддалари, ИПК 118, 170, 176-179, 183-моддалари асосида суд қ а р о р қ и л д и: Оҳангарон туман прокурорининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги ва “Сохибкор Аслиддин чамани” фермер хўжалиги ўртасида тузилган “ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома” қисман бекор қилинсин ва Оҳангарон тумани, Оҳангарон массиви 881қ, 882қ контурлардаги жами 15,44 гектар, шундан 14,70 гектар суғориладиган ерлар, 0,74 гектар бошқа ерлар туман давлат захирасига қайтарилсин. Оҳангарон туман ҳокимлиги зиммасига Оҳангарон тумани, Оҳангарон массиви 881қ, 882қ контурлардаги жами 15,44 гектар, шундан 14,70 гектар суғориладиган ерлар, 0,74 гектар бошқа ерларни туман давлат захирасига қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Сохибкор Аслидддин чамани” фермер хўжалиги ҳисобидан: -даъвогар Оҳангарон туман ҳокимлиги фойдасига 24.000 сўм почта харажати : -республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов