← Назад
Решение #758852 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 170 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/1000-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаев раислигида,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят худудий бошқармаси даъвогар “Mikrokreditbank” АТБнинг манфаатида
жавобгар “SHARQ SHAMOLI” масъулияти чекланган жамияти ва кафиллик
мажбурияти бўйича қўшимча жавобгар “ANDIJON BROYLER” фермер хўжалиги
хисобидан солидар тартибда 1 794 445 000 сўм асосий қарз, 105 555 000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 109 949 319,30 сўм кредит фоиз тўловларини ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгарлар “SHIDDAT NASLLI PARRANDA” фермер хўжалиги
хамда “SHIDDAT” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга
қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили А.Кадиров
(ишончнома асосида) иштирокида, палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
даъвогар “Mikrokreditbank” АТБнинг манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, жавобгар “SHARQ SHAMOLI” масъулияти чекланган жамияти ва кафиллик
мажбурияти бўйича қўшимча жавобгар “ANDIJON BROYLER” фермер хўжалиги
хисобидан солидар тартибда 1 794 445 000 сўм асосий қарз, 105 555 000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 109 949 319,30 сўм кредит фоиз тўловларини ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгарлар “SHIDDAT NASLLI PARRANDA” фермер хўжалиги
хамда “SHIDDAT” фермер хўжалигига тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга
қаратишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга қўшимча жавобгарлар сифатида “ANDIJON
BROYLER” фермер хўжалиги, “SHIDDAT NASLLI PARRANDA” фермер хўжалиги хамда
“SHIDDAT” фермер хўжалиги жалб қилинган.
Даъвогар банк вакили кўрсатувлар бериб, жавобгар кредит учун тўловларни
мунтазам равишда кечиктириб келганлигини, лекин жавобгар томонидан
кредитнинг асосий тани ва фоиздан муддати ўтган қарздорлиги хосил бўлиб
қарздорлик мунтазам равишда тўлаб бермасдан келаётганлигини, ушбу холат
шартнома шартларини бузиш ҳисобланишини, даъвони тўлиқ қаноатлантириб,
ундирувни қўшимча жавобгарларнинг мол-мулкларга қаратиб беришни, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Палата низони иштрокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарларга суд мажлиси куни, жойи, вақти
тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади. Суд
иш ҳужжатларида даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда Ўз.Рес ИПК деб
аталади)нинг 170-моддаси тартибида низони жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан
танишиб, далилларга баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъво аризада баён этилишича,
2022 йил 28 январь куни
“MIKROKREDITBANK” АТБ хамда банк мижози “SHARQ SHAMOLI” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида №408-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар жавобгарга “Парранда озуқа ем махсулотларини ишлаб чиқариш
мақсадида хом ашё сотиб олиш” учун 14 фоиз хажмда фоизлар тўлаш шарти билан
24 ой муддатга, 6 ойлик имтиёз даври билан 1 900 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратиб берган.
Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида кўшимча жавобгарлар
«SHIDDAT» фермер хўжалигига тегишли бўлган, Андижон вилояти, Улуғнор тумани,
Чўлобод махалласида жойлашган, умумий ер майдони 1150 кв.метр, жами қурилиш
майдони 1043 кв.метр, умумий майдони 1042,56 кв.метр бўлган “Машина трактор
парки” бино-иншоотлари ва «SHIDDAT NASLLI PARRANDA» фермер хўжалигига
тегишли бўлган, Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Мирзаахмедов массивининг
334-контурида жойлашган, умумий ер майдони 20 000 кв.метр, жами қурилиш
майдони 3456 кв.метр бўлган қурилиши тугалланмаган “Паррандачилик” биноиншоотлари гаровга қўйилган ва мазкур бино-иншоотларини гаровга қўйилганлик
тўғрисида гаров шартномаси тузилган.
Бундан ташқари, кредит шартномаси бўйича кредит маблағларининг банкка
ўз вақтида қайтарилишининг таъминоти сифатида 28.01.2022 йил тузилган №01сонли кафиллик шартномасига асосан “ANDIJON BROYLER” фермер хўжалиги
кредитор банкнинг биринчи талабига кўра кредит шартномаси бўйича қарздорнинг
асосий қарзи, воситачилик ҳақи, фоизлар ёки бошқа молиявий тўловлар борасидаги
бажарилмаган мажбуриятларни бажариш юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч
қандай шарт қўйилмайдиган мажбурият олиши, кафилнинг ушбу шартнома бўйича
мажбуриятлари умумий хажми 2 375 000 000 сўм доирасида чекланиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан
тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини
бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган. Шу
билан бирга, банк томонидан юборилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
2022 йил 02 август кунги №3069-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар
томонида юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилиб, кредит қарздорлигини
бартараф қилиш чоралари кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Тарафлар кредит шартноманинг тегишли бандида қарз олувчи ўз
мажбуриятларини бажармаса ёки корхона фаолиятини текшириш жараёнида қарз
олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганда, шунингдек шартномавий
мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилганда банк томонидан бутун кредит ёки
унинг бир қисми муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлар билан қайтаришни
талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланади, деб келишилган.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби билан хам тўлиқ ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг
олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига
олади.
Суд кредит шартномасининг муддати якунланмаганлиги, қарздор томонидан
шартнома шартларига асосан фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти
олганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини
инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни
тўлиқ муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб
ҳисоблайди, муддати келмаган асосий қарздан 1 794 445 000 сўм, муддати ўтган
асосий қарздан 105 555 000 сўм, фоиз тўловларидан 109 949 319,30 сўм ундириш
лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунингдек, даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
тегишли бандига асосан олинган кредит таъминоти учун кўшимча жавобгарлар
«SHIDDAT» фермер хўжалигига тегишли бўлган, Андижон вилояти, Улуғнор тумани,
Чўлобод махалласида жойлашган, умумий ер майдони 1150 кв.метр, жами қурилиш
майдони 1043 кв.метр, умумий майдони 1042,56 кв.метр бўлган “Машина трактор
парки” бино-иншоотлари ва «SHIDDAT NASLLI PARRANDA» фермер хўжалигига
тегишли бўлган, Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Мирзаахмедов массивининг
334-контурида жойлашган, умумий ер майдони 20 000 кв.метр, жами қурилиш
майдони 3456 кв.метр бўлган қурил иши тугалланмаган “Паррандачилик” биноиншоотлари гаровга қўйилган ва мазкур бино-иншоотларига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси 1-қисмида
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли қўшма
Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни
кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун
ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш
олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра
даъвогарнинг
ундирувни
гаровдаги
биноиншоотларига қаратиш ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши
лозим.
Суд даъвонинг асосий қарз ва хисобланган фоиз қарздорлик ундирувини
кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгар “ANDIJON BROYLER” фермер
хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда ундиришни талабини муҳокам қилиб
қаноатлантиришни лозим топади.
Чунки, қарздор ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ,
кафил “ANDIJON BROYLER” фермер хўжалиги, қарздор ва банк ўртасида 28.01.2022
йил №01-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан кафил
кредиторнинг биринчи талабига кўра, кредит шартнома бўйича қарздорнинг
асосий қарз, воситачилик хақи, фоизлар ёки бошқа молиявий тўловлар бўйича
бажарилмаган мажубриятларини бажариш юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч
қандай шарт қўйилмайдиган мажбуриятини ўз зиммасига олади деб келишилган.
Зеро, ФКнинг 292-моддасида Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади. Кафиллик шартномаси келгусида вужудга
келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. Кафиллик
шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик
шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.
ФКнинг 295-моддасида мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу
мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли
бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган
бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни
ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни
қарздордан талаб қилишга ҳақли. Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин
кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга
топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. Ушбу
моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг қарздор билан
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг
30-бандининг 1,2-қисмларида “Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда еки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми) деб белгиланган.
Асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил
мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам
қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг
қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади” деб
белгиланган.
Баён этилганларга асосан даъвонинг кафиллик мажбуриятлари бўйича
қўшимча жавобгардан қарздорликларни ундириш талаби асосли ҳисобланиб
қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб даъво талаблари асосли эканлиги ва қаноатлантирилганлиги
сабабли жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 40 198 986,39 сўм давлат божи
ва даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 264, 736,
744-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 176, 177-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SHARQ SHAMOLI” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгар “ANDIJON BROYLER” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда:
- “Mikrokreditbank” АТБ фойдасига 1 900 000 000 сўм асосий қарз,
109 949 319,3 сўм фоиз хамда 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 40 198 986,39 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгарлар «SHIDDAT» фермер хўжалигига тегишли
бўлган, Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Чўлобод махалласида жойлашган,
умумий ер майдони 1150 кв.метр, жами қурилиш майдони 1043 кв.метр, умумий
майдони
1042,56
кв.метр
бўлган
“Машина
трактор
парки”
бино-иншоотларига ва «SHIDDAT NASLLI PARRANDA» фермер хўжалигига тегишли
бўлган, Андижон вилояти, Улуғнор тумани, Мирзаахмедов массивининг 334контурида жойлашган, умумий ер майдони 20 000 кв.метр, жами қурилиш майдони
3456 кв.метр бўлган қурилиши тугалланмаган “Паррандачилик” биноиншоотларига қаратилсин.
Қарор қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев