← Назад
Решение #758781 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 18 октябрь
4-1905-2201/1829-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Х.Тожиев раислигида,
М.Муродов котиблигида, аризачи тарафлар вакили иштирокисиз, аризачи ХХХнинг
жавобгар "ХХХ" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 33.385.138,85 сўм сўм
молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни Денов
туманларо иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи ХХХ Денов туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар "ХХХ" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 33.385.138,85 сўм
сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлиси ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган тарафлар
вакиллари суд мажлиси белгиланган вақтда иштирок этмади.
Аризачи ишни аризачи вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасида суд ишда иштирок этувчи
шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган
тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга
ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини
мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд аризачи вакилнинг ўтган суд мажлисида берган ва судга тақдим этган
фикрномасидаги кўрсатмаларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, "ХХХ" масъулияти чекланган
жамияти томонидан 2021 йил 28 октябрь куни ҳолатига ИДН рақами
201359574302555953210200001-сонли импорт контракти бўйича 29400 АҚШ
доллари, ИДН рақами 201359574302555953180200001-сонли импорт контракти
бўйича 408 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида Низом” (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандида,
товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар
2
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ
бўлмаслиги керак.
Низомнинг 24-бандида, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона
режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Низомнинг 241-бандида, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул
маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб
тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул
маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари
миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг
23,
24
ва
241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи
савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1-банди “в”
кичик бандига кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт
операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл
қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087сонли қарорининг 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва
“эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни Республикага олиб
кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
3
импорт қилувчилар
учун
қонунчиликда
белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши белгиланган.
Аниқланишича, "ХХХ" масъулияти чекланган жамияти билан KX Ar-AS
(Қозоғистон)
субъекти
ўртасида
тузилган
ИДН
рақами
201359574302555953210200001-сонли импорт контракти бўйича жами 29400 АҚШ
доллари, "ХХХ" масъулияти чекланган жамияти билан HUAXIN GAYUR CEMENT LLC
(Тожикистон)
субъекти
ўртасида
тузилган
ИДН
рақами
201359574302555953180200001-сонли импорт контракти бўйича 408 АҚШ доллари
миқдоридаги валюта маблағлари ва маҳсулотларнинг келиши 180 кундан ошиқ
бўлган муддатга кечиктирилган.
Шу
сабабли
солиқ
органи
томонидан
ИДН
рақами
201359574302555953210200001-сонли импорт контракти бўйича валюта
маблағлари ва маҳсулотларнинг келиши 180 кундан ортиқ муддатга кечикканлиги
учун 10 фоизига тенг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 28
апрелдаги курси бўйича (1 АҚШ доллари – 11200,06 сўм) сўмдаги эквиваленти
329.281.764 сўмни ташкил этганлиги сабабли 32.928.176,4 сўм миқдорида молиявий
жарима суммасини ҳисобланган ва уни тўлаш ҳақида "ХХХ" масъулияти чекланган
жамиятига 2022 йил 29 апрель куни 22-19766-сонли, ИДН рақами
201359574302555953180200001-сонли импорт контракти бўйича валюта
маблағлари ва маҳсулотларнинг келиши 180 кундан ортиқ муддатга кечикканлиги
учун 10 фоизига тенг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 28
апрелдаги курси бўйича (1 АҚШ доллари – 11200,06 сўм) сўмдаги эквиваленти
4.569.624,4 сўмни ташкил этганлиги сабабли 456.962,4 сўм миқдорида молиявий
жарима суммасини ҳисобланган ва уни тўлаш ҳақида "ХХХ" масъулияти чекланган
жамиятига 2022 йил 29 апрель куни 22-19765-сонли, талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар талабномаларни ихтиёрий ижро қилмаган ва молиявий
жарима суммасини тўлаб бермаган.
Низомнинг 28-бандининг 5-хатбошисига кўра талабномада жарима суммаси
уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси
бўйича сўмда ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
221-моддаси учинчи қисмига кўра молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги иш
кўриб чиқилаётганда суд молиявий санкциялар суммасининг ҳисоб-китоби
қанчалик тўғрилигини ҳам текширади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизимидан олинган
маълумотга кўра 2022 йил 29 апрель куни ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмдаги
эквиваленти 11179,80 сўмни ташкил этади.
Шунда ИДН рақами 201359574302555953210200001-сонли импорт контракти
бўйича
қўлланилиши
лозим
бўлган
молиявий
жарима
2022
йил
29 апрель куни ҳолатига 29400 АҚШ доллари*10%=2940*11179,80=32.868.612
сўмни, ИДН рақами 201359574302555953180200001-сонли импорт контракти
бўйича
қўлланилиши
лозим
бўлган
молиявий
жарима
2022
йил
29 апрель куни ҳолатига 408 АҚШ доллари*10%=40,8*11179,80=456.135,84 сўмни,
жами 33.324.747,84 сўмни ташкил этади.
Бундан кўринадики, аризадаги молиявий жарима қўллаш талабининг
60.391,01 сўм қисми асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддаси иккинчи қисмига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари
4
деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат
қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Аризадаги 33.385.138,85 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш
талабининг 60.391,01 сўм қисми аризачи вакили томонидан суд мажлисида исботлаб
берилмади.
Шунга кўра, суд ариза талабининг 33.324.747,84 сўм молиявий жарима қўллаш
қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи аризачи
вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан
33.324.747,84 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддасининг 19-бандига асосланиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни,
почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ариза талаби қисман қаноатлантирилсин.
"ХХХ" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 33.324.747,84 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда
ундириш ХХХ зиммасига юклатилсин.
Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "ХХХ" масъулияти чекланган жамиятидан аризачи ХХХ фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини
ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат
ичида Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
З.Х.Тожиев
5