← Назад
Решение #758871 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/999-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев
раислигида, Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармаси
даъвогар
“Mikrokreditbank” АТБнинг манфаатида жавобгар “BOZ BROLLERI”
масъулияти чекланган жамиятидан 47 194 080,22 сўм фоиз хамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар банк
вакили А.Кадиров (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ва палата
вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий
бошқармаси(кейинги ўринларда “Палата” деб аталади), “Mikrokreditbank”
АТБ(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “BOZ BROLLERI” масъулияти
чекланган жамияти(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади)дан
47 194 080,22 сўм фоиз кредит қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан
тузилган кредит шартномаси жавобгар томонидан бажарилмаганлигини
сабабли муқаддам Бўстон туманлараро иқтисодий судига жавобгардан
2019 йил 22 августдаги №524-сонли “паррандачилик фаолиятини
ривожлантириш” мақсадида кредит шартномаси юзасидан кредит асосий
қарз ва фоиз қарздорлигини ундириш мақсадида 2021 йилда даъво ариза
билан мурожаат этганлигини, суднинг ҳал қилув қарори билан кредит
шартномасидан
мавжуд
кредит
қарздорликлари
ундириш
белгиланганлиги, бугунги кунда жавобгарнинг 47 194 080,22 сўм фоиз
қарздорлиги хосил бўлганлиги, мавжуд фоиз қарзни жавобгарлардан
ундириб беришни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд палатанинг ушбу илтимосномасини қаноатлантириб, ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгарнинг вакили суд мажлиси куни, жойи, вақти тўғрисида
тегишли тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади. Суд иш
ҳужжатларида даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда
Ўз.Рес ИПК деб аталади)нинг 170-моддаси тартибида низони
жавобгарнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилини кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд
далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
муҳокамасида берган кўрсатмаларидан аниқланишича, “Mikrokreditbank”
АТБ ва “BOZ BROLLERI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил
22 августдаги №524-сонли “паррандачилик фаолиятини ривожлантириш”
мақсадида кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар
жавобгарга “паррандачилик фаолиятини ривожлантириш” учун 24 фоиз
устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли даври билан
950 000 000 сўм кредит ажратиш тўғрисида келишилган.
Кредит шартномасининг таъминоти сифатида жавобгар “BOZ
BROLLERI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Бўстон
туман, Чашма МФЙ, Гулистон массивидаги 10 000 кв.метр ер майдонида
жойлашган умумий фойдаланиш майдони 1316,54 кв.метр, умумий
қурилиш майдони 1105,66 кв.метр 15 та хонадан иборат паррандачилик
ферма биноси гаровга қўйилган.
Муқаддам жавобгар томонидан кредит шартлари лозим даражада
бажирилмагани учун Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
22 октябрдаги 4-1703-2101/613-сонли иш бўйича кредит қарздорликни
ундириш, ундирувни жавобгарнинг мол-мулкига қаратиш юзасидан ҳал
қилув қарори қабул қилинган, ушбу ҳал қилув қарорга мувофиқ, ижро
варақаси чиқарилган ва мазкур ижро варақага Мажбурий ижро бюросига
юборилган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмасдан келинганлиги сабабли
даъвогар томонидан қарздорликка нисбатан банк фоизи ҳисоблаган ҳолда
жавобгарга талабнома юборган. Лекин талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг ҳисоб китоби бўйича 2021 йил 22 октябрь кунидан
2022 йил 26 августь кунига қадарли 47 194 080,22 сўм электрон дастур
орқали фоиз ҳисобланган.
Иш хужжатлари ўрганилганида, жавобгарнинг асосий қарздорлиги
794 347 075 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу қарздорлик шартнома
бўйича йиллик 24 фоизга кўпайтирилганида 47 194 080,22 сўмга тўғри
хисобланган, даъво тақдим этилган санадаги кунлар билан қўшиб ҳисобкитоб қилинганида даъво талаби фоиз суммалар тўғри ва асосли
ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Даъво талабидаги фоиз қарздорлик судга тақдим этилган хужжатлар
билан ўз исботини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринда матнда ФК деб аталади)нинг 327-моддасига кўра, бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда
кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига
фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда,
кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул
мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган
банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади.
Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини
даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади. Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш
туфайли унга етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи
қисмларига асосан унга тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб
кетса, кредитор қарздордан зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган
қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22
декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори (матнда
кейинги ўринда пленум қарори деб аталади)нинг ўнинчи бандига кўра,
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар
тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган
кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Чунки кредит фоизлари кредит берилган вақтдан бошлаб
ҳисобланиши ва кредит маблағлар тўлиқ қайтарилгунга қадарли кредит
фоиз ҳисобланишлиги мумкин.
Пленум Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи
ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат
кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит
бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг
олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини
ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига
кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Юқорида баён этилганларга асосан даъвогарнинг 47 194 080,22 сўм
фоиз қарздорликнинг жавобгарлардан ундириш хақидаги талаби асосли
эканлигини эътиборга олиб қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, давлат божини қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан 943 881,6 сўм
давлат божи Республика бюджетига, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта
ҳаражати ундиришни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118, 128, 129, 176-186-моддалари, ЎзР ФКнинг 236, 279, 293, 333, 382, 744моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BOZ BROLLERI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Mikrokreditbank” АТБ фойдасига 47 194 080,22 сўм фоиз қарздорлик,
24 000 сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 943 881,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти(протести) берилиши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев